Главная » Futbol yangiliklari » Ла Лига. "Реал" Мадрид дербисида "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим қилди
Ла Лига.

Ла Лига. "Реал" Мадрид дербисида "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим қилди

  • Категории: Futbol yangiliklari
  • Название: Ла Лига. "Реал" Мадрид дербисида "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим қилди
  • Дата релиза: 20-11-16, 20:10
Ла Лига. "Реал" Мадрид дербисида "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим қилди
Испания чемпионати 12-тур марказий ўйинида Мадриднинг икки клуби — "Атлетико" ва "Реал" ўзаро баҳс олиб борди. Муросасиз кечган ўйинда "Реал" Криштиану Роналдунинг хет-триги эвазига йирик ҳисобда зафар қучди.

Учрашувнинг 23-дақиқасида Роналду жарима тўпидан унумли фойдаланиб ҳисобни очди. Ўйиннинг 71-дақиқасида Роналду ўзи ишлаган пенальтини голга айлантириб ҳисобни йириклаштирди. Орадан бироз вақт ўтиб, ҳужумга берилиб кетган меҳмонлар қарши ҳужумни ўтказиб юборишди.

Бэйл тезлик намоиш қилиб рақиб жарима майдони томон кириб борди ва Роналдуга тўпни етказиб берди, португалиялик ҳужумчи ўз имкониятини кўкка совурмади. Шу тариқа Роналдунинг хет-триги « Реал »га уч очко тақдим этди.

"Атлетико" – "Реал Мадрид" 0:3

Голлар: 0:1 – 23 Роналду, 0:2 – 71, пенальти Роналду, 0:3 – 77 Роналду.

"Атлетико" – Облак, Савич, Филипе Луис, Хуанфран, Годин, Габи (Корреа, 62), Коке, Феррейра Карраско, Сауль, Гризманн, Торрес (Гамейро, 62).

"Реал Мадрид" – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Начо, Иско (Бензема, 79), Ковачич, Васкес (Асенсио, 86), Модрич, Бэйл, Роналду (Хамес, 83).

Огоҳлантиришлар: Габи (26), Коке (63), Роналду (63), Годин (71), Васкес (78), Корреа (84).
Логин:
Пароль: