Главная » Erkaklarga maslahatlar » ТЕСТОСТЕРОН — КУЧ-ҚУВВАТ ГОРМОНИ
ТЕСТОСТЕРОН — КУЧ-ҚУВВАТ ГОРМОНИ

ТЕСТОСТЕРОН — КУЧ-ҚУВВАТ ГОРМОНИ

  • Категории: Erkaklarga maslahatlar
  • Название: ТЕСТОСТЕРОН — КУЧ-ҚУВВАТ ГОРМОНИ
  • Дата релиза: 17-02-16, 20:35
ТЕСТОСТЕРОН — КУЧ-ҚУВВАТ ГОРМОНИ
У шундай гормонки, эркаклардаги куч- қувват, муваффақият, ижодкорлик, жинсий фаоллик, хуллас, кучли жинс вакиллари ҳаётининг барча жабҳасида бевосита ва билвосита иштирок этади. Ушбу гормон аёлларда ҳам учрайди, бироқ жуда ҳам оз миқдорда. Уйқусизлик, депрессия, мушаклар массасининг камайиб кетиши, анемия (камқонлик), терининг қуруқшаб кетиши, қорин қисмида ортиқча ёғларнинг тўпланиши, жинсий заифлик ва ўзини ёмон ҳис этиши каби омиллар қонда тестостерон гормонининг камайиб кетганидан далолат беради. Ақлий салоҳиятнинг сустлашуви ҳам қондаги тестостероннинг камайганидан юзага келиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Бу каби аломатлар сезилса дарҳол шифокор кўригидан ўтиш, тестостерон таҳлили учун қон топшириш мақсадга мувофиқ. Бир қанча сабабларга кўра ушбу гормон миқдори камайиб кетиши мумкин. Масалан, психологик жароҳатлар, меъёридан ортиқ алкогол маҳсулотларини истеъмол қилиш, ёғли носоғлом таомлар (фаст фуд сингари) ҳамда таркибида кўп миқдорда кофеин ва холестерин бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш. Шунингдек, жинсий аъзоларнинг жароҳат олиши ёки камҳаракатлилик (узоқ муддат ўтириб ишлаш), ёшга оид ўзгаришлар ҳам қонда тестостероннинг камайиб кетишига хизмат қилади. Мазкур гормон эркаклар ҳаётида қанчалик муҳим ўрин тутса, унинг ҳаддан зиёд кўпайиб кетиши ҳам шунчалик зарарли. Бундай пайтда эркакларда тажовузкорлик, ортиқча тукларнинг ҳаддан зиёд ўсиб кетиши, юзда йирингли ҳунсбузарларнинг кўпайиши, айрим ҳолларда эса ўз жонига қасд қилишга мойиллик ошиб кетади. Бу каби ноодатий аломатлар ҳам тезда шифокор қабулига бориш зарурлигидан далолат беради. Таъкидлаш ўринлики, эркаклар қонида тестостероннинг ўртача миқдори 10-40 нмоль/л.ни ташкил этади. Тестостерон миқдорини ошириш учун аввало маст қилувчи ҳар қандай ичимлик ва тамаки маҳсулотларидан воз кечиш талаб этилади. Шунингдек, кофе ичишни ҳам чеклаш лозим. Овқатланиш рационига эркаклар балиқ гўшти, мева ва сабзавотларни албатта киритишлари шарт. Товуқ ва бедана тухуми, денгиз маҳсулотлари, ёнғоқ, ошқовоқ ва кунгабоқар уруғлари, занжабил (имбир), саримсоқ пиёз тановул қилиш ҳам кони фойда. Олтин илдиз, элеуторококк, махсарсифат левзей сингари ўсимликлар тестостероннинг табиий мабаи ҳисобланади. Улардан тайёрланган дамлама ушбу гормон меъёрини таъминлайди. Ҳар куни ўртача саккиз соатлик уйқу тартибига риоя этиш мақсадга мувофиқ. Жисмоний фаолликка катта эътибор қаратинг. Ҳафтасига ҳеч бўлмаса бир маротаба сузиш ҳавзасига боришни канда қилманг. Эрталаб югуриб, кўпроқ пиёда юришга ҳаракат қилинг. Чунки жисмоний фаолликнинг тестостерон миқдорини ошириши кўплаб тажрибалар вақтида исботланган. Тестостерон меъёрини таъминлашга хизмат қилувчи бирорта дори воситасини шифокор маслаҳатисиз истеъмол қилманг. Manba: Tib.uz

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: