Главная » Oila va Nigoh (Din mas'alalari) » Қайнона ва келин муносабатлари
Қайнона ва келин муносабатлари

Қайнона ва келин муносабатлари

  • Категории: Oila va Nigoh (Din mas'alalari)
  • Название: Қайнона ва келин муносабатлари
  • Дата релиза: 20-02-16, 22:28
Қайнона ва келин муносабатлари
Эътиборингизни яна бир нарсага қаратмоқни лозим топдик. У ҳам бўлса, баъзи оилалардаги келишмовчиликлар тилни тиймаслик оқибатида келиб чиқаётганидир. Маълумки, пароканда бўлаётган оилаларда содир бўлаётган жанжал-тўполонларнинг аксарияти қайнона-келин можароларидан келиб чиқмоқда. Оиланинг мустаҳкамлиги жамият учун муҳим саналади, чунки айнан мана шу оилада жамият аъзоси сифатида фарзанд тарбия топади. Икки ёшнинг бирга умр йўлларини боғлаши бу оиланинг асоси ҳисобланади. Уларнинг бир-бирларини тушуниб, ўзаро ҳамжиҳат бўлиб ҳаракат қилиши, келажак ворисларини дунёга келтириб, жамиятга, инсонларга нафи тегадиган шахс қилиб тарбия қилишлари оилада соғлом муҳитнинг юзага келиши омил бўлади. Оиланинг мустаҳкам бўлиши нафақат эр ва хотинга, балки қайнона ва қайноталарга ҳам боғлиқ томонлари бор. Қайнона ва келинларимиз бир- бирларига нисбатан бағрикенг, сабрли бўлсалар айни муддао бўларди. Айрим қайноналар келинларига зулм қилишлари ҳам ҳеч кимга сир эмас. Ўзига бино қўйган баъзи қайноналар ўзларини қиролича, келинларини эса чўри ҳисоблайдилар. Арзимас сабаблар билан келинларини турткилайверадилар. Келин сал ухлаб қолса ёки қайнонанинг оёқ кийимини тўғрилаб қўймаган бўлса ё бўлмаса, ҳадеганда бўйида бўлавермаса, бошидан тегирмон тоши юргизадилар. Баъзи қайноналар, келиннинг уйидан вақти- вақти билан сара-сара нарсалар келиб турмаса, сарпо ва мебеллари яхши бўлмаса келинига кун бермайди, ҳаммага келинини ёмонлаб юради, қуда- андаларини назари “паст” эканидан нолийди, келинига қўпол муомала қилади, дилини оғритади. Бу ҳам тил офатларига киради. Оилаларнинг бузилишига ёки қайнона- келин муносабатларининг ёмонлашишига кўпинча арзимаган “деди-деди”лар ҳам сабаб бўлади. Ҳеч қайси келин янги уйга келганда, уларга нисбатан ғараз ниятлар олиб келмаса керак ёки уларни беҳурмат қилишни ўйламаса керак. Улар гўё ёш ниҳолга ўхшайди, уни эгри ўзишига йўл қўймай, меҳр билан суғориб, кўп йиллик тажрибага эга аёл сифатида муаллимлик қилса, тушунмовчиликлар юзага келмасмиди. Баъзан бу дунёнинг ҳеч нарсага арзимайдиган моддий бойликларидан кўра ёнимиздаги яқинларимизни асрашни ўрганишимиз керак. Ҳамма инсон ҳам хато қилади, кечира олиш эса ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Меҳр эса ҳар қандай муаммоларнинг оддий ечими ҳисобланади. Қайноналик маъсулиятдир. Ўзга оила муҳитида тарбия топган қизни ўз қизидек қабул қилиш, унга ғамхўрлик кўрсатиш ҳам катта фидоийлик талаб қилади. Қайнона юрагининг бир парчасини ўзга хонадондан келган бир қизга тортиқ қилади. Келин ҳам кимнингдир кўз қорачиғидай, асраб, авайлаб катта қилган дилбанди ҳисобланади. У шу хонадон давомчилари бўлган ворисларни дунёга келтиради. Атрофимизда қайнона-келинларнинг яхшиси ҳам, ёмони ҳам бор. Буни инкор қилиб бўлмайди. Қайнона-келин муаммоси ҳақида гап кетганда айбни бир кишидан излаш нотўғри, албатта. Аммо кимнингдир яхши муносабатини суистеъмол қилиб ёмонга айланишига ўзимиз сабабчи бўлиб қолишимиз мумкин. Аллоҳ таоло барчамизнинг оилаларимизга тинчлик- хотиржамлик ва бахту саодатни насиб этсин. Тошкент шаҳар “Шайх Зайниддин” жомеъ масжиди имом-хатиби Одилхон Исмоилов Манба: www.muxlis.uz

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: