Иккинчи хотинга уйланиш учунбиринчи хотин розилиги шартми?
- Категории: Oila va Nigoh (Din mas'alalari)
- Название: Иккинчи хотинга уйланиш учунбиринчи хотин розилиги шартми?
- Дата релиза: 20-02-16, 22:32
Савол: ассалому алайкум. Сизга саволим
шуки, биринчи аёлим розилигисиз
иккинчи турмуш қилишим мумкинми
ёки унинг розилиги шартми? Шариатда
бу масалага қандай қаралади?
Жавоб: ва алайкумус салом. Эркак
моддий тарафдан қодир бўлса ва
аёллари ўртасида адолат қилишга кўзи
етса, икки ёки ундан кўп хотинга
уйланса бўлади. Бунинг учун биринчи
хотинининг розилигини олиш шарт
эмас. Хотини бунга қаршилик қилса-да,
эркак бошқа хотинга уйланиш ҳуқуқига
эга. Бу масаланинг бир тарафи. Бошқа
жиҳатдан қарайдиган бўлсак, эркак ўз
ҳаётининг тинч-осуда ўтиши ва
ҳаммани бирдек рози қилиш учун
аёлига ётиғи билан тушунтириб, ота-
онасини ҳам бундан хабардор қилиб
кейин бошқа никоҳга ҳаракат қилиши
лозим. Сабаби бир мубоҳ (рухсат
берилган) ишни қиламан, деб ота-
онасини норози қилиб қўяётганлар
орамизда учраб турибди. Бу мақсадга
мувофиқ эмас. Ота-онани норози қилиб
иккинчи хотинга уйлангандан кўра,
нафсни тийиш минг марта афзал. Қачон
ҳамма бирдек рози бўлса, нур устига нур
бўлади. Акс ҳолда бизнинг шароитда
дилхиралик, ёлғончилик ва
иккиюзламачилик ҳолатлари келиб
чиқиши мумкин. Мубоҳ ишни қиламан,
деб ҳаром йўлга кириш ақлли кишининг
иши эмас.
Смс Шерлар