Главная » Oila va Nigoh (Din mas'alalari) » Муслималар учун энг муҳим ўн қоида
Муслималар учун энг муҳим ўн қоида

Муслималар учун энг муҳим ўн қоида

  • Категории: Oila va Nigoh (Din mas'alalari)
  • Название: Муслималар учун энг муҳим ўн қоида
  • Дата релиза: 20-02-16, 21:02
Муслималар учун энг муҳим ўн қоида
1. Турмуш ўртоғингиз учун
жозибадор бўлинг.
Ўз турмуш ўртоғингизни
кўнглига йўл топишда Аллоҳ
томонидан берилган
гўзалликдан фойдаланинг.
2. Уни яхши кафиятда кутиб
олинг
Тасаввур қилинг, эрингиз
чиройлик кийиниб олган аёл,
меҳр билан тайёрланган таом,
гўзал тарбияли болалар кутиб
ўтирган покиза уйга кириб
келди - буларнинг хаммаси
эрингизнинг сизга мухаббати
ошишига хизмат килмайдими?
Энди иккинчи тараф бунга
жавобан нима килишини
тасаввур килаверинг.
3. Жаннат хурларининг
таърифларини кўриб чиқиб,
уларга ўхшашга харакат
қилинг.
Қуръон ва Хадисларда жаннат
аёлларини ипакдан булган
либослар кийишганлиги,
кўзлари катта, тим қора
эканликлари, эрига куйлаб
беришлари в.х.к. каби маълум
сифатлари билан таърифлаган.
Эрингиз учун ипак либосларни
кийиб, кўзларингиз
"каттайиши" учун қовоғингизга
тенлар қўйиб, эрингизга куйлаб
беринг.
4. Уйингизда тақинчоқларни
тақиб, ясаниб юринг.
Қизлар ёшлигиданоқ Қуръонда
сифатланганидек зираклар
тақиб, чиройлик кийимлар
кийиб, ясаниб юришади. Хотин
булиб, эрингиз учун ясаниб,
чиройлик кийимлар кийиб
юринг.
5. Эрингиз билан хазил қилинг,
ўйнашинг.
Шу ўринда бир сир: эркаклар
хазил килиб турадиган, беғубор
аёлларга талпинишади. Бир
куни Росулуллох соллаллоҳу
алайхи ва саллам саҳоба
Жобир розияллоҳу анхуга эри
билан хазил мутойиба
қиладиган аёлга
уйланишларини айтдилар.
6. Эрингизга қилаётган
ишлари учун қайта-қайта
миннатдорчилик билдиринг.
Бу энг мухим услублардан
бўлиб, дузахдаги аёлларнинг
сифатларига зиддир.
7. Уйингизда тортишув
алангасини келтириб
чиқарманг. Уни оддийгина
"Кечиринг" деб, сўндиринг,
хатто сизнинг айибингиз
бўлмаса ҳам.
Качонки сиз тортишсангиз,
факат еққа мой сочасиз.
Қаранг, сиз осонгина, бир
оғиз:"Қулок солинг, мен
афсусдаман. Келинг,
тортишмайлик", деб айтсангиз
ҳаммаси қандай булади-я.
(Олам гулистон).
8. Доимо эрингизга ёқишга
интилинг, чунки у Жаннатга
киришиз учун калитдир
Росулуллох соллаллоҳу алайхи
ва саллам бизларга эри ундан
рози булган холатда вафот
этган аёл Жаннатга киради, деб
таълим берганлар.
9. Қулок солинг ва итоат этинг!
Эрга итоат қилиш фарздир!
Эрингиз - оила рахбари. Унга бу
масъулиятни хис этиб, сизни
хурмат килишга имконият
беринг.
10. Аллоҳ таолога никоҳингиз
ва ўзаро
муносабатларингизни
муваффакиятли қилишини
сўраб дуо қилинг
Барча яхшилик - Аллоҳдан. Хеч
качон Аллоҳ таолодан бу хаёти
дунёда бошланиб, Ўзининг
фазли-мархамати ила
Жаннатда ҳам давом этадиган
никоҳингизни гўзал бўлишини
сўраб дуо қилишни унутманг.
Аллоҳ барча оилаларга бахтли
хаёт кечиришини насиб этсин.
Омин.

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: