Главная » Erkak va ayol munosabatlari » Эркаклар идеалидаги аёл бўламиз!
Эркаклар идеалидаги аёл бўламиз!

Эркаклар идеалидаги аёл бўламиз!

  • Категории: Erkak va ayol munosabatlari
  • Название: Эркаклар идеалидаги аёл бўламиз!
  • Дата релиза: 20-02-16, 23:32
Эркаклар идеалидаги аёл бўламиз!
Ҳар кимнинг ўз идеали бор. Аёл ҳақиқий эркакни излайди, эркак эса орзусидаги аёлни. Асосийси, улар қачондир учрашишсин. Зеро, ҳар биримиз учун энг муносиб жуфт – кўнглимиз таниган ва тан олган инсон. Хўш, биз, аёллар эркак кишининг орзусидаги аёл қандай эканлигини биламизми? Биламиз, деб ўйлаганларимиз ҳақиқатга қанчалик яқин? Қуйида шулар ҳақида сўз юритмоқчимиз. Эркак кишига ақлли аёл ёқади, аммо.. . Аслида, кўпчилик эркакларга ақл-фаросатли, ўйлаб гапирадиган ва иш қиладиган, ўзига ишонган, барқарор аёллар ёқади. Фақат кучли жинс вакиллари ақлини ҳадеб пеш қилаверадиган, кўп савол берувчи хонимларни ёқтиришмайди. Маслаҳат. Агар бирор соҳада эрингиздан билимлироқ ва уқувлироқ бўлсангиз, буни кўз- кўз қилманг. Яхшиси, усталик билан фикрингизни тақдим этинг, худди маслаҳатлашаётгандек гап бошланг. Шундагина эркак киши ўзини хотиржам сезади ва фикрингизга қўшилади. Сарвқомат бўлмасак-чи? Аслида, фақат узун оёқлару ингичка бел билан эркакнинг орзусидаги аёлга айланиб бўлмайди. Зотан, эркаклар дуркун қомат соҳибаларига инстинктив тарзда интиладилар: айни қомат аёл кишининг соғлом наслни дунёга келтиришидан далолатдир. Маслаҳат. Подиумга чиқадиган “бекаму кўст” моделларга ўхшамасангиз, куйинманг. Шунчаки, бироз ўзингизга «қарасангиз», бас. Уйда таралмаган соч ва эски кўйлакда юришни бас қилинг. Чиройли ва ярашган либосда ҳар қандай қомат гўзалдир. Камгаплик зийнат эмас Аслида, эркаклар аёлларнинг кўп гапиришидан нолишса ҳам, камгап, муомалага нўноқларни хуш кўришмайди. Гапнинг пўсткалласини айтганда, уларни гапнинг мазмуни қизиқтиради. Ширин-ширин суҳбатлар, мақтовлар, самимий изҳорлар ҳар бир эркакка ёқади. Фақат қачон гапириб, қачон жим туришни ҳамда нимани гапиришни билиш керак. Маслаҳат. Эрингиз билан фақат уй тўловларию болаларнинг кам-кўсти ҳақида гаплашаверманг. Вақти-вақти билан китоб, газета ўқинг, телевидение ва радиодаги спорт хабарлари ва янгиликларни тинглаб parvona.com saytidan olingan боринг. Унутманг, суҳбат учун мавзуларни у эмас, сиз таклиф қиласиз. Қизиқарли суҳбатдош бўлиш эса осон эмас. Аммо уддаласа бўлади. Асосийси, ҳар гапингиз ўрнида ва меъёрида бўлсин. Дарвоқе, тинглашни ҳам унутиб қўйманг. Бекорчидан ҳамма безор! Аслида, рафиқаси уйда ўтиришини истайдиган эркаклар, айниқса, бизнинг замонда кўпчиликни ташкил қилмайди. Ишлаган аёл чаққон, оқила эканлиги, рўзғорга қайишиши, оила бюджетини бойитишга ҳисса қўшгани учун пулни ўйлаб ишлатиши аниқ. Бундай аёлларда эрнинг телефонию чўнтакларини титиш, ортидан пойлоқчи қўйиш ва ишдан чарчаб қайтганида уни турли бўлмағур саволлар билан тергашга вақт ҳам, хоҳиш ҳам йўқ. Маслаҳат. Агар эрингиз рухсат берса, ишлайверинг. Бу билан қадрингиз янада ортади. Бирор ҳунарингиз бўлса (пазандалик, чеварлик, сартарошлик, ҳамширалик…), уйда ўтириб ҳам фойдали parvona.com saytidan olingan машғулот билан шуғулланишингиз мумкин. Борди-ю, эрталабдан-кечгача ишхонада ўтиришга мажбур бўлсангиз, рўзғор ишларига улгуришга ҳаракат қилинг. Вақтни тўғри тақсимласангиз, барини уддалайсиз. Афсуски, қўни-қўшнилар билан ғийбатлашиш ёки телефонда соатлаб дугоналар билан чақ- чақлашишни унутишга тўғри келади. Нафислик — бизнинг ярашиғимиз Аслида, нафосат, нозу карашма, ҳалимлик ҳар бир аёлнинг зийнати. Аёл кишига мақсадга эришиш учун ўзига хос қуроллар берилган. Улар орасида мулойимлик ва назокат алоҳида ўрин тутади. Ҳамма нарсани мустақил ҳал этишга уриниш, эркакнамо гапириш, муросасизлик аёл кишини жуда хунук кўрсатади. Маслаҳат. Агар табиатингизда эркакшодалик бўлса, ўзингизни тарбиялашга ҳеч эринманг. Чиройли қадам ташлаш, паст овозда гапириш, фикрингизни босиқлик билан, мулоҳаза тарзида баён этишга ўрганишингиз мумкин. Буни истасангиз, бас, имкон ҳамиша топилади! manba: Uzbaby.uz

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: