Главная » Futbol yangiliklari » Луис Суарес фаолияти давомида футболчиларни саккиз марта тишлаб олгани маълум бўлди
Луис Суарес фаолияти давомида футболчиларни саккиз марта тишлаб олгани маълум бўлди

Луис Суарес фаолияти давомида футболчиларни саккиз марта тишлаб олгани маълум бўлди

  • Категории: Futbol yangiliklari
  • Название: Луис Суарес фаолияти давомида футболчиларни саккиз марта тишлаб олгани маълум бўлди
  • Дата релиза: 30-06-14, 01:00
Луис Суарес фаолияти давомида футболчиларни саккиз марта тишлаб олгани маълум бўлди
Футбол бўйича Уругвай терма жамоаси ва Англиянинг «Ливерпуль» клуби ҳужумчиси Луис Суарес фаолияти давомида саккиз марта рақиб жамоа футболчиларини тишлаб олган. Бу ҳақда Daily Star хабар бермоқда.

Футболчи Европадаги фаолияти давомида Голландиянинг «Аякс» жамоасида ўйнаётганида «ПСВ» ўйинчиси Осман Баккални, «Ливерпуль»да ўйнаётганида «Челси» ҳимоячиси Бранислав Ивановични тишлаб олгани маълум эди.

Бразилияда давом этаётган футбол бўйича ЖЧ-2014 гуруҳ босқичи сўнгги турида Италияга қарши ўйинда Суарез рақиб ҳимоячиси Жоржо Кьеллинини тишлаб олганидан сўнг, терма жамоа миқёсидаги тўққизта ўйиндан ва яқин тўрт ой давомида футбол билан боғлиқ фаолият олиб боришдан четлатилди.

Маълум бўлишича, ФИФА Суаресни дисквалификация қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилишда Баккал, Иванович ва Кьеллини воқеаларидан ташқари, уругвайлик ҳужумчиси ўз мамлакати миллий чемпионатида «Насьонал Монтевидео»да ўйнаб юрган вақтларида содир этган бешта воқеани ҳам ҳисобга олган.

Daily Star’нинг қайд этишича, Уругвай футболи раҳбарлари футболчининг халқаро обрўсига зарар етмаслигини ўйлаб, Уругвай чемпионатида Суареснинг тишлаб олиши билан боғлиқ ҳолатларини эълон қилмай келишган.
Логин:
Пароль: