Главная » Oila va Nigoh (Din mas'alalari) » Кимлар никоҳ туфайли маҳрамҳисобланади?
Кимлар никоҳ туфайли маҳрамҳисобланади?

Кимлар никоҳ туфайли маҳрамҳисобланади?

  • Категории: Oila va Nigoh (Din mas'alalari)
  • Название: Кимлар никоҳ туфайли маҳрамҳисобланади?
  • Дата релиза: 20-02-16, 22:38
Кимлар никоҳ туфайли маҳрамҳисобланади?
Савол: Кимлар никоҳ туфайли маҳрам ҳисобланади? Жавоб: Қуйидагилар сиз айтган маҳрамлар қаторига киради: – ота-онанинг, улар ота-оналарининг жуфтлари (яъни, ўгай ота-оналар); – фарзандларнинг жуфтлари; – қайнона-қайноталар, уларнинг ота- оналари (Бу маҳрамликка никоҳ бўлишининг ўзи кифоя, қовушиш шарт эмас); – эр-хотиннинг бошқа оилаларидан бўлган фарзандлари ҳар иккаласи учун ҳам маҳрамдир. 1. Никоҳ туфайли маҳрам бўлган аёллар: – отанинг никоҳида бўлган аёли (у ҳам она ҳукмида). У аёлнинг оналари, бувилари; – ўғилларнинг, набираларнинг хотинлари-келинлар; – хотиннинг оналари, ота-оналарининг оналари. Бу аёллар никоҳ ўқилиши билан маҳрамга айланишади; – ўгай қизлар, ўгай ўғил-қизларнинг қизлари. Яъни, хотиннинг аввалги оиласидан бўлган қизлари. Бунда эркак аёл билан қовушганидан кейингина ўгай қизлар маҳрамга айланади. 2. Никоҳи туфайли маҳрам бўлган эркаклар: – ўгай оталар, уларнинг оталари (онасининг у эр билан қовушиш шарти билан); – қизларнинг, набира қизларнинг эрлари (бу маҳрамликка никоҳнинг ўзи кифоя); – эрнинг отаси, эрнинг ота-онасининг оталари; – ўгай ўғиллар, ўгай ўғил-қизларнинг ўғиллари. Никоҳ туфайли маҳрам бўлган зотлар эмикдошлик ва зино собит бўлганда ҳам маҳрамга айланади. Масалан, эркакка хотинининг бошқа эрдан бўлган қизи ва хотинининг онаси ҳаром бўлгани каби хотинининг эмизган қизи ва эмган онаси ҳам ҳаромдир. Шунингдек, зино қилган аёлнинг қизи, онаси, эмизган қизи, эмган онаси ҳам абадиян ҳаромдир. Маҳрам бўлиш шартлари Савол: Эмизиш билан маҳрам бўлиш шартлари борми? Жавоб: Эмизиш билан маҳрам бўлишнинг иккита шарти бор: биринчиси – бола икки ярим ёшдан ошган бўлмаслиги керак. Агар икки ярим ёшдан ошмаган бола сутдан чиққан бўлса ҳам, бирор аёлни эмса, эмизиш жиҳатдан маҳрамлик барча ҳукмлари билан юзага келади. Икки ярим ёшдан ошмаган боланинг сутдан чиққан бўлиши эмизиш жиҳатдан маҳрамлик ҳукмларининг юзага келишига тўсиқ бўлолмайди. Аммо икки ярим ёшдан ошган боланинг эмиши билан маҳрамлик юзага келмайди. Иккинчиси – бола эмган сут унинг қорнига етиши керак. Бунда эмизиш сони ва сут миқдори ҳисоб эмас. Бир бора сўрган сути маҳрам бўлишга кифоядир. Агар аёл сутини соғиб берса ҳам, уни ичган болага маҳрам бўлади.

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: