Главная » Futbol yangiliklari » Нигерияда ЖЧ-2014’ни томоша қилаётган футбол мухлислари портлатилди
Нигерияда ЖЧ-2014’ни томоша қилаётган футбол мухлислари портлатилди

Нигерияда ЖЧ-2014’ни томоша қилаётган футбол мухлислари портлатилди

  • Категории: Futbol yangiliklari
  • Название: Нигерияда ЖЧ-2014’ни томоша қилаётган футбол мухлислари портлатилди
  • Дата релиза: 19-06-14, 11:08
Нигерияда ЖЧ-2014’ни томоша қилаётган футбол мухлислари портлатилди
Нигериянинг Даматуру
шаҳрида футбол бўйича
ЖЧ-2014 учрашувини
томоша қилиш айни авжига
чиққан вақтда террорчи-
камикадзе ўзини портлатиб
юборди, дея хабар берди
«Кун» Associated
Press маълумотига таяниб.
Foto: voanews.com
Фото: voanews.com
Ҳодиса футбол мухлислари
Бразилия ва Мексика терма
жамоалари ўртасидаги
ўйинни кузатиб бораётган
майдончада содир бўлган.
Террорчи, дастлабки
маълумотларга кўра, такси
сифатида фойдаланиладиган
уч ғилдиракли велосипедга
ўрнатилган портловчи
қурилмани ишга туширган.
Ҳужум натижасида камида
етти киши ҳалок бўлган ва
яна оғир жароҳат олган 15
киши шаҳар марказий
шифохонасига етказилган.
Шифокорлар теракт
қурбонлари сони ошиши
мумкинлигини истисно
этишмади.
Маҳаллий полиция
вакилининг маълум
қилишича, ҳодиса жойидаги
қутқарув ишлари такрорий
теракт амалга оширилиши
хавфи мавжудлиги сабаб
эҳтиёткорлик билан олиб
борилмоқда.
Нигерия шимоли-ғарбида
ҳаракат қилувчи «Боко
Ҳарам» гуруҳи ўз олдига
мамлакатнинг бутун
ҳудудида шариат
қоидаларини ўрнатиш ва
Ғарб таъсирига қарши
курашишни мақсад қилиб
қўйган. Гуруҳ жангарилари
черковлар, мактаблар ва
полиция бўлинмаларига кўп
марта ҳужум қилиб, тинч
аҳоли вакилларини
ўлдирган.
Хусусан, май ойида
террорчилар Жос шаҳрида
Европа Чемпионлар лигаси
финалини томоша қилаётган
оломон яқинида бомба
портлатган эди.
Логин:
Пароль: