Главная » Oila va Nigoh (Din mas'alalari) » Келин-куёв қандай бўлиши керак?
Келин-куёв қандай бўлиши керак?

Келин-куёв қандай бўлиши керак?

  • Категории: Oila va Nigoh (Din mas'alalari)
  • Название: Келин-куёв қандай бўлиши керак?
  • Дата релиза: 20-02-16, 23:08
Келин-куёв қандай бўлиши керак?
Савол: Ҳар бир вояга етган йигит-қиз ўзига муносиб жуфти ҳалол учратишни орзу қилади. Мусулмон йигит ёки қиз ўзига жуфт танлаганида нимага эътибор бериши керак? Жавоб: Ўсмир йигит ва қиз балоғат ва етуклик ғунчалари очилаётган пайтда, куни келиб ўзига жуфт бўлажак умр шеригининг сифатларини хаёлан белгилай бошлайди. Инсонларнинг бу сифатларга қарашлари тарбияларига кўра турличадир. Кимдир шаклий сифатларни – бўй, ранг ва кўз шаклларини шарт деб белгиласа, бошқа биров мол ва бойликка эътибор беради. Яна бири бўлажак жуфтининг обрў- эътиборига, насабига диққат қилади. Ҳақиқатда бу сифатларнинг барчаси матлуб ва марғуб. Унга эга бўлган жуфтни излашга тўсиқ йўқ. Аммо бу сифатларнинг ҳаммасидан яхшироқ ва фойдалироқ бир сифат ҳам бор. У диёнат сифатидир. Имом Бухорий ва Муслим Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилишган: Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: «Аёлга моли, обрўйи, жамоли ва дини учун уйланилади. Диёнатли аёлга эриш, қўлинг тупроққа ёпишгур!» Бу диёнатли аёлдан бошқа аёлга уйлансанг, пушаймон бўласан, деганларидир. Бинобарин, йигитнинг мақсади диёнатли қизга уйланиш бўлиши керак. Агар қиз диёнатли бўлиб, устига мол, обрў ва гўзаллик соҳибаси ҳам бўлса, жуда яхши. Аммо мол, обрў ва гўзаллик эгаси бўлса-ю, диёнатсиз бўлса, фазилат бўлмайди. Молдор диёнатсиз аёл бўйсунмас, диёнатсиз гўзал аёл мағрур, обрўли диёнатсиз аёл такаббур бўлади. Диёнатли аёл гўзал, молдор ва обрўли бўлса ҳам, камтар ва хушхулқ бўлади. Қайд этилган ушбу сифат ва ҳоллар аёлгагина хос ва аёлдагина матлуб бўлмай, эркакларга ҳам хос ва тегишлидир. Зеро, қиз ҳам йигитнинг келишганлиги, бойлиги ё обрў ва насабига алданиб қолмай, диёнатли йигитни қидириши керак. Диёнатли ва солиҳ йигит жуфт бўлиш учун энг муҳим сифатларга эга йигитдир. Қолган сифатлар диёнатдан кейинги даражада туради. Диёнатли йигит хотинини ҳар томонлама асрайди ва ҳимоя қилади. У билан тотув яшайди, унинг инжиқликларини кўтаради. Энг муҳими, уни яхши кўрса, эъзозлайди, бордию ёмон кўрса, унга зулм қилмайди. Агар аёл бирга турмушни истамаса, уни қийнаб ушлаб турмайди, йўлини очиб қўяди. Оилавий ҳаёт қийинчилик ва масъулиятларга тўладир. У ҳолатлар ўзгаришининг улкан майдони. Оила мол асосига қурилган бўлса, мол кетгач, нима бўлади? Чирой ва обрўга асосланган оилаларда бу ҳолатлар ўзгарса-чи? Шубҳасиз, оилавий ҳаётда «инқилоб» бўлади. Келишмовчилик бош кўтаради. Зеро, оила мустаҳкам асосга эмас, балки беқарор таянч ва шахсий истакларга таянган эди. Аммо диёнат сифати эътиборга олиниб, оила қурилса-чи? Дин диёнатли мусулмон қалбидаги мустаҳкам ва собит ақидадир. Мусулмоннинг сўзлари ва ишлари унга асосланади ва шундан келиб чиқиб бошқалар билан муомала қилади. Диёнатли эр ёки аёл кенгчиликда Аллоҳ таолога шукрли, қийинчиликда сабрли бўлади, воқеъликка имону сабр билан ёндашади, жуфти ҳалолига вафо кўрсатади.

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: