Главная » Oila va Nigoh (Din mas'alalari) » Исломий тўй қандай бўлади?
Исломий тўй қандай бўлади?

Исломий тўй қандай бўлади?

  • Категории: Oila va Nigoh (Din mas'alalari)
  • Название: Исломий тўй қандай бўлади?
  • Дата релиза: 20-02-16, 21:05
Исломий тўй қандай бўлади?
Савол: ассалому алайкум.
Менинг икки саволим бор эди:
1. Исломий тўй қандай
бўлади? 2. Агар фақат аёллар
бўлса, музиқа ва рақсга рухсат
борми?
Жавоб: ва алайкумус салом.
Никоҳ тўйи ҳақида бир қанча
ривоятлар келган.
ﻋَﻦْ ﻋَﺎﻣِﺮِ ﺑْﻦِ ﻋَﺒْﺪِ ﺍﻟﻠﻪِ ﺑْﻦِ ﺍﻟﺰُّﺑَﻴْﺮِ ﻋَﻦْ
ﺃَﺑِﻴﻬِﺄَﻥَّ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲَّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ
ﻗَﺎﻝَ: ﺃَﻋْﻠِﻨُﻮﺍ ﺍﻟﻨِّﻜَﺎﺡَ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﺑْﻦُ
ﺣِﺒَّﺎﻥَ ﻭَﺍﻟْﺒَﻴْﻬَﻘِﻲُّ ﻭَﺍﻟﻄَّﺒَﺮَﺍﻧِﻲُّ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ
ﺻَﺤِﻴﺢٌ.
Омир ибн Абдуллоҳ ибн
Зубайр отасидан ривоят
қилишича, Набий соллаллоҳу
алайҳи ва саллам: “Никоҳни
эълон қилинглар!” деганлар
(Аҳмад, Ибн Ҳиббон, Байҳақий
ва Табароний ривояти. Ривоят
санади саҳиҳ).
Бу ҳадисда йигит ва қиз оила
қурганида уларнинг
тўйларини халққа эълон
қилиш айтилмоқда. Зеро, икки
ёш турмуш қурганини ошкор
қилинмаса, одамлар турли
гап-сўзлар тарқатиши мумкин.
Мана шундай миш-мишлар
олдини олиш учун никоҳни
одамларга эълон қилиш
керак. Бу валийма – тўй қилиш
билан амалга оширилади.
ﻋَﻦْ ﻣُﺤَﻤَّﺪِ ﺑْﻦِ ﺣَﺎﻃِﺐٍ ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ
ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﻓَﺼْﻞُ ﻣَﺎ
ﺑَﻴْﻦَ ﺍﻟْﺤَﻼﻝِ ﻭَﺍﻟْﺤَﺮَﺍﻡِ ﺍﻟﺪُّﻑُّ ﻭَﺍﻟﺼَّﻮْﺕُ
ﻓِﻲ ﺍﻟﻨِّﻜَﺎﺡِ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟﺘِّﺮْﻣِﺬِﻱُّ ﻭَﺍﻟﻨَّﺴَﺎﺋِﻲُّ
ﻭَﺍﺑْﻦُ ﻣَﺎﺟَﻪْ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﻟْﺤَﺎﻛِﻢُ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ
ﺣَﺴَﻦٌ.
Муҳаммад ибн Ҳотиб
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва салламдан ривоят қилади:
“Ҳалол билан ҳаром
ўртасидаги фарқ никоҳда
дуф (чалиш) ва овоз
(чиқариш)дир” (Термизий,
Насоий, Ибн Можа, Аҳмад ва
Ҳоким ривояти. Ривоят санади
ҳасан).
Ушбу ривоятга кўра, никоҳни
зикр, дуо, табриклар ва мубоҳ
шеърлар билан, шунингдек,
дуфф деб номланувчи
чилдирмага ўхшаган асбобни
чалиш билан эълон қилинади.
Шунда узоқдаги одамлар ҳам
тўй бўлаётганини эшитади.
Баъзилар бу ердаги “овоз”ни
мубоҳ қилинган қўшиқ айтиш
ва дуф чалиш, деб
тушунтиришган. Демак,
тўйларда аёллар дуф
чалишлари ва мубоҳ қилинган
қўшиқ айтишлари жоиз. Аммо
бу иш эркаклар учун эмас.
Кейин тўйларда эркаклар ва
хотинлар аралашиб юриши,
истаганча мусиқа айтиш ва
хоҳлаган ишини қилиш
мумкин эмас. Бунда шариат
белгилаб берган чегарани
унутмаслик лозим.
Тўйда дуф чалиш ва қўшиқ
айтиш аёллара тегишли. Асри
саодат даврида бу ишларни
қўшиқчи жориялар қилгани
ҳақида ривоятлар бор.
Бу бобда айтилган
ривоятларни ўрганиб чиққан
фақиҳлар никоҳ шартномаси
қийилганини эълон қилиш
мустаҳабдир, дейишган.
Уламолар таъкидлашича,
никоҳ қурилганида қодир
бўлган одам валийма қилиши,
яъни тўй муносабати билан
дастурхон ёзиши мустаҳаб
ёки суннатдир. Бу иш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва салламдан қавлан (сўз) ва
феълан (амал билан) собит
бўлган. Ривоятларда
келишича, у зот баъзи аёллари
учун икки муд арпа билан
(Бухорий ривояти), Софийя
онамиз учун хурмо, ёғ ва қурт
билан валима қилиб
берганлар (Бухорий ва
Муслим ривояти).
Анас ибн Моликдан ривоят
қилинишича, у зот
Абдураҳмон ибн Авф
уйланганида: “Бир қўй сўйиб
бўлса ҳам валийма қил”,
деганлар (Бухорий ва Муслим
ривояти).
Қизни ота уйидан эриникига
олиб бориш араб тилида
“зифоф” дейилади. Бу ишни,
албатта аёллар қилади. Ибн
Обидин: “Зифофдан мурод
аёлларнинг мана шу мақсадда
йиғилишларидир. Сабаби бу
урф жиҳатидан лозим бўлган
нарса”, деган.
Ҳанафий уламолар наздида,
никоҳ тўйида дин қайтарган
ишлар бўлмаса, яна бошқа
макруҳ амаллар қилинмаса, бу
иш жоиз саналади.
Никоҳ тўйи ҳар бир мусулмон
давлатида ўзига хос урфлар
асосида ўтказилади. Бунда
шариатга хилоф бўлмаган
ишлар қилинмаса бўлди, ҳар
бир халқ ўз миллий
удумларига амал қилаверади.
Шариатга хилоф ишлар
сирасига эркак ва аёлларнинг
бир жойда тўпланиши,
дастурхонга маст қилувчи
ичимликлар ва бошқа ҳаром
нарсалар қўйилиши, мубоҳ
қилинган қўшиқлардан бошқа
ножоиз нарсаларни куйлаш
ва тўй қилиш борасида
ғайридинларга тақлид қилиш,
бидъат-хурофотларга амал
қилиш ва ҳоказолар киради.
Валлоҳу аълам!

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: