Главная » Erkaklarga maslahatlar » Куёвларга 15 маслаҳат
Куёвларга 15 маслаҳат

Куёвларга 15 маслаҳат

  • Категории: Erkaklarga maslahatlar
  • Название: Куёвларга 15 маслаҳат
  • Дата релиза: 17-02-16, 20:45
Куёвларга 15 маслаҳат
1. Уйдан чиқаётганизда аёлингизга: “Яхши қолинг”, деб чиройли сўзлар айтиб чиқинг. Ҳамиша унинг кўнглини ҳушнуд этинг! 2. Кутиб кўзи тўрт бўлмасин, эртароқ уйга қайтинг. 3. Ташқарида еб-ичган нарсаларингиздан уйингизга ҳам олиб келинг. 4. Аёлингизни хато-камчиликларини бошқаларга ҳеч қачон айтманг. Яхши фазилатларини эсланг ва аёлингизга чиройли насиҳатлар қилиб, билган илмларингиздан ўргатинг. 5. Уйингизни сарф-харажатсиз қолдирманг, улар бошқаларга муҳтож бўлишмасин. 6. Ишхонадаги нохушликларни уйга келиб айтманг. Уйингиз севинчга тўлсин. 7. Тўй ёки саёҳатга борганингизда, иложи бўлса, аёлингизни ҳам олиб боринг. 8. Уйга салом бериб, очиқ юз билан киринг. Уйингиздаги инсонлар келганингиздан севинишсин. 9. Уйингизни Қуръонсиз, китобларсиз ва намозсиз қолдирманг. Бомдодга турганингизда оила-аъзоларингизни ҳам уйғотинг. Раҳмат ва баракот кун буйи сиз билан бирга бўлсин. 10. Ғайратли, рашкли бўлинг, бироқ ноўрин гумон ва шубҳага борманг. Айбу камчилик қидиришдан сақланинг. 11. Инсофли бўлинг, аёлингизни кучи етмайдиган ишларга буюрманг, унга уй ишларида кўмакчи бўлинг. 12. Қарорларингизда аёлингиз билан ҳам маслаҳатлашишни унутманг. 13. Кутилмаган совғалар бериб, кўнглини олишни билинг. 14. Дунё уйига кириб, дунёга муккасидан берилиб кетиб, охиратни унутиб қўйманг. Дин ва инсоният учун меҳнат қилишни унутманг. 15. Озгина ҳалол даромад ҳаром фойдадан яхшидир. Ҳаром луқма еманг, аҳли аёлингиз ва фарзандларингизга ҳам едирманг! Аёлнинг тилида ҳам асал, ҳам заҳар бор. Қалбида ҳам меҳр, ҳам қаҳр бор. Қай бирини танлаш эса эркак кишига боғлиқ. Акбаршоҳ Расулов тайёрлади. Manba: Muxlis.uz

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: