Главная » Oila va Nigoh (Din mas'alalari) » Гўдак ота-онасини шафоатқиладими?
Гўдак ота-онасини шафоатқиладими?

Гўдак ота-онасини шафоатқиладими?

  • Категории: Oila va Nigoh (Din mas'alalari)
  • Название: Гўдак ота-онасини шафоатқиладими?
  • Дата релиза: 20-02-16, 22:22
Гўдак ота-онасини шафоатқиладими?
Савол: ассалому алайкум. Савол шуки, маълум бир ёшга этиб вафот этган фарзандлар шафоатгўй бўлади, дейишади. Фарзанди вафот этган ота- оналар учун охиратда қандай ажрлар бор? Менинг бир ойлик қизим бу оламни тарк этди. Шу сабаб шундай савол беряпман! Жавоб: ва алайкумус салом. Фарзанди вафот этганда сабр қилиш ва Аллоҳдан савоб умид қилиш фазилати ҳақида ривоятлар кўп. Қуйида уларнинг баъзиларини келтирамиз. ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﺃَﻥَّ ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ: ﻳَﻘُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪُ ﺗَﻌَﺎﻟَﻰ : ﻣَﺎ ﻟِﻌَﺒْﺪِﻱ ﺍﻟْﻤُﺆْﻣِﻦِ ﻋِﻨْﺪِﻱ ﺟَﺰَﺍﺀٌ ﺇِﺫَﺍ ﻗَﺒَﻀْﺖُ ﺻَﻔِﻴَّﻪُ ﻣِﻦْ ﺃَﻫْﻞِ ﺍﻟﺪُّﻧْﻴَﺎ ﺛُﻢَّ ﺍﺣْﺘَﺴَﺒَﻪُ ﺇِﻻَّ ﺍﻟْﺠَﻨَّﺔُ . ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﻟْﺒَﻴْﻬَﻘِﻲُّ. Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Аллоҳ таоло: “Дунё аҳлидан бирон жигарбандининг жонини олганимда қайси бир мўмин бандам (сабр қилиб,) Мендан савоб умидида бўлса, унинг мукофоти фақат жаннат бўлади”, дейди” (Бухорий, Аҳмад ва Байҳақий ривояти). Бу ривоятда алоҳида урғу берилаётган жиҳат шуки, банда мусибатга сабр қилиш билан бир қаторда Аллоҳдан савоб умидида ҳам бўлиши керак. Бурайда розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида эдим. У зотга ансорлардан бир аёл боласи ўлгани сабаб дод-фарёд қилаётгани ҳақида хабар қилинди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳоблари билан ўша аёлникига йўл олдилар. Унинг уйига киришгач, Расулуллоҳ: “Менга хабар қилинишича, сен сабрсизлик қилаётган эмишсан?” дедилар. У: “Қандай сабр қилай, ҳар сафар кўзим ёриганида фарзамдим нобуд бўлаверади!” деди. Шунда у зот: “Қайси бир муслиманинг уч нафар фарзанди нобуд бўлиб, у бунга сабр қилса, ўша аёлга жаннат вожиб бўлади”, дедилар. Умар: “Иккита бўлса ҳамми?” деб сўради. У зот: “Иккита бўлса ҳам”, дедилар” (Ҳоким ва Баззор ривояти. Ривоят санади саҳиҳ). Абу Салама розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Бай-бай, Мезонда тош босувчи беш нарса(ни қаранг-а)! (Улар) “лаа илааҳа иллалоҳ” ва “аллоҳу акбар”, “субҳаналлоҳ”, “ал- ҳамду лиллааҳ” ва кишининг вафот этган солиҳ фарзандига сабр қилишидир” (Насоий, Ибн Ҳиббон, Байҳақий ва Табароний ривояти. Ҳоким ривоят санади саҳиҳ, деган). Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Усмон ибн Мазъун ўғли вафот этгани учун қаттиқ қайғуга ботди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: “Жаннатнинг саккиз, жаҳаннамнинг етти эшиги бор. (Жаннат) эшикларидан биронтаси олдига борганингда, у ерда ўғлингни кўриб, у сенга ёрдам бериб, Парвардигорингдан шафоат сўраши сени хурсанд қилмайдими?” дедилар. У: “Йўқ, (хурсанд қилади)”, деди. Шунда мусулмонлар: “Усмонга айтилган бу гап бизларга ҳам тегишлими?” деб сўрашди. Расулуллоҳ: “Ҳа, бу сизлардан сабр қилиб, савоб умидида бўлганлар учундир”, дедилар” (Байҳақий ва Ибн Абу Дунё ривояти). Қурра ибн Иёсдан ривоят қилинади: “Бир киши ўғли билан Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келди. У зот ўша кишига: “Уни яхши кўрасанми?” дедилар. У: “Ҳа”, деди. (Вақт ўтиб,) ўша киши ўғлидан айрилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Фалончига нима бўлди?” деб сўрадилар. Саҳобалар: “Эй Расулуллоҳ, унинг ўғли вафот этди”, дейишди. У зот (ўша кишига): “Сен жаннат эшикларидан бирининг олдига борганингда, у ерда ўғлинг сени кутиб турганини кўришни хоҳлайсанми?” дедилар. Шунда бир киши: “Эй Расулуллоҳ, бу фақат унга хосми ёки бизларга ҳам тегишлими?” деб сўради. У зот: “Бу ҳаммангиз учун хосдир”, дедилар” (Насоий ва Аҳмад ривояти. Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят санадини саҳиҳ, дейишган). Ҳавшаб Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимнинг фарзанди вафот этганида сабр қилиб, (Аллоҳдан) савоб умидида бўлса, унга: “Сендан олганимиз эвазига жаннатга кир!” дейилади. (Аҳмад, Ибн Қонеъ ва Ибн Мандаҳ ривояти).

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: