Главная » Erkaklarga maslahatlar » НИМА УЧУН КЕННЕДИ ХАТНА ТАРАФДОРИ ЭДИ?
НИМА УЧУН КЕННЕДИ ХАТНА ТАРАФДОРИ ЭДИ?

НИМА УЧУН КЕННЕДИ ХАТНА ТАРАФДОРИ ЭДИ?

  • Категории: Erkaklarga maslahatlar
  • Название: НИМА УЧУН КЕННЕДИ ХАТНА ТАРАФДОРИ ЭДИ?
  • Дата релиза: 17-02-16, 20:38
НИМА УЧУН КЕННЕДИ ХАТНА ТАРАФДОРИ ЭДИ?
Тарихий маълумотларга қараганда, бундан 5 минг йил муҳаддам ҳам Мисрда эркакларни хатна ҳилишар экан. Мана, бир неча асрлардан бери бу амал мусулмонлар ва яҳудийлар орасида канда қилинмай бажариб келинади. Узоқ вақт давомида хатнага бефарққараб келган ғарб олами ўтган асрнинг 60-йилларига бориб ўз муносабатини ўзгартирди, энди насронийлар ҳам, буддавий ва худосизлар ҳам хатна қилдириш учун шифокорлар ҳузурига зинғиллаб ҳолишди. Айниқса, АҚШ президенти Жон Кеннедининг омма олдида хатнани тарғиб қилиб айтган гаплари ва шахсий намунаси кучли таъсир кўрсатди. Табиийки, президентга ушбу амалнинг инсон саломатлигига ижобий таъсири жуда маъқул бўлган эди. Бу ҳақида тўхталишдан олдин, хатна ўзи нима деган саволга жавоб берайлик. «Хатна» сўзи арабчадан олинган бўлиб, поклаш, тозалаш деган маъноларни билдиради, тиббиётда эса бу кичик амалиёт циркумцизия деб аталади. Бунда ўғил бола ёки эркак жинси аъзоси пешоб чиқариш тешигини беркитиб турадиган тери кесиб ташланади. Динимизга кўра, хатна суннат амали ҳисобланади. Ҳадислардан бирида келтирилишича, ўнта нарса баданга тегишли суннатдир: мўйлабни қисқартириш, соҳол қўйиш, мисвок тутиш, бурунни сув билан чайиш, тирноқни олиш, бўғим ва коваклар ораларини ювиш, қўлтиқ юнгини юлиш, киндик ости мўйларини тозалаш, нажосат махражларига сув сепиш ва хатна қилдириш. Биз биламизки, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом оналаридан хатна ҳолда дунёга келганлар. Замонавий тиббиёт хатнанинг энг биринчи фойдаси сифатида ўғил бола жинсий аъзоси гигиенасининг яхшиланишини эътироф этади. Хатна ҳилинган бола фимоз – пешобнинг эркин ва равон чиқишига монелик қилувчи касалликдан халос бўлади. Фимозда эрлик аъзосининг чека кертмак қисми торайиб, пешоб чиқиши қийинлашади, натижада эса бола азоб чекади, йиғлоқи бўлиб ҳолади. Агар ушбу касаллик ўз ваҳтида даволанмаса, кейинчалик қовуқ ва буйрак фаолиятининг ишдан чиқишига сабаб бўлиши мумкин экан. Япон олимлари жинсий аъзолар соҳасидаги хасталикларни ўрганиб, уларнинг олдини олишда хатнанинг аҳамиятини аниқлашибди. Тадқиқотлардан маълум бўлишича, хатна эркак жинсий аъзосидан чиқадиган қўланса ҳидли оқма – смегмани тўхтатиб ҳолар экан. Смегма эса аёллар жинсий аъзоларида онкологик касалликлар ривожланишига сабаб бўлувчи асосий омиллардан бири ҳисобланади. Бундан ташҳари, хатна бўлган эркакларнинг турмуш ўртоқлари бачадон бўйни саратонига деярли учрамаслиги аниқланган. Бундай дардни чаҳирувчи вируслар эса эркак жинсий аъзоси учидаги ортиқча терида кўплаб учрар экан. Хатна зино оҳибатида келиб чиҳувчи таносил ҳамда пешоб чиҳарув йўлига инфекция тушгач, пайдо бўладиган касалликлар хавфини пасайтиради, шунингдек ОИТС юқиши эҳтимолини камайтиради. Америка Соғлиқ институти томонидан ўтказилган тадқиқот сўнгги фикримизни исботлайди. Институт ходимлари Африка қитъасининг Кения ва Уганда давлатларида саккиз мингдан зиёд экракни текширувдан ўтказишган. Натижа эса қуйидагича – хатна ҳилиш Кения эркаклари орасида ВИЧ вирусининг 53 фоиз, Угандада эса 48 фоиз камайишига олиб келган. Жинсий аъзо учидаги терининг кесиб ташланиши бир неча маҳсадларда бажарилиши мумкин: ижтимоий (шаҳвоний ҳирсни мувозанатга солиш, чунки хатна ҳилинмаган эркакда жинсий аъзо бошчаси жуда сезувчан бўлади ва жинси яҳинлик пайтида шаҳватнинг муддатидан илгари отилиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин), диний (суннат, диний урф-одатларга кўра), тиббий (хасталиклардан фориғ ҳилиш учун) ёки миллий (масалан, яҳудийлар ўз миллатларини кўрсатиш учун ҳам хатна қилдиришар экан). Хатна урологияда мураккаб операция ҳисобланмайди, аммо баъзи ҳолатларда бу амал тавсия қилинмайди. Масалан, хатна ҳилинаётган гўдакнинг танасига яра-чақалар тошса, унинг тана ҳарорати 37 даражадан юҳори бўлса, ўпкасида шамоллаш кузатилса, гўдак қон касалликлари рўйхатида турса, унда ич кетиш аломатлари бўлса, қон таҳлилида тромботцитлар сони 100 000 дан кам бўлса, гўдак жинси аьзосининг аномалиясида (эписпадия, гипоспадия каби). Айниқса, гемофилияга учраган беморни хатна ҳилиш жиддий оҳибатлар билан якунланиши мумкин. Гемофилия – фақат эркакларда учрайдиган, кўп қон кетиши билан кечадиган ирсий касаллик ҳисобланади. Мазкур касалликка йўлиққан гўдакнинг жинсий аъзо териси кечилгач, қон тўхтамай оқаверади, қонни тўхтатишга бўлган уринишлар эса натижа бермайди. Бу ҳолда болани зудлик билан қон қуйиш марказига олиб бориш зарур. Баъзи болалар туғма хатна ҳилинган бўлишлари мумкин, шундай бўлса-да, уни мутахассисга кўрсатиш фойдадан холи бўлмайди. Чунки баъзи болалар хатна бўлгандек кўринса ҳам, терини кесиш зарурати юзага келади. Бизда эски пайтлардан бери хатна сартарошлар томонидан бажарилиб келинади. Улар бу амал учун ёз ва кузни энг қулай фасллар ҳисоблашган. Бошқа ваҳтда эса организмнинг иммун тизими сусайган бўлади, жинсий аъзо шамоллаб ҳолиши мумкин, кесилган жой эса секин битади, деб ҳисоблашган. Аммо ҳозир қонни зудлик билан тўхтатувчи воситалар мавжуд, хатнани исталган фаслда (энг муҳими, малакали мутахассис-шикфокор томонидан) амалга оширса бўлади. Аброр Машарипов тайёрлади Manba: Аброр Машарипов тайёрлади

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: