Главная » Futbol yangiliklari » Бразилияда терма жамоа мағлубиятидан сўнг тартибсизликлар бошланди
Бразилияда терма жамоа мағлубиятидан сўнг тартибсизликлар бошланди

Бразилияда терма жамоа мағлубиятидан сўнг тартибсизликлар бошланди

  • Категории: Futbol yangiliklari
  • Название: Бразилияда терма жамоа мағлубиятидан сўнг тартибсизликлар бошланди
  • Дата релиза: 10-07-14, 01:02
Бразилияда терма жамоа мағлубиятидан сўнг тартибсизликлар бошланди
Бразилиялик футбол мухлислари терма жамоаларининг мағлубиятидан норози бўлишди ва тартибсизликлар келтириб чиқаришди.

Сан-Паулуда учрашув якунланиши билан бир неча автобуслар ёқиб юборилди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар бермоқда.

Шунингдек, футбол фанатлари электротехника дўконига ҳужум қилишди.

Мамлакатнинг бошқа шаҳарларидан ҳам тартибсизликлар бошланиб кетди. Рио-Де-Жанейрода Германиянинг 5 тўпидан сўнг, соҳилларда футбол учрашувини кузатаётган футбол мухлислари шаҳарга бостириб боришган. Ижтимоий тармоқларда эса Бразилия байроғини ёқаётган футбол мухлисларининг суратлари пайдо бўлди.

Шунингдек, Бразилия мамлакати президенти Дилма Руссефф мағлубиятдан сўнг терма жамоани қўллаб-қувватлади.

“Терма жамоанинг мағлубиятидан жуда ҳам афсусдаман. Барча мухлислар ва футболчиларни қўллаб-қувватламоқчиман. Бразилия, ўрнингдан тур, тиззаларингни қоқиб ташла ва ўйинга қайт”, - дейди Руссефф.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати ярим финал учрашувида Бразилия Германия терма жамоасига йирик 1:7 ҳисобида мағлубиятга учради.

12 июль куни Бразилия терма жамоаси учинчи ўрин учун курашади. Рақиб номи бугун маълум бўлади.
Логин:
Пароль: