Главная » Erkak va ayol munosabatlari » МУҲАББАТ НИМА ЎЗИ?
МУҲАББАТ НИМА ЎЗИ?

МУҲАББАТ НИМА ЎЗИ?

  • Категории: Erkak va ayol munosabatlari
  • Название: МУҲАББАТ НИМА ЎЗИ?
  • Дата релиза: 20-02-16, 23:54
МУҲАББАТ НИМА ЎЗИ?
Саволни шундай кўндаланг қўйганимиз билан унга аниқ жавоб берамиз деган ишончдан йироқмиз. Муҳаббатга қомусона қисқа, лўнда, аниқ таърифни бизгача беришган эмас, эҳтимол биздан сўнг ҳам бериша олмас. Бунга уринганларнинг кўплари муҳаббат ҳисларини соф руҳият ҳолати сифатида тушуниб, ундаги физиологик ҳолатни инкор этадилар. Физиологик ҳолат, улар фикрича, ҳайвонларга хос бўлган органик эҳтиёжларни қондиришдан иборат инстинктнинг ифодаланишидир. Улар одам ҳайвоний ҳирсдан, жинсий интилишлардан озод бўлиши керак, деб муҳаббат ҳисларига бир ёқлама ёндошадилар. Қадимги ҳинд трактатида муҳаббатга бирмунча тўлиқ таъриф берилади: «Ақл майли ҳурматни туғдирса, қалб майли дўстликни, тана майли хоҳишни туғдиради. Ақл, қалб ва тана бир бўлиб, севги-муҳаббатни туғдиради». Француз мутафаккири Вольтер «Севги- муҳаббат — бу ҳам қалб, ҳам ақл ва танага бир вақтнинг ўзида ҳужум қиладиган энг кучли, завқли ҳис- туйғулардан биридир», деб таъриф беради. Буюк олим Абу Али ибн Сино ўз асарларидан бирида кучли муҳаббатни изоҳлар экан, уни касаллик сифатида таърифлайди ва «даволаш»нинг энг тўғри йўли сифатида муҳаббат ўтида қийналиб азоб чекаётган икки қалбни бирлаштириш кераклигини айтади. Икки жинс ўртасидаги том маънодаги муҳаббат балоғат ёшида шаклланиб боради. Балоғатнинг илк босқичида қиз болаларда руҳий ҳолат жинсий ҳолатдан устунлик қилса, ўғил болаларда ҳиссиёт дивергенцияси — бўлиниши кузатилади. Улар бир қизга нисбатан муҳаббат ҳисларини сезсаларда, жинсий интилишни кўпроқ катта ёшли аёлга нисбатан ҳис этадилар. Улардаги ҳиссиёт икки объектга бўлинади. Бу фақат ўғил болаларга хос бўлиб, қизларда бундай ҳол кузатилмайди. Ўсмирлик ёшида ўғил болаларда гиперсексуаллик натижасида уларнинг ҳиссиётида жинсий интилиш устунлик қилади ёки унинг аҳамияти кескин ортади. қиз болаларда эса руҳий ҳолатнинг устунлиги сақланиб туради. 17-25 ёшли йигит-қизларда ўз жуфтини топишга интилиш ва ҳирс кескин ортади. Севиш ва севилишга бўлган эҳтиёж оқибати ўлароқ айни шу ёшда йигитлар уйланиб, қизлар турмуш қурадилар. 25 ёшдан кейин қизнинг оила қуриш имкониятлари анча камайиб боради. Унда бўлғуси куёвга (йигитга) нисбатан талаб ошиб, танқидий қараш кучаяди. Муҳаббат ҳислари эркакларда ва аёлларда ўзига хос шаҳвоний ҳирсни уйғотади. Эркак кишида деярли доимо физиологик ҳолат устунлик қилади. Жинсий интилиш жинсий ҳаёт улар ҳиссиётида ниҳоятда муҳим ўрин эгаллайди. Йигит севган қизнинг ташқи кўриниши, қадди-қомати, ўзига қараши, дид билан кийиниши, сочлари, қўллари, оёқларига эътибор беради. Юқорида санаб ўтилган хусусиятларга аёл киши ҳам асло бефарқ бўла олмайди. Бу хусусиятларнинг эркак томонидан идрок этилиши аёл киши учун ҳам катта аҳамиятга эга, аммо шу билан бирга аёлларнинг эркаклардан фарқ қилувчи томонларидан бири шуки, улар йигитнинг хулқига, ширин сўзларига, муомаласига эътибор берадилар. Қўрс ва қўпол йигитлардан тез узоқлашадилар. Жинсий (физиологик) мойиллик эркакларда устунлик қилгани учун уларда ҳиссий қониқиш тезроқ юзага келса керак, деб тахмин қилинади. Аёлларда эса, аксинча, руҳий интилиш етакчи бўлгани учун уларнинг муҳаббат ҳислари эркакларникидек тез орада сўнмайди ва нисбатан узоқ давом этади. Аммо сўнгги йилларда аёллар ҳиссиётида, жумладан муҳаббатда ҳам жинсий ҳаётнинг ва унинг асоси ҳисобланган жинсий интилишнинг салмоғи кескин ошиб бораётганлигини кўриш мумкин. Manba: TIB.UZ

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: