Главная » Oila va Nigoh (Din mas'alalari) » Ёқтирган “қизи”ни онаси олиббермаса...
Ёқтирган “қизи”ни онаси олиббермаса...

Ёқтирган “қизи”ни онаси олиббермаса...

  • Категории: Oila va Nigoh (Din mas'alalari)
  • Название: Ёқтирган “қизи”ни онаси олиббермаса...
  • Дата релиза: 20-02-16, 22:27
Ёқтирган “қизи”ни онаси олиббермаса...
Савол: ассалому алайкум. Сизга бир саволим бор эди. Жуда иккиланиб қолдим, нима қилишни билмаяпман: бир қизга кўнгил қўйгандим. Мана вақти-соати келиб, уйдагиларга ҳам айтдим. Отамга фарқи йўқ. Аммо онам... совчиликка бориб келдилар... Нима эмиш, қиз олий маълумотли эмас экан, оиласи камбағал экан... Мен ҳайронман: инсон имон-этиқоди билан азиз бўлмайдими?! Онамлар “у қизни олиб бермайман”, деб оёқ тираб туриб олганлар. Мен бўлса, тўйга тайёргарлик кўриб юргандим. Қизнинг бўйи етиб қолган. Дадаси “бошқасига бериб юбораман”, деяётган экан. Ҳар куни “нима бўларкан”, деб қўрқувда юраман. Аллоҳдан илтижо қилиб сўрамоқдаман... Шариатда бундай ҳолатда нима қилиш керак? Маслаҳат беринг! Ҳозир мен орқага чекинсам, қўрқоқнинг ишини қилган бўламан! Илтимос, саволимга мукаммалроқ жавоб берсангиз! Жавоб: ва алайкумус салом. Аслида йигит ўзи уйланаётган қизни кўриши ва ёқтирсагина унга совчи қўйиши мумкин. Аммо тўйдан олдин икки ёш гувоҳларсиз гаплашиб, бир-бирларини “синов”дан ўтказишлари мутлақо жоиз эмас. Тўғри, уйланиш арафасида бирон қизни кўз остига олиб, унга уйланишни ният қилиш мумкин. Аммо орага шариат қайтарган ишлар қўшилиб кетмаслиги керак. Бу масаланинг биринчи жиҳати. Кейин, аслини олганда, никоҳда ота-онанинг ўрни муҳим саналмайди. Яъни, никоҳ тўғри бўлиши учун ота ёки онанинг розилиги шарт эмас. Уларнинг розилигисиз ҳам бошқа шартлар мавжуд бўлса, никоҳ тўғри бўлаверади. Аммо динимизда ота- онанинг розилиги устун экани, Аллоҳга ибодат қилишдан кейин ота-онага яхшилик қилишга буюрилганини инобатга олсак, никоҳда уларнинг розилигини олиш лозимлиги маълум бўлади. Яъни, уйланаётган йигит ёки турмушга чиқаётган қиз, албатта ота- онаси розилигини олиши керак. Улар қарши бўлишса ҳам ёқтирган “қиз”ига уйланиш ёки “йигити”га тегиб кетавериш Исломга зид, балки тагидан чириб бораётган оммавий маданиятга хос иллат саналади. Биз Европа ёшларига тақлидан ўз хоҳишимизни ҳамма нарсадан устун қўймаслигимиз керак Шундай экан, бунда ота-онанинг раъйига ҳам қараш лозим. Тўғри, никоҳда йигит ва қизнинг ҳуқуқлари таъминланади, ҳеч ким ўзига ёқмаган одамга турмушга чиқмайди ёки уйланмайди, аммо барибир бунда ота- онанинг розиликлари билан иш тутиш шарт. Яна бир нарса: никоҳда тенглик масаласи бор. Масалан, сиз илмли, олий маълумотли бўлиб, қиз таълим кўрмаган бўлса ҳам кейинчалик орада тушунмовчилик ва ҳатто оила бузилиши ҳолатлари кузатилиши мумкин. Шу сабаб, ҳатто икки оиланинг иқтисодий ҳолати ҳам баробар бўлиши маъқул кўрилади. Аслида никоҳ тўғри бўлиши, икки ёшнинг бахтли бўлишлари учун бойлик, ҳусн, илм кабилар шарт эмас. Бироқ имон ва одоб-ахлоқ билан бир қаторда илм, маълумот, касб ва бошқа жиҳатлар ҳам тенг бўлса, қуриладиган оила мустаҳкам бўлади. Сизга маслаҳатимиз, ўша қиз ҳақиқатан ўзингизга муносиб ва маъқул бўлса, буни ота-онангизга ётиғи тушунтиринг. Вазиятни тушунсалар, совчиликка бориб, сўраб-суриштириш ва икки тарафнинг бир-бирига тўғри келиш ё келмаслигини аниқлаш мумкин бўлади. Аммо ота-онангиз “бу қизни сенга олиб бермаймиз”, дейишса, уларни ранжитишдан эҳтиёт бўлинг... Агар сиз “ёқтирган” қиз онангизга маъқул келмаса, кейинги ҳаётингизни ҳам ўйланг. Сабаби онангиз қаршилигига қарамай ўша қизни никоҳлаб олган тақдирингизда ҳам хотиржам, тинч-омон ҳаёт кечириш мушкул бўлиб қолиши мумкин. Шуларни ҳисобга олиб, аввало ўзингизга, қолаверса, ота-онангизга маъқул қизни танланг. Лўнда қилиб айтадиган бўлсак, онангизга маъқул келган қизлар ичидан ўзингизга ёққанига уйланинг. Зеро, ўзаро розилик билан тўй қилинса, мақсадга мувофиқ бўлади.

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: