Главная » Erkaklarga maslahatlar » КАСБ ТАНЛАШ — КАСАЛЛИК ТАНЛАШ
КАСБ ТАНЛАШ — КАСАЛЛИК ТАНЛАШ

КАСБ ТАНЛАШ — КАСАЛЛИК ТАНЛАШ

  • Категории: Erkaklarga maslahatlar
  • Название: КАСБ ТАНЛАШ — КАСАЛЛИК ТАНЛАШ
  • Дата релиза: 17-02-16, 20:41
КАСБ ТАНЛАШ — КАСАЛЛИК ТАНЛАШ
Киши бирор касб билан мунтазам шуғулланар экан, унинг организмида ўша касбга хос бўлган баъзи касалликлар ривожланиб боради. Бу хасталиклар одатда ўша касбнинг ўзига хос хусусиятлари, мунтазам ишлаш жараёнида организмнинг муайян аъзосига тушувчи оғирликлар, турли зарарли моддалар ва бошқа сабаблар натижасида пайдо бўлади. Статистик маълумотларга кўра, касб касалликлари рўйхатининг биринчи поғонасини стресс ва депрессия эгаллайди. Маълум бўлишича, 64 фоиз кишилар иш жойида стрессга дуч келишар экан. Айниқса, тадбиркор, ўқитувчи, журналист ва авиадиспечерлар стрессга энг кўп дуч келишади. Дунёнинг ривожланган мамлакатларида стресс қурбонлари ўз даромадининг қарийб 50 фоизини унинг асоратларини бартараф этиш, мустақил равишда ёки шифохоналарда даволаниш учун ажратишга мажбур бўлишмоқда. Бугунги кунда айнан стресс натижасида иш қобилиятини йўқотиш ҳолати меҳнат жараёнида олинган бошқа хасталик ва жароҳатлардан ҳам кўра кўпроқ учрамоқда. Иш пайтидаги руҳий зўриқишлар дарҳол таъсирини юзага чиқармаса ҳам, узоқ муддат саломатликка салбий таъсир кўрсатиб боради. Иш пайтидаги стресснинг яна бир салбий томони шундаки, у таянч- ҳаракат тизимига ҳам жиддий хавф туғдириши мумкин. Шунингдек, стресс юрак қон-томир тизимига салбий таъсир кўрсатиб, артериал қон босимининг ортиши, коронар қон айланиши (миокарднинг кислородга тўйинган қон билан таъминланиши)нинг бузилишларини келтириб чиқаради. Овқат ҳазм қилиш, моддалар алмашинуви ва иммун тизимлари, кўриш ва эшитишнинг ёмонлашуви ҳам келиб чиқади. Касб касалликлари рўйхатининг иккинчи поғонасидан юрак қон-томир ўрин эгаллаган. Сўнгги вақтларда фаол меҳнат қилиш даври — 40-45 ёш атрофидаги эркаклар ўртасида инфарктга чалиниш ҳолатлари тез-тез қайд этилаётгани фикримиз далилидир. Ушбу хасталик авваллари асосан кексаларга хос дея баҳоланар эди. Ушбу муаммога ҳам аксарият ҳолларда кишиларда иш билан боғлиқ равишда юзага келувчи руҳий- асабий бузилишлар ва зарур даражада хордиқ чиқармаслик, яъни меҳнат қилишга муккасидан кетиш сабаб бўлмоқда. Касб тоқозосига кўра доимий равишда ўтириб ишлашга мажбур бўлган кишиларда веналарнинг варикоз кенгайиши кузатилмоқда. Веналарнинг варикоз кенгайиши сурункали хасталик бўлиб, аёллар эркакларга қараганда кўпроқ ушбу хасталик қурбони бўлишади. Сўнгги вақтларда бундай хасталикка чалиниш ёшлар ўртасида ҳам кенг тарқалиб, унга дучор бўлганларнинг ўртача ёши 35-40ни ташкил этмоқда. Касалликнинг вужудга келиши тўғридан-тўғри ҳаракатсиз ишлаш билан боғлиқ, десак муболаға бўлмайди. Ушбу хасталикка энг кўп чалинувчи касб эгалари сифатида эса доимий туриб ёки ўтириб ишлашга мажбур бўлган сотувчилар, ўқитувчилар, жарроҳлар, юк ташувчиларни санаб ўтиш мумкин. Бунда веналарда вужудга келган тиқилинчлар кичик тоз соҳасида қон айланишининг бузилишини пайдо қилиб, геморрой сингари бошқа муаммоларни ҳам келтириб чиқаради. Мунтазам равишда компьютер олдида ишлаш ҳам яна бир қанча муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Дам олишларсиз компьютер билан ишлаш натижасида бошда қон айланишининг ёмонлашуви вужудга келтириб, бош оғриқларини пайдо қилади. Шунингдек, бундай кишиларда кўз касалликлари ҳам тез-тез учрайди. Сўнги вақтларда бухгалтер, муҳаррир, оператор ва дастурчилар ўртасида «туннел синдроми»нинг пайдо бўлиши одатий ҳолга айланиб бормоқда. Кафтларнинг кучли увишиб қолиши, билаклардаги оғриқ ва ноқулайликлар унинг асосий аломатларидир. Мунтазам равишда клавиатура ёрдамида матн ёзиш, сичқонча билан ишлаш сингари узоқ муддат бир хил ҳаракатларни бажариш қўл бармоқлари, айниқса, кўрсаткич ҳамда ўрта бармоқлар мушаклари ва асаб толаларига оғирлик тушишига сабаб бўлади. Бунинг учун эса бармоқларни енгил чигалёзди машқ қилдириш, матн тераётган маҳали тирсакларга ортиқча юк туширмаликка ҳаракат қилиш лозим. Идоралар гигиеник ҳолатининг ёмонлашуви идорада меҳнат қилувчи кишиларда офис аллергияси — йил давомида шамоллаш ва йўтални келтириб чиқариш эҳтимоли юқори. Ушбу аллергик касалликларни асосан принтер, сканер ва бошқа идора қурилмалари чиқараётган зарарли, кўзга кўринмас моддалар келтириб чиқаради. Мутахассислар касбий фаолият билан боғлиқ касалликлар рўйхатига ошқозон- ичак хасталикларини ҳам киритишган. Маълумотларга кўра, йирик шаҳарларда истиқомат қилувчи 95 фоиз аҳолида турли даражадаги ошқозон-ичак хасталиклари кузатилади. Тадбиркорлар, ҳайдовчилар, операторлар, педагоглар, журналистлар, шифокорлар кўпинча шу каби муаммоларга дуч келишар экан. Иш куни давомида овқатланиш тартиби ва сифатига эътибор қаратмаслик, доимий асаббузарликлар, камҳаракатлилик, ярим тайёр ва тез тайёр бўлувчи, сунъий қўшимчали таомларни мунтазам истеъмол қилиш ва бошқа бир қатор омиллар ушбу касб эгаларининг йиллар давомида касаллик орттириб олишларига сабаб бўлишини таъкидлаш жоиз. Тўғри овқатланиш ва камҳаракатлилик натижасида, шунингдек, тана вазнининг ортиши ҳам кузатилмоқда. «РБК daily» нашрининг ёзишича, «CareerBuilder JobSearch» рейтинг компанияси томонидан ўтказилган сўровномалар натижасида тана вазнининг ортишига олиб келадиган касблар рўйхати тузиб чиқилди. 3700 кишининг 55 фоизи тана вазнинг ортишидан шикоят қилган бўлса, уларнинг 40 фоизи бунга айнан касбий фаолияти давомида дуч келганини таъкидлашган. Маълум бўлишича, котиблар (69 фоиз), муҳандислар (56 фоиз), ўқитувчилар (51 фоиз) ва ҳуқуқшунослар (48 фоиз) доимий равишда ана шундай муаммога дуч келишади. 16 фоизни ташкил этувчи олимлар ва ишлаб чиқариш соҳаси вакиллари айнан касби туфайли озишганини таъкидлаган. Касб касалликларидан яна бирига ҳам асосан мунтазам курсига михланиб ишловчилар дуч келади. Гап умуртқа поғонаси билан боғлиқ хасталиклар ҳақида кетмоқда. 65 фоиз идора хизматчилари умуртқа поғонасида оғриқлар сезишини маълум қилишган. Ҳаттоки ўтириш учун энг қулай бўлган курсилар ҳам умуртқа учун ортиқча юк тушишига олиб келар экан. Шунингдек, бундан оёқ бўғимлари ҳам азият чекади. 21 асрга келиб кенг тарқалган ана шундай касб касалликларидан бири — остеохондроздир. Умуртқа поғонасига ортиқча юк тушиши натижасида пайдо бўлувчи ушбу хасталик Ер юзининг қарийб ярим аҳолисига таҳдид солмоқда. Идора хизматчилари, ҳайдовчилар, юк ташувчилар ушбу муаммога кўпроқ дуч келишади. Айниқса, идора хизматчилари иш куни давомида танаффус қилмасдан ҳаракатсиз ўтириши Manba: TIB.UZ

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: