Главная » Oila va Nigoh (Din mas'alalari) » Алдагани бола яхшими?
Алдагани бола яхшими?

Алдагани бола яхшими?

Алдагани бола яхшими?
Ёлғончилик жамият ҳаётини издан чиқарувчи, келажак авлод тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи иллатдир. Маълумки, муқаддас динимиз Исломда ёлғон гапиришдан қайтарилган. Жумладан, ёлғончи алдашда давом этаверса, Аллоҳ даргоҳида “каззоб” деб ёзиб қўйилиши таъкидланган. Шундай кишилар борки, улар ёши катталар билан муомалада рост гапириб, ўзлари билиб-билмай болаларни алдайдилар. Сабаби болаларни алдашга жуда енгил нарса деб қарайдилар. Аслида катталарга ёлғон гапириш қандай гуноҳ бўлса, болаларни алдаганда ҳам худди шундай гуноҳ ёзилади. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу борада бизларни огоҳлантирганлар. ﻋَﻦْ ﻋَﺒْﺪِ ﺍﻟﻠَّﻪِ ﺑْﻦِ ﻋَﺎﻣِﺮٍ ﺃَﻧَّﻪُ ﻗَﺎﻝَ: ﺩَﻋَﺘْﻨِﻲ ﺃُﻣِّﻲ ﻳَﻮْﻣًﺎ ﻭَﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠَّﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻋِﺪٌ ﻓِﻲ ﺑَﻴْﺘِﻨَﺎ ﻓَﻘَﺎﻟَﺖْ: ﻫَﺎ ﺗَﻌَﺎﻝَ ﺃُﻋْﻄِﻴﻚَ ﻓَﻘَﺎﻝَ ﻟَﻬَﺎ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠَّﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ : ﻭَﻣَﺎ ﺃَﺭَﺩْﺕِ ﺃَﻥْ ﺗُﻌْﻄِﻴﻪِ ﻗَﺎﻟَﺖْ: ﺃُﻋْﻄِﻴﻪِ ﺗَﻤْﺮًﺍ ﻓَﻘَﺎﻝَ ﻟَﻬَﺎ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠَّﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﺃَﻣَﺎ ﺇِﻧَّﻚِ ﻟَﻮْ ﻟَﻢْ ﺗُﻌْﻄِﻪِ ﺷَﻴْﺌًﺎ ﻛُﺘِﺒَﺖْ ﻋَﻠَﻴْﻚِ ﻛِﺬْﺑَﺔٌ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺃَﺑُﻮ ﺩَﺍﻭُﺩَ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺣَﺴَﻦٌ ﻟِﻐَﻴْﺮِﻩِ . Абдуллоҳ ибн Омирдан ривоят қилинади: “Онам бир куни мени чақирдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйимизда ўтиргандилар. Онам: “Кел, сенга манавини бераман!” дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Унга беришни ирода қилмадинг-а?” дедилар. “Мен унга хурмо бераман”, дедилар онам. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам онамга қарата: “Агар унга (хурмо) бермаганингда, сенга бир марта алдаганлик (гуноҳи) ёзиларди”, дедилар” (Абу Довуд ва Аҳмад ривояти. Ривоят санади ҳасан лиғойриҳий). Ушбу ҳадисга кўра, кимда-ким болага бирон нарса беришни ваъда қилиб, кейин ваъдасининг устидан чиқмаса, ёлғончи бўлади. Гуноҳларни ёзиб турувчи фаришта унинг номаи аъмолига бир марта алдаганлик гуноҳини битиб қўяди. Зеро, ёш болага берилган ваъда катта одамга берилган ваъда билан баробар. “Ёш бола- ку, билиб ўтирибдими”, “эсидан чиқиб кетади”, деган гаплар ўринсиз. Ишга ё бирон жойга кетаётиб фарзандига ваъда берган ота-оналар, уйга қайтаётганларида берган ваъдалари устидан чиқсинлар. Зеро, “сенга бир нарса олиб келаман”, дея уйдан чиқиб кетган ота ё она жигарбандининг олдига қуруқ қўл билан қайтиб келиши унинг ёлғончи эканига етарли далилдир. Агар бирон нарса олиб беролмайдиган бўлса, ваъда ҳам бермасин. Сўз бердими, гапида турсин! ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﻋَﻦْ ﺭَﺳُﻮﻝِ ﺍﻟﻠَّﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﺃَﻧَّﻪُ ﻗَﺎﻝَ: ﻣَﻦْ ﻗَﺎﻝَ ﻟِﺼَﺒِﻲٍّ: ﺗَﻌَﺎﻝَ ﻫَﺎﻙَ ﺛُﻢَّ ﻟَﻢْ ﻳُﻌْﻄِﻪِ ﻓَﻬِﻲَ ﻛِﺬْﺑَﺔٌ . ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺣَﺴَﻦٌ ﻟِﻐَﻴْﺮِﻩِ . Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Ким бирон-бир болага: “Кел, (манавини) ол”, деса-ю, кейин унга (ҳеч нарса) бермаса, бас, ўша ёлғондир” (Аҳмад ривояти. Ривоят санади ҳасан лиғойриҳий). Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, Абдуллоҳ ибн Муборак бу ривоятни “Зуҳд” китобида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан мавқуф тарзда нақл қилган. Болаларни алдаш натижасида уларни секин-аста ёлғончиликка ўргатиб қўйилади. Қолаверса, ота-она фарзандини алдайверса, боланинг уларга бўлган ишончи сўнади. Бориб-бориб ота-она ўз боласи наздида субутсиз, ишончсиз бир одамга айланади. Шариатда фақат маълум ҳолатлардагина ёлғонга, яна сўзни ўз маъносидан буриб қўллашга рухсат этилган. Бироқ ҳар қандай ҳолатда кизб ишлатишга уриниш нотўғри. Акс ҳолда банда ёлғон ишлатишга ўрганса, кейин алдамаса туролмайдиган, ёлғонсиз иш битиролмайдиган бўлиб қолади. Бунинг оқибатида у Аллоҳ наздида кўп алдайдиган кимса сифатида ёзиб қўйилади. Ота-она фарзандига “тўғри юр”, “ёлғон гапирма”, “бировнинг ҳаққидан қўрқ”, деб насиҳат қилса-ю, аммо ўзи алдаса, фарзанди кўз ўнгида бировларга ёлғон гапирса, оғиздан чиқаётган ваъз-насиҳат ҳавога кетади, унинг зиғирча ҳам фойдаси бўлмайди. Сабаби бола қулоғи билан эшитган гапга эмас, кўзи билан кўрганига кўпроқ ишонади. Баъзи ота-оналар фарзандлари одобсизлигидан хуноб бўлиб, уларни тўғри йўлга сололмаётганларидан шикоят қиладилар. Аслида улар илгари фарзандлари тарбиясига панжа ортидан қараб, ҳатто ўзлари уларга алдашни, сўкишни, бировнинг ҳақидан ҳазар қилмасликни сингдириб борганлари эсларидан чиқиб қолади. Вақт ўтганидан кейин афсус чекишдан наф йўқ. Қийшиқ ўсган дарахтни тўғрилаб бўлмайди. Унинг тўғри ўсишига навдалик вақтидан эътибор бериш керак. Бунда асосий боғбон ота- онадир. Агар боғбон тўғри парвариш қилса, дарахтлар соғлом бўлади. Демак, фарзанд ростгўй ё алдоқчи бўлиб вояга етишида ота-онанинг ўрни катта. Зиёвуддин Раҳим тайёрлади Манба: www.muxlis.uz

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: