Главная » Yangiliklar » ​“САЛОМ, БОБО!” ЁХУД ИНСОНИЯТ ҚАЛБИДАГИ БЎШЛИҚ
​“САЛОМ, БОБО!” ЁХУД ИНСОНИЯТ ҚАЛБИДАГИ БЎШЛИҚ

​“САЛОМ, БОБО!” ЁХУД ИНСОНИЯТ ҚАЛБИДАГИ БЎШЛИҚ

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: ​“САЛОМ, БОБО!” ЁХУД ИНСОНИЯТ ҚАЛБИДАГИ БЎШЛИҚ
  • Дата релиза: 24-07-17, 22:56
​“САЛОМ, БОБО!” ЁХУД ИНСОНИЯТ ҚАЛБИДАГИ БЎШЛИҚ
Таниқли режиссёр, сценарист ва актёр Рашид Маликов “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг буюртмасига биноан “Ўзбекфильм” киностудияси томонидан ишчи номи “Салом, бобо!” (“Бўшлиқ”) бўлган бадиий фильмни суратга олиш ишлари билан банд.

Мазкур кинокартина томошабинни бефарқ қолдирмайдиган фильмлар сирасига киради, десак, муболаға бўлмайди. Нега деганда, мазкур фильмда ҳозирги талотўп замонда йўқолиб бораётган ВИЖДОН деб аталмиш инсон тийнатидаги энг муқаддас туйғу етакчилик қилади...

Бош қаҳрамон қорақалпоқ Сайдулло (Карим Мирходиев) нинг чекига анча-мунча машаққатлар тушди. У “афғон уруши”да бўлди. Қон ютиб, қон кечди. Қўлига қурол олиб, одам ўлдирди. Уруш тақозоси билан, қарангки, дўсти Шарап (Сайдулло Молдахонов) га қурол ўқташга мажбур қилишди. Аммо ширин жонини ўйламай, дўстига ўқ узмади. Бу баттол қилмишни ватандоши майор Назаров бажаради — душман қўлига тушган учовлон танг вазиятда қолди, афғонлар Шарапни тиз чўктириб, Сайдуллони дўстига қарата ўқ узишга мажбурлашади. Бошига қилич келганда ҳам бундай иш қилолмайдиган Сайдуллонинг ўрнига қотилликни майор Назаров (Беҳзод Ҳамроев) бажаради... Лекин ҳаёт давом этаверади. Урушдан юрагида харсангтош билан, жисмонан эмас, балки маънан, руҳан мажруҳ ҳолда ватанга қайтган қаҳрамонимиз ҳаётини изга сололмай жонҳалак бўлади. Чунки у муқаддас деб билган принциплар пуч бўлиб чиқди. Эсон-омон она юртга қайтган эса-да, эрта-ю кеч уруш талофатлари, ҳарбийча ҳаёт кўз ўнгидан кетмайди. Устига устак, оиласи билан турмуши “улар мурод-мақсадларига етибди” қабилида якун топмайди...

Мазкур фильмда таниқли актрисалар Нигора Каримбоева, Зулхумор Мўминовалар турли образларни яратган. Постановкачи оператор — Баҳодир Йўлдошев. Картина директори- Абдувоҳид Ахмедхонов, иккинчи режиссёр — Баҳриддин Айназаровлардир.
Manba: Darakchi.uz
Логин:
Пароль: