Главная » Futbol yangiliklari » Maksmilian fomin Ummon "Saxam" klubi bilab shartnoma imzoladi
Maksmilian fomin Ummon

Maksmilian fomin Ummon "Saxam" klubi bilab shartnoma imzoladi

  • Категории: Futbol yangiliklari
  • Название: Maksmilian fomin Ummon "Saxam" klubi bilab shartnoma imzoladi
  • Дата релиза: 24-01-17, 01:30
Maksmilian fomin Ummon "Saxam" klubi bilab shartnoma imzoladi
Ўтган мавсумни “Бухоро” клубида ўтказган ўзбекистонлик ҳимоячи Максимилиан Фомин ўз фаолиятини Уммонда давом эттиради. 23 ёшли футболчи “Саҳам” клуби билан шартнома имзолади.

ЎФФ матбуот хизматининг маълум қилишича, Максимилиан Фомин янги клуби сафида Саудия Арабистонининг “Ал-Тавон” жамоасига қарши назорат ўйинида майдонга ҳам тушганди.

“Саҳам” 1972 йилда ташкил топган. Жамоа 2013 йили Уммон чемпиони бўлган эди. Шунингдек, мазкур клуб икки карра Уммон Суперкубоги соҳибига саналади. Айни вақтда “Саҳам” Уммон чемпионати 13-туридан кейин 18 очко тўплаган ҳолда 14 жамоа орасида 6-ўринда бормоқда.

Маълумот учун, Максимилиан Фомин 1993 йилнинг 21 сентябрь куни таваллуд топган. У фаолияти давомида Тошкентнинг “Пахтакор” (2013–2014), Самарқанднинг “Динамо” (2015) ва “Бухоро” (2015–2016) клубларида тўп сурган. Бундан ташқари, Фомин Ўзбекистон U-20 ва Ўзбекистон U-23 терма жамоалари шарафини ҳимоя қилан.
Логин:
Пароль: