Главная » Oila va Nigoh (Din mas'alalari) » Нафсни тийиш чегараси
Нафсни тийиш чегараси

Нафсни тийиш чегараси

Нафсни тийиш чегараси
Савол: ассалому алайкум! Одилхон қори ака, мен бу саволни беришдан аввал жуда иккиландим. Чунки, биринчидан, бу шахсий савол. Иккинчидан, буни ғайриоддий савол деб ўйладим. Лекин бошқа чорам қолмади. Қори ака, сизнинг тиббиёт ҳақида ҳам мақолаларингиз бор. Шунинг учун бу саволга жавоб бера оласиз деб ўйладим. Беодоблигим учун узр! Мен кўпинча порнографик киноларни жуда кўп томоша қилардим (Аллоҳ кечирсин). Интернетга қизиққанимдан сўнг сизнинг мана шу сайтингиз ва Ислом.уз порталидаги мақолаларини ўқиб, хаётимда жуда катта ўзгариш пайдо бўлди. Чунки мен қилаётган иш нотўғрилигини англаб етдим ва тамоман ҳаётим ўзгариб намозни вақтида жамоат билан масжидда ўқийдиган бўлдим. Аҳли илмлар билан бирга юриб илмга қизиқишим ортди. Аллоҳга шукр, буларда сизнинг ҳам ҳиссангиз бор. Шундан сўнг ўз-ўзидан аввалги фаҳш ишларимни ташладим. Аввал кўчада аёлларга кўзим тушса, жуда шаҳватим қўзғарди. Лекин ҳозир кўча-кўйда юрсам аёлларга кўзим тушса, баъзида очиқ расмларга кўзим тушса (буни синаб кўрдим ҳам) умуман шаҳватим қўзғамай қолди. Ишонасизми, умуман қизиқишим қолмабди. Қори ака, жуда қўрқиб кетяпман. Уйлансам панд бермасмикин? Нима қилай? Шифокорга борайми? (Жуда уяляпман шифокорга боргани) Ёки маълум вақтдан кейин яна изига тушиб кетармикин? Илтимос, жавоб беринг, нима қилай? Беодоблигим учун узр! Жавоб: ва алайкумус салом. Аввало, бир нарсани айтиб ўтишим керак. Мен тиббиёт соҳаси мутахассиси эмасман. Баъзида тиббиётга оид мақолалар ёзиб тураман. Аммо бу соҳани чуқур билмайман. Аллоҳ таоло мўмин-мусулмон бандаларини зинодан, зинога сабаб бўлувчи йўлларга киришдан қайтарган. Бу қайтариқ эркакнинг аёлларга нисбатан нафратда бўлиши кераклигини англатмайди. Чунончи, кўчада кўринган аёлдан нафратланиш тўғри эмас. Фақат улардан ҳожатдан ташқари назарни тиямиз, номаҳрамларга шаҳват кўзи билан боқмаймиз. Аллоҳнинг амри шу. Сиз шаҳватни тийиш, кўзни номаҳрамлардан сақлашда меъёрни унутган кўринасиз. Аввалда қилиб юрган ишингиздан қайтганингиз яхши. Аммо бунда чегарани билмасангиз, турмуш бобида қийинчиликка учрашингиз мумкин. Аллоҳ бизларга аёлларга нисбатан қизиқиш ҳиссини берган. Ҳар бир эркакнинг аёл жинсига қизиқиши бор. Ўртада ношаръий алоқалар бўлмаслиги учун Аллоҳ зино қилиш ва шаҳвоний назардан қайтарган. Лекин, аёллардан умуман кўнгил узиш, улардан нафратланишга чақирмаган. Зеро, икки жинс вакилининг бир-бирига қизиқиши инсон асл хилқатига хос хусусият бўлиб, уни бутунлай йўқотиш имкони йўқ. Фақат ўртадаги алоқа шаръий асосда бўлиши, Аллоҳ амрига мувофиқ йўлга қўйилиши талаб этилади. Биз сизга умумий тавсия берамиз. Аммо бу борада малакали шифокорга, ёки руҳиятшуносга мурожаат қилинг! Инсон ўзидаги маънавий ва моддий иллатларни даволашда тегишли соҳа мутахассисларига мурожаат қилишдан тортинмаслиги керак. Валлоҳу аълам! манба: muxlis.uz

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: