Главная » Erkak kasalliklari » Белида белбоғи борлар..
Белида белбоғи борлар..

Белида белбоғи борлар..

  • Категории: Erkak kasalliklari
  • Название: Белида белбоғи борлар..
  • Дата релиза: 16-02-16, 21:09
Белида белбоғи борлар..
«...Етмиш ёшни қоралаб, қўлимга яқиндагина ҳасса тутдим. Баъзан белимда пайдо бўладиган нохуш оғриқни кексалик аломати деб биламан. Аммо, ҳали ўттиз ёшга ҳам тўлмаган ҳозирги йигитларимизнинг аксарияти «белим»лаб юришларини кўриб ҳайратланаман. Наҳотки, шу белида белбоғ тутмаган «тегма нозиклар» бизнинг зурриётларимиз бўлсалар, дея изтиробли ўйларга толаман...» Юқорида келтирилган мактубга бир назар ташлашда, кўпчилик уни «қарияларимизнинг одатдаги гина-қудрат ва панд- насиҳатлари экан-да» дея баҳолашлари мумкин. Аслида, бу сўзлар замирида чуқур маъно бор. Зеро, «қари билганни пари билмас» дея бежизга айтишмаган. Ҳақиқатан ҳам ҳозирги ёшларимизнинг аксарияти бел оғриғидан нолиб юришади. Аниқлашларича, ҳозирда бел оғриғи аломати билан кечувчи қарийб ўттиз хил хасталиклар мавжуд. Бунга мисол тариқасида, умуртқалар орасидаги тўқималарнинг патологик ўзгариши билан кечувчи остеохондроз касаллигини олайлик. Одатда бу касаллик беморларнинг узоқ parvona.com saytidan olingan вақт мобайнида иш қобилияти йўқолишига олиб келади. 15-20 йил муқаддам остеохондроз кексалик элчиси ҳисобланган бўлса, ҳозирда бу касаллик ўсмирларни, ҳаттоки, болаларни ҳам шикастламоқда. Табобат статистикаси маълумотларига қараганда, бугунги кунга келиб катта ёшли аҳолининг қарийб 80 фоизи остеохондроз ҳасталигидан изтироб чекишмоқда. Демак, отахонимизнинг «белим»лаб юрган ёшларга нисбатан эътирозлари ўринли. Келинг, бу хасталиклар ҳақида қуйироқда муфассилроқ тўхталишни кўзда тутган ҳолда, ҳозирча мактуб муаллифининг «белдаги белбоғ» хусусида нечун куюнганлиги тўғрисида бироз мушоҳада юритайлик. Биз, ўзбеклар одатда, «белингда белбоғинг борми?» деган саволимиз замирида «ҳақиқий эркакмисан» деган маънони англатамиз. Таассуфки, бу сўзнинг биз билмаган асл маъноси аҳли донишларга аён. Шундай бўлсада, бироз ўйлаб кўрилса, белбоғнинг ўнлаб ҳикматларини англамоқ мумкин экан. Қуйида бу хосиятларнинг айримларинигина санаб ўтмоқчимиз, холос. Биринчидан, белбоғ тутиш нозикроқ ҳудуд ҳисобланган бел соҳасидаги атроф – муҳит ҳароратининг кескин ўзгарувчи таъсироти натижасида вужудга келувчи мушак қаватининг яллиғланиши, яъни миозит касаллигидан сақлайди. Иккинчидан, белбоғ тутиш киндик ва қориннинг оқ чизиғи соҳасида пайдо бўладиган чурраларнинг вужудга келиши олдини олади. Учинчидан, белбоғ бел соҳаси ҳароратини барқарорлашувини, Xazon.ru dan olindi шунингдек, мушак қувватининг мустаҳкамланишини таъминлаб, қад - қоматнинг хушрўй, тик – расо бўлишига олиб келади. Тўртинчидан, мустаҳкам белбоғ белни турли хил жароҳатлардан маълум даражада ҳимоя этади. Бешинчидан, белни доимо мустаҳкам боғлаб юриш шаҳватни ҳаяжонга келтириб, эрлик қувватини кучайтиради. Бу ҳақида Абу Али ибн Сино асарларида муфассал тўхтаб ўтилган. Ҳозирги ёш келин – куёвларнинг айримлари қовуша олмасликларининг сабабларидан бири белбоғ тутмаганлик билан боғлиқ бўлса, не ажаб. Олтинчидан, белбоғни мустаҳкам тутиш мушаклардаги қувватни маълум аъзоларда зудлик билан жамланишига ҳам хизмат этади. Ўзбек миллий курашида албатта белбоғ тутишдан кўзланган мақсад ҳам ушбудир. Еттинчидан, белбоғ тутиш бел соҳасидаги асаб толалари яллиғланишидан, яъни неврит касаллигидан сақлайди. Саккизинчидан, белбоғ маълум даражада остеохондроз ва диск чурраси дардидан ҳам ҳимоя қилади. Тўққизинчидан, белга белбоғ тутиш умуртқалар орқа қисмидан чиқувчи нерв ўсимталари яллиғланишидан, яъни радикулит касаллигидан сақлайди. Ўнинчидан, белбоғ бел ҳудудидаги ийри томирлар ва биологик фаол нуқталарга таъсир этади. Маълумингизки, бел соҳасида ҳам ички аъзолар билан боғланган фаол нуқталар мавжуд. Маҳкам боғланган белбоғ ушбу нуқталарга таъсир этиш йўли билан ички аъзоларнинг ишлаш жараёнига ижобий таъсир этади. Кўриб турибсизки, белбоғ тутиш ўта серҳосият, кони фойдадир. Демак, баралла овозда «белбоғ тутинг, Турон фарзандлари, юртим йигитлари» дея хитоб этишга ҳақлимиз. Агар белда белбоғни маҳкам тутиб, унга қўшимча тарзда қуйидаги машқларни муттасил тарзда бажаришга одатланилса, самара кутилганидан ҳам зиёда бўлар эди: 1. Белингиз тагига ёстиқча қўйган ҳолда орқа билан ётинг. Тос ҳудудини 3-4 марта кўтариб туширинг. 2. Ётган ҳолда «юринг». Оёқлар билан велосипед педалини босаётгандек ҳаракат қилинг. Ҳаракатларни жадаллаштиринг. 3. Ётган жойингизда «югуринг». «Югуришни» тезлатиб оёқларни баландроқ кўтаринг, гўёки улкан велосипедда ўтиргандек ҳаракатлар қилинг. 4. Оёқларни туширинг; ўнгга бурилинг. Чап қўл билан белни уқаланг. Ушбу машқни бошқа ёнингизда ҳам такрорланг. 5. Қорин билан ётинг ва «қалдирғоч» ҳаракати янглиғ оёқлар, бош, қўл ва танангизни бир вақтда кўтаринг. Кейин қўл билан оёқларни ушлаган ҳолда чайқалишга ҳаракат қилинг. Бошни юқори тутинг. Машқларнинг ҳар бирини 5 - 4 маротаба такрорлаш лозим. Ушбу касалликлар қайталанмаслигини таъминловчи энг мақбул услуб серҳаракат, меҳнаткаш бўлишликдир.

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: