Главная » GM Uzbekistan taksi ishlab chiqaradi
GM Uzbekistan taksi ishlab chiqaradi

GM Uzbekistan taksi ishlab chiqaradi

  • Категории:
  • Название: GM Uzbekistan taksi ishlab chiqaradi
  • Дата релиза: 16-04-14, 17:59
GM Uzbekistan taksi ishlab chiqaradi

GM Uzbekistan заводи «Йўналишсиз таксилар учун ягона таниш белгилари ва уларнинг ишларини ташкил этишга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги Низом» талабларига жавоб берадиган такси автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин, дея хабар беради Kun нашри.


Бу ҳақда, Тошкент шаҳар Йўловчи транспорти департаментининг Йўналишли таксилар фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш бўлими бошлиғи Руслан Сулаймоновга асосланиб, Anhor.Uz хабар берган.

Ноқонуний таксичилик фаолияти билан боғлиқ вазиятлар қачон ижобий кўриниш олиши ҳақидаги саволга жавоб бераркан, Сулаймонов жумладан шундай деди: «GM Uzbekistan заводида ҳар йили «Йўналишсиз таксилар учун ягона таниш белгилари ва уларнинг ишларини ташкил этишга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги Низом» талабларига мувофиқ жиҳозланган, йўловчиларни йўналишсиз таксида ташиш учун ихтисослашган икки мингта автомобиль ишлаб чиқарилишининг йўлга қўйилиши ижобий вазият бўлиши мумкин».

Қайд этиш жоиз, GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилаётган Nexia, Matiz, Lacetti, Cobalt ва Spark автомашиналари Ўзбекистондаги йўналишсиз такси фаолияти билан шуғулланаётган корхоналар томонидан кенг фойдаланилмоқда.

Қайд этилган низомга асосан, йўналишсиз таксилар сифатида ишлашга сариқ рангли, Тошкент шаҳри учун эса «фил суяги» рангидаги автотранспорт воситалари қўйилади.
 

Логин:
Пароль: