Главная » Erkaklarga maslahatlar » ЭРКАКЛАР МАНИЙСИ ТАҲЛИЛИ
ЭРКАКЛАР МАНИЙСИ ТАҲЛИЛИ

ЭРКАКЛАР МАНИЙСИ ТАҲЛИЛИ

  • Категории: Erkaklarga maslahatlar
  • Название: ЭРКАКЛАР МАНИЙСИ ТАҲЛИЛИ
  • Дата релиза: 17-02-16, 20:33
ЭРКАКЛАР МАНИЙСИ ТАҲЛИЛИ
Шаҳват суюқлигини текширишда нималарга аҳамият бериш лозим? Р. Эркаклар бепуштлигини аниқлашда энг қўл келадиган услуб – шаҳват суюқлигини лаборатор текширувдан ўтказиш ҳисобланади. Маний, яъни эякулятни макроскопик, микроскопик, биокимёвий ва иммунологик текшириш эркак кишининг фарзандли бўла олиш имконини ойдинлаштиради. Турмуш қурилгандан сўнг 6 ойдан 1 йилга қадар вақт ичида ҳомиладорликка қарши воситалар қўлланилмай, мунтазам жинсий ҳаётда яшалса-ю, ҳомила пайдо бўлмаса, эркак шаҳват суюқлиги текширувдан ўтказилиши шарт. Тайёргарлик тартиби: Эякулят текширувига жаҳд қилинишидан олдин бир ҳафта давомида кимёвий дориворлар истеъмол қилмаслик, спиртли ичимликлар қабул қилмаслик шарт. Ўртача 4-5 кун давомида (камида 3 кун, кўпи билан 7 кунгача) жинсий алоқадан тийилиб турилиш лозим. Агар ушбу тийилиш фурсати давомида жинсий алоқа қилинмаса-да, аммо эҳтилом ёхуд кафтаки рўй бериб қолса ҳам эякулят таҳлилига салбий таъсир этади. Айрим йигитлар тийилиш кунларида эҳтилом бўлиб қолаётганлигидан шикоят қилишади. Уларга ота-боболаримиз томонидан синалган ва уламолар эътироф этишган тавсияни берган бўлардик. Қарангки, уйқуга ётиш олдидан «Ториқ» сурасини ўқиш эҳтиломни бартараф этаркан. Шаҳват суюқлигини олиш тартиби: Албатта, киши ўз рафиқаси билан хотиржам қовушгандагина эякулятни мукаммал, тўкис олиш мумкин. Аммо бир хонадонда бир неча оила қўним топган юртимиз шароитида қовушиш кечаси, лабораториялар эса кундузи ишлаши муаммо туғдиради. Шу боис, кўплаб кишилар эякулятни лабораторияга топширишда кафтаки, яъни қўл ёрдамида истимно қилишга мажбурдирлар. Айримлар эса азил қилиб, яъни жинсий алоқани интиҳо арафасида бўлиб тўхтатиб, манийни махсус идишга солиб таҳлилга топширишади. Бу мақсадда хорижликлар олатни вибромассаж қилиш ёхуд орқа миядаги эякуляция марказини ортга тиқилган электродлар ёрдамида таъсирлантириш каби услублардан ҳам фойдаланишни афзал кўришади. Умуман, эякулятни олишда қуйидагиларга аҳамият бериш лозим: 1. Эякулят олиш учун 25-50 мл сиғимдаги махсус шиша идишчадан фойдаланиш лозим. Идиш ювилган, қайнатилган ва қуритилган бўлиши шарт. Пенициллин каби дориворларнинг идишчалари кичик ва шаҳватни унга тўкишда қийинчилик туғилади. 2. Резина кондом, яъни презервативларга уруғ суюқлигини тўкиб, кейин шиша идишга солиш асло ярамайди. Чунки замонавий презервативларда спермацид – уруғ ўлдириш хусусияти мавжудлиги аниқланган. 3. Уруғ суюқлиги идишга тўлиқ туширилиши шарт. Чунки шаҳват олди ва охиридаги суюқлик ҳам ўзига хос лаборатор аҳамиятга эга. 4. Олинган уруғ суюқлиги ярим соат (узоғи билан 45 минут) ичида лабораторияга етказилиши лозим. Ўта иссиқ, ёки аксинча, совуқ ҳарорат сперматозоидлар ҳаракатчанлигига салбий таъсир ўтказади. Агар уруғ суюқлиги уй шароитида олинган бўлса, идишни ўраб, илиқ ҳолда лабораторияга етказиш ва шу заҳотиёқ қин ҳароратидаги термостат ичига қўйиш зарур. Агар уруғ суюқлиги йўлда совуқда қолса, лабораторияда унинг устига 5 фоизли глюкоза илиқ суюқлиги қўшилади ёхуд енгил илитилади. Шаҳват суюқлигини макроскопик, яъни кўз ёрдамида текширишда қуйидагиларга аҳамият берилади: Эякулят миқдори ўртача 2-5,0 мл бўлиши лозим. Унинг 1 млдан кам бўлиши безлар фаолияти – андроген етишмовчилигидан дарак беради. Агар миқдор 7,0-8,0 мл (5,0 дан анча кўп бўлса) бўлса, уруғ суюқлиги таркибида яллиғланишга хос маҳсуллар – экссудат ёхуд йиринг кабилар қўшилиб қолганлигини англаш мумкин. Ранги лойқаланган-сутсимон бўлиб, нурда жилокор ялтираши сперматозоидларнинг кўп миқдордалигидан далолатдир. Агар уруғ суюқлиги таркибида сперматозоид ҳужайралари камроқ бўлса, у зангори- тиниқроқ тусда бўлади. Эякулят тиниқ- шаффоф рангда бўлса, унда сперматозоидларнинг номавжудлик ҳолати – азооспермия рўй берган бўлиши мумкин. Манийнинг кулранг-сарғимтир тусда бўлиши – пиоспермия, яъни уруғ суюқлигига йиринг элементлари яъни, лейкоцитлар аралашиши натижасидир. Бу ҳол простата бези, уруғ пуфакчаси каби жинсий аъзоларда яллиғланиш бўлса рўй беради. Уруғ қизғимтир, яъни қон аралаш бўлса, бу ҳол простата бези, уруғ пуфакчалари ёки дўмбоқчаси каби аъзоларнинг грануляцияланган яллиғланиш хасталикларига ёки ўсма касалликларига чалинганидан далолат бўлиши мумкин. Аммо жинсий муносабат пайтидаги шикастлар ёхуд ўта зўриқиш ҳам эякулятда қон пайдо қилиши мумкин. Уруғ суюқлигининг ҳиди – ўзига хос, хом каштан гулларидек бўй беради. Агар вужуддан янги олинган эякулятда ушбу ҳид бўлмаса, простата бези секрети таркибида спермин йўқлигидан, яъни ушбу безда дард мавжудлигидан далолатдир. Агар уруғ чиқарув йўлларида йирингли яллиғланиш жараёнлари рўй берса, эякулятдан қўланса ҳид келади. Гоҳида бу қўланса ҳид узоқ вақт давомида жинсий алоқа бўлмаганда, уруғ димланиб айнишининг натижаси бўлиши ҳам мумкин. Эякулят консистенцияси, яъни қуюқ- суюқлиги ҳам муҳим аҳамиятга эга. Одатда, шаҳват суюқлиги танадан чиққан заҳоти қуюла бошлайди. Бу жараён тугагач, яъни ярим соатдан зиёдроқ вақт ўтгач унинг қуюқлик даражаси аниқланади. Агар уруғ суюқлигининг қуюқлиги ошиб кетса ва таркибида шиллиқ моддалар кўп бўлса, сперматозоидлар ҳаракатчанлиги кескин сусаяди. Аниқроғи, қуюқ ва ёпишқоқ эякулят ҳомила бунёд бўладиган жойга етиб бормасдан йўлдаёқ ёпишиб қолиб кетиши мумкин. Одатда, маний қуюқлик даражасини аниқлаш мақсадида шиша чўп, эякулятга ботирилади ва ипча ҳосил қилиниб, узоқлаштирилади. Шиша чўпчага ёпишган манийли ипча 0,1-0,5 смгача чўзилса, бу меъёр ҳисобланади. Қуюқлик ошиши кўпинча яллиғланиш хасталикларига хос бўлади. Эякулятнинг суюлиб кетиши эса таркибда энергетик манба вазифасини ўтовчи уруғ пуфакчалари секретининг камайиб кетишидан далолатдир. Демак, шаҳват суюқлиги ўртача суюлган даражада бўлишигина серпуштликдан дарак беради. Эякулят тиниши, яъни қисмларга ажралиш жараёни танадан шаҳват чиққач 15-30 минут ичида рўй бериши лозим. Бу вақтнинг ортиб кетиши простата бези секрети таркибидаги фибролизин, фиброгеназа каби ферментларнинг етишмовчилиги натижасида аутоиммун жараёнлар рўй берган ҳолларда кузатилади, Тиниш натижасида эякулятнинг икки қисмдан иборат эканлигини тафовут этиш мумкин: 1. Осилиб турган қисм, микроскопик услубда текшириладиган сперматозоидларни, сперматогенез ҳужайраларни ва бошқа тузилмаларни ўз ичига олади. 2. Суюқ муҳит шаҳват зардобидаги органик ва ноорганик, яъни биокимёвий текширишларда аниқланадиган моддалардан иборат. Эякулят pH муҳити – ишқорий, яъни ўртача 7,0-7,6 бўлиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Чунки қиндаги pH нинг 4,0-4,2, яъни кислотали муҳити сперматозоидларга қирон келтирувчи таҳдид ҳисобланади. Ўртача муҳити 7,5 га тенг бўлган бачадон бўйинчасига қадар етиш учун қиндаги хатарли муҳит нейтралланиши, яъни зарарсизлантирилиши шарт. Эякулятнинг ишқорий муҳити эса айнан шу вазифани уддалашда қўл келади. Агар шаҳват суюқлигидаги барча кўрсаткичлар меъёрда бўлса-ю, биргина pH муҳити кислотали томонга силжиса ҳам йиллаб фарзанд бўлмаслиги кузатилади. Сперматозоидларнинг қин кислотали муҳитидаги ҳалокатли йўлдан ҳимояловчи ишқорий муҳитдан мосуволиги бунинг учун етарлидир. Эякулятни микроскоп ёрдамида текширишда қуйидагиларга аҳамият бериш лозим. Эякулятнинг 1 млда 60-120 миллион нафар сперматозоидлар бўлиши меъёрий даража ҳисобланади. Камдан-кам ҳолларда сперматозоидларнинг миқдори 140-250 миллион бўлиши кузатилади. Айрим мутахассислар бу кўрсаткичнинг 40 млн/мл дан зиёд бўлишини ҳам меъёр ҳисоблаш тарафдоридирлар. Фаол ҳаракатланадиган сперматозоидлар 70-80 фоизни ташкил этиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Кам ҳаракатли ва ҳаракатсизлари қанча кам бўлса, шунча яхши. Тирик сперматозоидлар 80-90 фоиз, ўликлари эса 10-20 фоиз бўлиши лозим. Нуқсонли сперматозоидларнинг 20-30 фоиздан ошиши ногирон зурриёт пайдо бўлиш хавфини кучайтириши билан хатарлидир. Спермограмманинг қуйидаги кўрсаткичлари клиник аҳамиятга эга: Азооспермия – шаҳватда сперматогонез ҳужайралари мавжуд бўлса-да, аммо болиғ, яъни фарзанд бунёд этишга лаёқатли сперматозоидларнинг умуман йўқлиги. Аспермия – шаҳват суюқлиги таркибида ҳам сперматогенез ҳужайраларининг, ҳам сперматозоидларнинг бутунлай номавжудлиги кузатилади. Ушбу ҳолатни асперматизм , яъни узоқ жинсий алоқа қилинса-да, умуман шаҳват суюқлиги чиқмайдиган дарддан фарқлай билиш лозим. Олигозооспермия – шаҳват суюқлигининг 1 млда сперматозоидлар сонининг 60 млндан камлиги билан ифодаланади. Полизооспермия – 1 мл шаҳват суюқлигида 250 миллиондан зиёд сперматозоидлар бўлиши натижасида уларнинг ҳаракатланишига зарар етади, яъни ғиж- ғиж ҳужайралар учун шира миқдори етарли бўлмайди. Некрозооспермия – уруғдаги сперматозоидларнинг 80-90 фоиздан зиёд ўлик бўлиши. Астенозооспермия – фаол ҳаракатланувчи сперматозоидларнинг 70 фоиздан камлиги. Акинозооспермия – фаол ҳаракатланувчиларнинг 1-10 фоизга қадар тушиб қолиши. Тератозооспермия – шаҳватда нуқсонли сперматозоидларнинг 30 фоиздан ошиб кетиши. Пиоспермия – эякулятда йиринг пайдо бўлиши. Гемоспермия – эякулятда қон пайдо бўлиши. Спермаагглютинация – сперматозоид ҳужайраларининг бир-бирига ёпишиб қолиши. Липоид таначалари ёхуд лецитин доначалари простата бези маҳсули ҳисобланиб, майда ялтироқ доначалар кўринишида бўлади. Бу доначалар шаҳват таркибида кўп бўлиши ҳисобига эякулят ярқираб туради. Агар бу доначалар шаҳват таркибида камайиб кетса, простата безида яллиғланиш жараёни рўй берганлигига ишонч ҳосил этиш мумкин. Шаҳват таҳлили борасида омма билиши мумкин бўлган илм мана шу билан кифояланади. Таҳлиллардаги бошқа кўрсаткичлар мутахассис-шифокор билиши лозим бўлган билимлар сирасига киради. Manba: Tib.Uz

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: