Главная » Oila va Nigoh (Din mas'alalari) » Истимно (кафтаки) ҳукми
Истимно (кафтаки) ҳукми

Истимно (кафтаки) ҳукми

Истимно (кафтаки) ҳукми
Савол: ассалому алайкум,
Одилхон қори ака. Менинг
исмим А. Ёшим 23 да. Баъзи
сабабларга кўра, Аллоҳ насиб
қилса 25 ёшда
уйланмоқчиман. Аллоҳга
шукр, имконим борича 5
маҳал намозни ўқийман,
Рамазон ойида рўза тутаман,
қўлимдан келганча
яқинларимга яхшилик
қиламан. Ёмон иллатлардан
узоқ юриб, яхши инсонлар
билан мулоқотда бўлишни,
қисқасини айтганда, Аллоҳ
буюрган амалларни бажариб,
У Зот қайтарган ишлардан
тийилиб юришга ҳаракат
қиламан. Аммо ҳаётимда бир
муаммо бор. Гарчи аёлларга
бориб зино қилмасам-да,
15-20 кунда бир сунъий
равишда шаҳватимни
қондириб тураман. Бу ҳолат
баъзан уйқудалигимда ҳам
содир бўлиб туради. Яқинда
бир саҳифада олатини қўли
билан ўйнаши ҳам худди зино
каби гуноҳ экани ва бунинг
оқибатлари кейинчалик ҳам
яхши бўлмаслиги ҳақида ўқиб
қолдим. Шу гап тўғрими? Мен
қандай йўл тутишим керак?
Илтимос, бу ишнинг олдини
олиш ва тавба қилишим учун
қандай маслаҳат бера оласиз?
Жавобингиз учун олдиндан
раҳмат.
Жавоб: ва алайкумус салом.
Жинсий шаҳватни қўл билан
қондириш, қўл ёрдамида
маний чиқариш араб тилида
“истимно”, форс тилида
“кафтаки” дейилади.
Истимно ҳаром ишдир. У
билан рўза очилади ва ғусл
қилиш вожиб бўлади.
Истимно қўл билан ёки қараш
ё бўлмаса фикр қилиш
натижасида ҳам бўлиши
мумкин.
Қўл билан истимно қилишнинг
ҳаромлигига қуйидаги оят
далилдир. Аллоҳ таоло
айтади: “Улар (яъни,
мўминлар) авратларини
(ҳаромдан-зинодан) сақловчи
кишилардир. Магар ўз жуфти
ҳалоллари ва қўлларидаги
чўриларидангина
(сақламайдилар). Бас, улар
маломат
қилинмаслар” (Мўминун, 5-7).
Аммо қўл билан истимно
қилиш ҳақида бошқача фатво
берганлар ҳам бор. Масалан,
ҳанафийлар, шофеъийлар ва
имом Аҳмад ибн Ҳанбалдан
қилинган бир қавлда қўл
билан истимно қилиш
танзиҳий макруҳдир,
дейилган.
Айтиладики, эркакнинг зинога
кетиб қолиш хавфи бўлганида
шаҳватни бироз бўлса-да
қондириш мақсадида
истимно қилиш жоиздир.
Сабаби у зинога қўл урса,
истимнодан кўра зарарлироқ
ишни қилган бўлади. Бунда
бир зарар ундан енгилроқ
бўлган бошқа зарар билан
қайтарилади. Зеро, зарурат
қайтарилган ишларни мубоҳ
қилади. Лекин, унутмайлик, бу
мутлоқ – ҳамма замон ва
маконларга хос ҳукм эмас. Яна
унга барча уламолар иттифоқ
қилишмаган. Балки баъзи
тоифалар шундай фатво
беришган. Барибир имкон
қадар шаҳватни тийиш
ҳаракатида бўлиш керак.
Имом Аҳмаддан қилинган
бошқа бир қавлда “гарчи
зино содир этиш хавфи бўлса
ҳам, қўл билан истимно қилиш
ҳаромдир”, дейилган.
Бу борада моликийлардан
икки хил қавл келтирилган:
1. Зарурат бўлганда истимно
қилиш жоиз.
2. Шаҳватни босиш учун рўза
тутиш имкони бўлганида
истимно қилиш ҳаром.
Моликий, шофеъий ва аксар
ҳанафийлар наздида истимно
рўзани бузади.
Ҳанафийлардан Абу Бакр ибн
Искоф ва Абулқосимга кўра, бу
билан рўза бузилмайди.
Сабаби истимнода шаклан ва
маънан жинсий алоқа
қилинган ҳисобланмайди.
Ҳанафийлар ва шофеъийлар
наздида истимно рўзани
бузгани билан каффоратни
вожиб қилмайди.
Ҳанафийлар наздида, назар
солиш билан закардан маний
чиқса, рўза бузилмайди.
Фикр юритиш оқибатида
истимно содир бўлса,
ҳанафий, моликий ва
шофеъийлар наздида, рўза
бузилмайди.
Уламолар иттифоқига кўра,
истимно қилиш оқибатида
маний лаззат ва шиддат
билан чиқса, ғусл қилиш
вожиб бўлади. Ҳанафийларга
кўра, агар бунда лаззат ҳис
қилинмаса, ҳеч нарса вожиб
бўлмайди.
Кўпчилик уламолар, агар
бирон монеълик бўлмаса, эр
ўз хотини ёрдамида истимно
қилиши жоизлигини
айтишган. Сабаби хотин
эрнинг лаззат олиш
воситасидир. Баъзи ҳанафий
ва шофеъийларга кўра, бу иш
макруҳдир. “Қозихон”да
айтилишича, хотин эрининг
закарини қўли билан ушлаб,
маний чиқариши макруҳдир.
Бу худди азлга (манийни
ташқарига тўкиш) ўхшайди.
Азл ҳам макруҳдир.
Истимнонинг жазоси:
Умумий хулоса қиладиган
бўлсак, қўл билан истимно
қилиш ҳаром амалдир. Уни
қилувчи кимса азоб-уқубатга
қолади. Бунга иттифоқ
қилинган. Юқорида
келтирилган оятда ўз ҳалол
аёллари билан жинсий
шаҳватни қондирганлар
маломат қилинмаслиги
айтилганди. Бундан ортиғини
истаганлар маломат
қилинади. Маломат эса бу
ишни қилган одамнинг
азобланишига далолат
қилади.
Банда уйқусида жинсий
алоқани ўйлаб, эҳтилом бўлиб
қолиши гуноҳ эмас. Сабаби
уйқудаги одам мукаллаф эмас,
у қилган гуноҳ ишига
жавобгар бўлмайди. Бундай
ҳолатда, агар маний шаҳват
билан отилиб чиқса, ғусл
қилиб олиши кифоя қилади.
Балоғатда етган ва никоҳга
қодир бўлган банда оила
қуришни тезлаштириши
керак. Акс ҳолда гуноҳкор
бўлади. Агар ким жинсий
тарафдан қодир бўлса-ю,
иқтисодий ҳолати оила
қуришга етарли бўлмаса,
жинсий шаҳватни вақтинча
камайтириш учун нафл рўза
тутади. Аммо барибир,
иложини қилиб оила қуришга
ва шаҳватини ҳалол йўл
билан қондиришга ҳаракат
қилиш керак. Умр бўйи
жинсий шаҳватни рўза билан
қондириш имкони йўқ. Шу
сабаб биринчи навбатда
никоҳга, қодир бўлмаганлар
рўза тутишга тарғиб қилинган.
Валлоҳу аълам!

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: