Главная » Oila va Nigoh (Din mas'alalari) » Киши ўзи яхши кўрган аёл биланжаннатда бирга бўладими?
Киши ўзи яхши кўрган аёл биланжаннатда бирга бўладими?

Киши ўзи яхши кўрган аёл биланжаннатда бирга бўладими?

  • Категории: Oila va Nigoh (Din mas'alalari)
  • Название: Киши ўзи яхши кўрган аёл биланжаннатда бирга бўладими?
  • Дата релиза: 20-02-16, 22:25
Киши ўзи яхши кўрган аёл биланжаннатда бирга бўладими?
Савол: ассалому алайкум, устоз. Мен юрагимдаги бир саволга ҳеч қаердан тўлиқ жавоб ололмаяпман. Саволим шундай: мен бир қизни яхши кўраман, лекин у бошқаси билан турмуш қуриб кетган. У ҳам мени яхши кўради. Аммо ҳозир орамизда ҳеч қандай муносабат йўқ. Мен уни ҳақиқатдан қаттиқ яхши кўраман. Китобларда келадики, жаннатда ҳар бир инсон ҳаётлик даврида яшаган инсонлари билан яшайди (ҳурлардан ташқари демоқчиман). Агар у аёл бўлса, бир нафар эркак билан ёки икки эркак билан турмуш қурган бўлса, улардан энг солиҳини танлайди, дейилган. Демак, мен яхши кўрган қизимдан абадиятга айрилдимми? Мен ҳаётлик давримда у билан никоҳ қурмаган бўлсам ҳам уни жаннатда никоҳимга ололаманми? Илтимос, шу саволга аниқроқ жавоб беринг! Жавоб: ва алайкумус салом. Жаннатда ҳар бир одамнинг жуфти бўлади. У ерда бўйдоқ бўлмайди. Хабарларда бу дунёда эр-хотин бўлганлар жаннатда ҳам шундай бўлиши, бунинг устига эркакларга ҳурлардан никоҳлаб қўйилиши айтилган. Агар хотин икки ёки ундан кўп эркакка турмушга чиққан бўлса: 1. Жаннатда уларнинг энг охиргиси билан яшайди. 2. Жаннатда улар ичидан энг яхшиси, ўзи ёқтиргани билан яшайди. Агар аёл турмушга чиқмасдан вафот этган бўлса ёки эри жаннатга кира олмаса, у ҳолда жаннатдаги бошқа эркаклардан бирига никоҳланади, дейилади. Сиз оилали бўлган ўша аёлдан кўнгилни узинг. Сабаби бу яхшиликка олиб бормайди. Муҳаббат нафс билан боғлиқ нарса. Сиз у аёлни солиҳа ёки ибодатли, ҳаёли бўлгани учунгина яхши кўрмайсиз, тўғрими? Демак, сизнинг унга бўлган муҳаббатингиз нафсга асосланган. Шундай экан, сиз бировнинг никоҳидаги аёлдан умид қилиш ўрнига ўз аёлингиз билан яхши яшашга ҳаракат қилинг. Шариатнинг буйруғи шу. Келган хабарлардан хулоса қиладиган бўлсак, қачонки, ўша муслима аёл жаннатга тушиб эри жаннатий бўлолмаса (Аллоҳ асрасин!), ўшанда унга никоҳланишингиз учун йўл бўлса керак. Аммо, бу ҳақида аниқ бирон нарса дейиш қийин. Энг афзали бировнинг хотинига ёмон кўз билан қарамаслик. Шундай жуда кўп муаммо: ўринсиз ғам-ташвишлар ва “ўлдим- куйдим”лар олди олинади. Мавзуга доир бошқа маълумотлар:

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: