Главная » Oila va Nigoh (Din mas'alalari) » Бегона қиз билан SMS орқалигаплашиш ҳукми
Бегона қиз билан SMS орқалигаплашиш ҳукми

Бегона қиз билан SMS орқалигаплашиш ҳукми

  • Категории: Oila va Nigoh (Din mas'alalari)
  • Название: Бегона қиз билан SMS орқалигаплашиш ҳукми
  • Дата релиза: 20-02-16, 22:21
Бегона қиз билан SMS орқалигаплашиш ҳукми
Савол: ассалому алайкум! Анчадан бери сизга маслаҳат ўрнида бир савол бермоқчи эдим: ишхонада мен билан бирга ишлайдиган бир қизга кўнгил қўйиб, ота-онамни совчиликка юборган эдим. Уйимиз таъмирланаётгани боис бу йил тўй қилолмаймиз. Қиз тарафдагилар бир йил узоқ муддат бўлгани учун аниқ бир тўхтамга келмадилар. Биз бир жойда ишлаганимиздан ўртамизда илиқлик пайдо бўлган. Лекин ишхона ва бошқа жойда пинҳона равишда учрашмаймиз. Фақат телефонда SMS орқали хабарлашиб турамиз. Бу ҳақида ота- онамизнинг хабарлари йўқ (балки сезишар). Мени қийнаётган нарса шуки, бегона қиз ва йигит SMS орқали гаплашиб туришига динимизда қандай қаралади? Бу вазиятни тўғри ечилиши учун нима маслаҳат берган бўлардингиз? Жавоб: ва алайкумус салом. Динимизда икки номаҳрамнинг холи жойда бирга бўлиши, гаплашиши мумкин эмас. Зинога, ёмон ишларга сабаб бўладиган нарсалардан тийилиши лозим. Сиз совчи қўйиб, тўйни тезлаштиришингиз ҳар тарафлама яхшидир. Аммо тўйга анча вақт бор бўлса, у ҳолда, ўша қиз билан гувоҳлар иштирокида гоҳ-гоҳида учрашиб турсангиз бўлади. Аммо гувоҳларсиз кўришиш, гаплашиш мумкин эмас. Ҳатто SMS, WhatsApp, электрон почта ё бошқа воситалар орқали бўлса ҳам. Сабаби бу шаклдаги мулоқот бориб-бориб кўришишга, кейин бошқа ишларга сабаб бўлади. “Йўқ, мен ўзимни тийиб тура оламан, ундай ишлар бўлмайди”, дейиш билан иш битмайди. Қолаверса, орада кўп мулоқот бўлганидан кейин турли муаммо ва гап- сўзлар кўпаяди... Шу сабаб ҳар бир ишни ҳаромдан сақланган ҳолда пухта режа билан, асосийси шариатга амал қилган ҳолда бажарсангиз, икки дунёда юзингиз ёруғ бўлади. Бир-бирига бегона-номаҳрам йигит ва қизнинг ўзаро гаплашиши ҳеч бир тарафдан шариатга тўғри келмайди (никоҳдан олдин гувоҳлар иштирокида бир-бирини кўриши бундан мустасно). Бунинг ёлғиз чораси тўйни тезлаштириш ёки тўйдан олдинроқ никоҳ ўқитиб қўйишдир. Сиз сўраган масаланинг энг мақбул йўли тўйни кейинроқ қилиш шарти билан олдиндан никоҳ ўқитиб қўйиш саналади. Яна расмий никоҳдан ҳам ўтишни унутмангки, бу никоҳнинг мустаҳкам бўлишида аҳамият касб этади. Валлоҳу аълам.

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: