Главная » Yangiliklar » Ўзбекистонда 2017 йил 1 январдан алкоголь маҳсулотлари нархи ўзгаради
Ўзбекистонда 2017 йил 1 январдан алкоголь маҳсулотлари нархи ўзгаради

Ўзбекистонда 2017 йил 1 январдан алкоголь маҳсулотлари нархи ўзгаради

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Ўзбекистонда 2017 йил 1 январдан алкоголь маҳсулотлари нархи ўзгаради
  • Дата релиза: 05-12-16, 18:25
Ўзбекистонда 2017 йил 1 январдан алкоголь маҳсулотлари нархи ўзгаради
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарори (рўйхат рақами 2845, 2016 йил 1 декабрь) билан 2017 йил 1 январдан алкоголли маҳсулотларга (пиводан ташқари) янги минимал улгуржи-сотиш ва чакана нархлар белгиланди, деб ёзади “Norma.uz”.

Унга кўра:

• 1 литр винонинг энг кам улгуржи-сотув нархи 5 400 сўм, энг кам чакана нархи эса 6 500 сўмни;
• коньякнинг энг кам улгуржи-сотув нархи 17 200 сўм, энг кам чакана нархи 20 600 сўмни;
• ароқ ва бошқа алкоголь маҳсулотларининг нархи энг кам улгуржи-сотув нархи 12 900 сўм, энг кам чакана нархи 15 500 сўмни ташкил қилади.

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда “Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги” ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Логин:
Пароль: