Главная » Futbol yangiliklari » “Локомотив”га олтин медаллар топширилди
“Локомотив”га олтин медаллар топширилди

“Локомотив”га олтин медаллар топширилди

  • Категории: Futbol yangiliklari
  • Название: “Локомотив”га олтин медаллар топширилди
  • Дата релиза: 23-12-16, 21:00
“Локомотив”га олтин медаллар топширилди
22 декабрь куни Тошкентдаги “Ўзбекистон” меҳмонхонаси маросимлар залида Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг 2016 йилдаги ғолиби ҳамда Ўзбекистон кубоги cоҳиби – Тошкентнинг “Локомотив” жамоасини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Футбол Федрерацияси раҳбарияти, клуб раҳбарияти ва ҳодимлари, мураббийлар штаби, футболчилар, журналистлар ҳамда машхур санъаткорлар иштирок этди. Тадбир давомида Ўзбекистон Футбол Федерацияси бош котиби Сардор Раҳматуллаев ва ЎзПФЛ директори Фарҳод Магометов сўзга чиқиб, “Локомотив”ни ўз тарихидаги илк чемпионлиги билан муборакбод этди ва жамоага Олий Лига олтин медаллари ва янги кўринишдаги чемпионлик кубогини топширди.
Логин:
Пароль: