Главная » Futbol yangiliklari » Ла Лига. "Реал" сўнгги дақиқаларда Рамоснинг голи эвазига ғалаба қозонди
Ла Лига.

Ла Лига. "Реал" сўнгги дақиқаларда Рамоснинг голи эвазига ғалаба қозонди

  • Категории: Futbol yangiliklari
  • Название: Ла Лига. "Реал" сўнгги дақиқаларда Рамоснинг голи эвазига ғалаба қозонди
  • Дата релиза: 11-12-16, 13:00
Ла Лига. "Реал" сўнгги дақиқаларда Рамоснинг голи эвазига ғалаба қозонди
Испания чемпионати 15-турида "Реал Мадрид" жамоаси ўз уйида "Депортиво" билан куч синашди ва Серхио Рамоснинг сўнги дақиқадаги голи эвазига 3:2 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувнинг 50-дақиқасида Мората ўйиндаги ҳисобни очди, орадан кўп ўтмай захирадан майдонга тушган меҳмонлар вакили Хоселу икки дақиқа давомида иккита гол уриб, "Депортиво"ни олдинга олиб чиқди.

Шундан кйин "Реал" футболчиларининг кетма-кет ҳужумлари 84-дақиқада ўз самарасини берди, Васкеснинг тўп узатишидан сўнг Мариано Диас дарвозани ишғол этиб, орадаги мувозанатни тиклади.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётган бир вақтда, Кроос тўпни бурчакдан ўйинга киритди ва Рамос яна ўз услубида мадридликларни очко йўқотишдан қутқариб қолди.

"Реал Мадрид" – "Депортиво" 3:2 (0:0, 3:2)

Голлар: 1:0 – 50 Мората, 1:1 – 63 Хоселу, 1:2 – 65 Хоселу, 2:2 – 84 Диас, 3:2 –90+2 Рамос.

"Реал Мадрид" – Навас, Пепе, Начо, Данило (Марсело, 81), Рамос, Каземиро, Кроос, Иско (Диас, 72), Асенсио (Васкес, 66), Хамес, Мората.

"Депортиво" – Титонь, Сидней, Альбентоса, Наварро, Хуанфран, Гильерме, Борхес, Чолак (Хоселу, 58), Хиль, Бабел (Фажр, 82), Андоне (Москера, 75).

Огоҳлантириш: Борхес (25), Бабел (45), Альбентоса (59), Мората (70), Навас (88), Рамос (88).
Логин:
Пароль: