Главная » Yangiliklar » Президенти сайловининг дастлабки натижалари қачон эълон қилиниши маълум бўлди
Президенти сайловининг дастлабки натижалари қачон эълон қилиниши маълум бўлди

Президенти сайловининг дастлабки натижалари қачон эълон қилиниши маълум бўлди

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Президенти сайловининг дастлабки натижалари қачон эълон қилиниши маълум бўлди
  • Дата релиза: 05-12-16, 12:12
Президенти сайловининг дастлабки натижалари қачон эълон қилиниши маълум бўлди
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича барча сайлов участкаларида овоз бериш жараёни якунланди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича овоз бериш жараёнини онлайн режимида узатиб турди.

Ўзбекистонда рўйхатга олинган жами 20 миллион 428 минг 891 нафар сайловчидан овоз беришда 17 миллион 941 минг 955 нафар фуқаро иштирок этди. Бу рўйхатга киритилган сайловчиларнинг 87,83 фоизи демакдир. Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган 1,6 миллион сайловчидан 1,4 миллиони иштирок этди, бу сайловчиларнинг 87,9 фоизи демакдир.

Эртага, 5 декабрь куни соат 16-00 да ўтказиладиган брифингда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинади.
Логин:
Пароль: