Главная » 2017 » Январь » 6 » “Нуроний” жамғармасига янги раҳбар тайинланди
19:02
“Нуроний” жамғармасига янги раҳбар тайинланди

Миллий университети профессори бўлиб ишлаб келаётган Шуҳрат Жалилов Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси республика бошқаруви раиси этиб сайланди Пойтахтимизда Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси марказий кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда жамғарма таъсисчилари, кенгаш аъзолари, вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишда таъкидланганидек, бугунги тезкор ва глобаллашув даври ёшлар тарбиясига янада ҳушёрлик ва огоҳлик билан ёндашишни, маънавий-маърифий жараёнларда табаррук ёшдаги инсонларнинг тажрибаси, йўл-йўриқлари, насиҳатларидан унумли фойдаланишни тақозо этмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва “Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишларни янги босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессори бўлиб ишлаб келаётган Шуҳрат Жалилов Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси республика бошқаруви раиси этиб сайланди. “Нуроний” жамғармасининг Бухоро вилояти бўлими кенгаши раиси С.Ҳусенов, Қорақалпоғистон Республикаси бўлими кенгаши раиси Ш.Уснатдинов, Наманган вилояти бўлими кенгаши раиси И.Нажмиддинов, Тошкент вилояти бўлими кенгаши раиси С.Асатов, Тошкент шаҳар бўлими кенгаши раиси М.Зуфаров ва бошқалар ёши улуғ инсонларга алоҳида ҳурмат-эътибор кўрсатаётгани учун Президентимизга миннатдорлик билдирди, жамғарма олдидаги муҳим вазифалар хусусида сўз юритди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов сўзга чиқди.
Категория: Yangiliklar | | Добавил: Админ | Теги: “Нуроний” жамғармасига янги раҳбар | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]