Главная » Futbol yangiliklari » "Jaxon Chempionati 2014" Braziliya 3-1 Xorvatiya

"Jaxon Chempionati 2014" Braziliya 3-1 Xorvatiya

  • Категории: Futbol yangiliklari
  • Название: "Jaxon Chempionati 2014" Braziliya 3-1 Xorvatiya
  • Дата релиза: 13-06-14, 13:18
"Jaxon Chempionati 2014" Braziliya 3-1 Xorvatiya
Бразилияда старт олган Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи дастлабки туридан ўрин олган Бразилия ҳамда Хорватия термалари ўртасидаги учрашув якунланди. Унда мундиал мезбонлари 3:1 ҳисоби билан ғалаба қозонишди.

Ўйиннинг дастлабки дақиқаларида Европа қитъаси вакили мезбонларни анча қийин аҳволга солиб қўйди ва 11-дақиқада Марселони хато қилишга мажбур қилишди. “Реал” аъзоси Ивица Оличнинг жарима майдонига узатган тўпини ўз дарвозасига жойлаб қўйди. Орадан 19 дақиқа ўтгач, Неймарнинг рақиб жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси шундоққини дарвозанинг устунини силаб дарвозага кирди – 1:1. Биринчи бўлимда ҳисоб бошқа ўзгармади.

Иккинчи бўлимнинг 71-дақиқасига келиб, учрашув бош ҳаками жарима майдонида Фредга қарши ўйин қоидасини Ловренни сариқ карточка билан жазолаб, бир йўла пенальти ҳам белгилади. Уни эса яна Неймар бехато амалга ошириб, дубль муаллифига айланди. Учрашувнинг иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида Оскар ўз голи билан учрашувдаги якуний – 3:1 ҳисобини ўрнатди.

Демак, Бразилия термаси Хорватия термаси устидан ишончли ғалабага эришиб, ўзниинг дастлабки уч очкисини қўлга киритиб, гуруҳдаги пешқадамликни ўз қўлига олди.

ЖЧ-2014. А-Гуруҳи. 1-тур

Бразилия – Хорватия – 3:1 (1:1)
Голлар: 0:1 – 11, автогол Марсело, 1:1 – 29 Неймар, 2:1 – 71, пенальти Неймар, 3:1 – 90 Оскар.
Бразилия – Жулио Сезар, Дани Алвес, Силва, Давид Луиз, Марсело, Л. Густаво, Оскар, Паулиньо (Эрнанес, 63), Халк (Бернард, 68), Фред, Неймар (Рамирес, 88).
Хорватия – Плетикоса, Срна, Чорлука, Ловрен, Врсалько, Ракитич, Ковачич (Брозович, 61), Перишич, Модрич, Олич, Елавич (Ребич, 78).
Огоҳлантиришлар: Неймар (27), Чорлука (65), Ловрен (69), Л. Густаво (88).
Логин:
Пароль: