Главная » Oila va Nigoh (Din mas'alalari) » Ҳаммасига фаровонлик айбдор
Ҳаммасига фаровонлик айбдор

Ҳаммасига фаровонлик айбдор

  • Категории: Oila va Nigoh (Din mas'alalari)
  • Название: Ҳаммасига фаровонлик айбдор
  • Дата релиза: 20-02-16, 22:36
Ҳаммасига фаровонлик айбдор
Америкалик журналист Патрик Бьюнененнинг “Ғарбнинг ҳалокати” номли китобида шундай сўзлар битилган: “Давлат қанчалик бой бўлса, унда болалар шунча кам туғилади ва халқ шу қадар тез йўқолиб боради. Агар жамиятнинг бош мақсади одамларга имкони борича кўп кайфу сафо, эрк бериш, уларни бахтли қилиш бўлса, бундай жамият аслида ана шу одамлар учун дафн маросими тайёрлашга киришди деяверинг”. Сўнгги қирқ йил мобайнида Ер курраси аҳолиси олти миллиардга етган бўлса- да, кенг маънода Европа халқлари ўртасида туғилиш кескин камайиб кетган. Мавжуд статистик маълумотларга кўра, 2050 йилга бориб европаликлар 100 миллион кишига камайиб кетар экан. Шу давр мобайнида Европа аҳолиси 172 миллионга камайиши кузатилган. Сўнгги бор аҳолининг бу қадар қирилиши 1347-1352 йилдаги қора ўлат эпидемиясида юз берган эди. Олмонияда 2050 йилга бориб, аҳоли 82 миллиондан 58 миллионга тушиб қолади, болалар сони 7.3 миллионга камаяди. Чунки олмон аёллари туғишдан бош тортмоқда, кейинги ўн йилда туғилиш даражаси 1.3 коэфицентга тушиб қолган. Бу кўрсаткичлар кейинги йилларда янада 53%га камайиб, 38.5 миллионга тушган. Нима учун мен туғишни истамайман, – дейди берлинлик оилали аёл Габриэла Тангейзер. – Чунки тўйиб-тўйиб ухламоқчиман. Андреас Херманн эса давромадини икки баробар кўпайтириш мақсадида фарзандли бўлишни истамайди. Италияда 2050 йилда мамлакат аҳолиси 16 миллионга камаяди. Аёлларнинг 52 фоизи туғиш ниятида эмаслигини маълум қилган. Доктор Пьер Паоло Донатининг фикрича: “Ҳаммасига фаровонлик айбдор. Чунки аҳолини қулай-шинам уй-жон, ҳаловатли турмушдан бошқа ҳеч нарса қизиқтирмайди”. Русия 2050 йилга бориб 33 миллион аҳолисидан маҳрум бўлади. Бу Сталин даврида қириб юборилган аҳоли сонидан 30 миллион кўп дегани. Бу даврда болалар сони 26 миллиондан 16 миллионгача камаяди. Президент Путиннинг фикрича: “15 йилдан кейин биз 22 миллион аҳолидан маҳрум бўламиз, бу Русиянинг ўндан бири дегани”. Ҳозирги кунда ҳар уч ҳомиладор рус аёлидан иккитаси аборт қилдирмоқда, аҳолининг ўлиш даражаси туғилишига нисбатан 70% ортиқроқ. Буюк Британияда 2000 йилда 1999 йилга нисбатан 17400 нафар бола кам туғилган, атиги 1 йилда туғилиш 3%га камайган. “Лондон Обсервер” газетаси: “Аҳолини очлик ва эпидемия эмас, туғишни истамаслик қирмоқда”, деб ёзган. Японияда ҳам ўтган асрнинг 80-90 йилларидан бошлаб туғилиш кескин пасайган. 2050 йилга бориб аҳоли 127 миллиондан 107 миллионга тушиб қолиши айтилмоқда. Япон аёлларининг ярмидан кўпи ўттиз ёшгача турмуш қуриш ва фарзандли бўлишни истамайди. 2000 йилда япон ҳукумати олти ёшгача бўлган болаларни тарбиялаш учун субсидия миқдорини 2400 долларга оширган. Шунга қарамай, ўша йили мактабларга мамлакат тарихида энг кам бола келган. Нега Ғарб аёллари камроқ туғишни, умуман туғмасликни афзал кўрмоқда, нега кўпчилик “болаларга қарши уруш”ни қўллаб-қувватламоқда? Зеро, Жоан Ганц Куни айтганидек, болалар суйиб эркаланадиган жамиятгина тараққийпарвар эмасми?! Сурайё Зоҳир тайёрлади

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: