Главная » Oila va Nigoh (Din mas'alalari) » Маҳр миқдори қанча?
Маҳр миқдори қанча?

Маҳр миқдори қанча?

Маҳр миқдори қанча?
Савол: ассалому алайкум, қори ака! Ҳозирги кунда бирин-кетин тенгдош ўртоқларим оила қуришмоқда. Уларни шаръий никоҳдан ўтказиш вақтида бир савол келиб чиқмоқда: куёв келинга қанча маҳр бериши керак? Бу бирон-бир меъёр билан ўлчанадими? Илтимос, ҳозирги кун талабидан келиб чиққан ҳолда шу саволга жавоб берсангиз! Жавоб: ва алайкумус салом. Барча фақиҳлар наздида, маҳрнинг кўпи чегараланмаган. Бу куёвнинг ҳиммати ва молиявий ҳолатига қараб белгиланади. Бироқ, уламолар маҳрнинг оз бўлиши мустаҳаб эканини таъкидлашган. Сабаби Ибн Аббос розийаллоҳу анҳодан қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “У (аёл)ларнинг энг яхшиси маҳри енгил бўлганидир”, деганлар (Табароний ва Ибн Ҳиббон ривояти). Маҳрни енгил қилиш хайрли иш экани ҳақида бундан бошқа ривоятлар ҳам бор. Лекин ҳар бир ишда ўртача бўлиш Ислом шариати талабларидан эканини маҳр бобида ҳам унутмаслик лозим. Маҳрнинг энг кам миқдори борасида турли фикрлар айтилган. Жумладан, шофеъий ва ҳанбалийлар наздида, маҳрнинг энг кам миқдори белгиланмаган. Балки бирон қийматга эга, сотиладиган, мол сифатида қадрланадиган ҳар қандай нарса оз ё кўп бўлишидан қатъи назар маҳр бўлади. Бироқ жуда арзимас нарсаларни, кишилар наздида қиймати паст буюмларни маҳр сифатида бериб бўлмайди. Бу қавл Умар ибн Хаттоб, Абдуллоҳ ибн Аббос, Ҳасан Басрий, Саид ибн Мусайяб, Ато, Амр ибн Дийнор, Ибн Абу Лайло, Суфён Саврий, Авзоъий, Лайс, Исҳоқ ва Абу Саврга тегишли. Ривоят қилинишича, Саид ибн Мусайяб қизини икки дирҳам маҳр билан узатган ва: “Агар бир қамчи берса ҳам, қизим унга ҳалол бўларди”, деган (“Ал-Ҳовий”, “Муғнил-муҳтаж”). Ҳанафийлар, моликийлар, шунингдек, Саид ибн Жубайр, Нахаъий, Ибн Шубрума наздида, маҳрнинг энг ози маълум миқдор билан белгиланган. Аммо энг оз миқдор қанчалиги борасида турли қавллар келтирилган. Моликийлар маҳрнинг энг ози динорнинг тўртдан бири ёки уч дирҳам эканини айтишган. Ибн Шубрума: “Маҳрнинг энг ози беш дирҳам ёки ярим динор”, деган. Саид ибн Жубайр наздида, маҳрнинг энг оз миқдори эллик дирҳамдир. Ҳанафий уламолар наздида маҳрнинг энг ками ўн дирҳам ёки унинг қийматидир. ﻋَﻦْ ﺟَﺎﺑِﺮٍ ﺃَﻥَّ ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ: ﻻَ ﺻَﺪَﺍﻕَ ﺩُﻭﻥَ ﻋَﺸْﺮَﺓِ ﺩَﺭَﺍﻫِﻢَ . ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟﺪَّﺍﺭَﻗُﻄْﻨِﻲُّ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺿَﻌِﻴﻒٌ. Жобир ибн Абдуллоҳ розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ўн дирҳамдан камида маҳр йўқдир”, деганлар (Дорақутний ривояти. Ривоят санади заиф). Али ибн Абу Толиб ва Абдуллоҳ ибн Умар розийаллоҳу анҳумолар: “Маҳр ўн дирҳамдан кам бўлмайди”, дейишган. Демак, уйланган куёв келинга қанча маҳр беришни ният қилса ҳам, камида ўн дирҳам маҳр бериши вожиб бўлади. Агар кўп берса, ўзининг ихтиёри. Аммо кам берса, ўн дирҳамдан ози маҳр ўрнига ўтмайди, дейилади бизнинг ҳанафий мазҳабида. Ўн дирҳам закот нисобининг йигирмадан бирига тўғри келади. Бизда бу йил (2013) закот нисоби 8 миллион сўм қилиб белгиланди. Шунга кўра, куёв камида 400.000 сўм пулни келинга маҳр қилиб бериши керак. Бундан ози, ҳадиси шарифга кўра, кам ҳисобланади. Маҳр келиннинг шахсий мулки бўлиб, ундан ҳеч ким, ҳатто эри ҳам фойдаланиши мумкин эмас. Фақат хотини рухсат берса, фойдаланса бўлади. Шу сабаб келиннинг ўзи ишлатиши мумкин нарсаларни маҳр қилиб бериш мақсадга мувофиқдир. Уй- жойни маҳр сифатида бериб, кейин ундан бемалол фойдаланиш нотўғри. Маҳр белгилашда жуда аҳамиятли бўлиш, оғзига келганини маҳр қилиб беравермаслик, маҳр келиннинг ўзига мулк бўлиб қолишини эътиборга олиш талаб этилади.

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: