Главная » Oila va Nigoh (Din mas'alalari) » Қизни кўриш мумкинми?
Қизни кўриш мумкинми?

Қизни кўриш мумкинми?

Қизни кўриш мумкинми?
Савол: Аллоҳ насиб қилса, яқинда уйланмоқчиман. Аммо бўлғуси келиннинг фақат суратини кўрдим. У билан кўришишим шариатга тўғри келадими? Жавоб: Номаҳрам эркак ва аёлга қараш шаръан ҳаромдир. Шунинг учун номаҳрамлардан кўзни тийиш эркагу аёлга бирдек вожибдир. Нур сурасининг 30–31-оятлари мазмуни бундай: «Мўмин эркакларга айтинг: кўзларини тийсинлар ва авратларини сақласинлар! Бундай қилиш гуноҳдан сақланишлари учун яхшидир. Аллоҳ таоло амалларидан хабардордир. Мўмина аёлларга айтинг: кўзларини тийсинлар ва авратларини сақласинлар». Аммо уйланмоқчи бўлган йигитнинг бўлажак қайлиғини (ва аксинча) кўриши, нияти совчилик бўлиши шарти билан жоиз ва керак. Бу ҳақда ҳадислар кўп. Имом Муслим «Саҳиҳ»ларида Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир аёлга уйланмоқчи бўлган кишидан: «Уни кўрдингми?» деб сўрадилар. У: «Йўқ», деди. «Бор-да, уни кўр», дедилар». Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Ҳоким Жобир ибн Абдуллоҳдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қиладилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар: «Агар сизлардан бирингиз бир аёлга совчи юбормоқчи бўлса, у аёлнинг никоҳига боис жойларини кўра олса, кўрсин». Уйланмоқчи бўлган йигит қизнинг фақат юзи ва икки кафтини кўриши мумкин. Ундан бошқа жойларни кўриши мумкин эмас. Барча мужтаҳид уламоларнинг истинботи шу. Зеро, юз гўзалликни кўрсатса, икки кафт бадан салоҳиятини кўрсатади. Йигит қизнинг оғзи ва баданининг ҳидини, сочининг гўзаллигини билишни истаса, онаси ёки синглисини юбориб билиш имконига эга. Энг яхшиси, уйланмоқчи бўлган йигит қизни унга совчи юбормасдан илгари кўрсин. Агар ёқмаса, қизга озор етказмайди, совчи юбормайди. Қизни кўриш учун унинг розилиги ё билиши шарт эмас. Йигит қизга билдирмай, уни сезмаган ҳолда кўриши мумкин. Шу яхши. Имом Аҳмад ва Табароний Абу Ҳумайд Содийдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қиладилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Агар сизлардан бирингиз аёлга совчи юборган бўлса, у аёл билмаса-да, уйланиш ниятида уни кўриши гуноҳ бўлмайди», дедилар. Совчилар бир битимга келишганидан сўнг йигит ва қиз яқинларининг розиликларини билдириш учун фотиҳа ўқиш маросими маъқул маросим. Аммо фотиҳа ўқиш никоҳ ҳисобланмайди. Лекин уйланажак йигитнинг бўлажак келин билан танҳо қолиши, у билан саёҳатга чиқиши, бир-бирлариникига бориб-келиб туришлари, тунларни бирга бедор ўтказишлари кўп мусулмонлар одат қила бошлаган ажнабий, бузуқ одатлардандир. Бу одатларга эргашаётган баъзи мусулмонлар бахтли оила кўриш учун шу йўл билан йигит ва қиз бир-бирининг феъл-атворини ўрганади, танишади, дейдилар. Бу мақсад воқеликка ва асосга суянмаган хаёлдир. Чунки у пайтда йигит ҳам, қиз ҳам аслида ўзларида йўқ бўлган яхши феълларни бордек қилиб кўрсатишга тиришади. Ҳақиқат эса жимжима ва ҳийлалар кўтариладиган, улардаги ҳақиқий феъл-атвор бир-бирларига ошкор бўладиган тўйдан кейин намоён бўлади. Тез орада уларнинг ҳар бирининг кўнгли совийди. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, йигит ва қиз оила қуришнинг ҳамма босқичларида, яъни совчилик, тўй ва қўшилиш чоғларида шаръий йўл ва ҳукмларга риоя этишлари Аллоҳ таолонинг тавфиқи ва розилиги билан уларга бахтли оилавий ҳаётни кафолатлайди. Аммо мусулмон бўлмаганларнинг ёмон одатларини тутганлар кўп ҳолда бахтсиз бўладилар

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: