Главная » Oila va Nigoh (Din mas'alalari) » Никоҳ барака омили
Никоҳ барака омили

Никоҳ барака омили

Никоҳ барака омили
Аллоҳ таоло айтади: “Ўз ораларингиздаги тул-беваларни ҳамда қул ва чўриларингизнинг яхшиларини никоҳлаб қўйинглар. Агар улар камбағал бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазли-карами билан бой – беҳожат қилади. Аллоҳ (фазлу карами) кенг, Билгувчидир” (Нур, 32). Яъни, ораларингизда никоҳга қудрати етадиган ҳур эркак ва аёлларни, шунингдек, қул ва чўриларингиз орасидаги солиҳ кишиларни никоҳлаб қўйинглар. Уларга моддий ва маънавий ёрдам беринглар. Камбағаллик ва қўли калталик уларни оила қуришдан тўсиб қўймасин. Агар улар камбағал бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилиб қўяди ва ҳожатларини раво қилади. Аллоҳ хоҳлаган бандасига кенг ризқ берувчи, фазлу карами кенг ва бандалар ҳолатларидан хабардор Зотдир. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: “Ушбу оятда Аллоҳ таоло ҳур ва қул бандаларини никоҳланишга амр қилмоқда ва бунинг эвазига бойлик ваъда қилмоқда”, деган (Ибн Жарир, Ибн Мунзир ва Ибн Абу Ҳотим ривояти). Абу Бакр Сиддиқ ҳам: “Аллоҳнинг амрига итоат этиб никоҳланинглар! Шунда сизларга У Зот ваъда қилган бойлик мукаммал қилиб берилади”, деб туриб мазкур оятни ўқиган экан (Ибн Абу Ҳотим ривояти). Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Никоҳланиш билан бойлик талаб қилинглар. Чунки Аллоҳ: “Агар улар камбағал бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазли-карами билан бой – беҳожат қилади”, демоқда”, деган (Ибн Жарир ривояти). ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ : ﺛَﻼﺛَﺔٌ ﺣَﻖٌّ ﻋَﻠَﻰ ﺍﻟﻠﻪِ ﻋَﻮْﻧُﻬُﻢْ : ﺍﻟْﻤُﺠَﺎﻫِﺪُ ﻓِﻲ ﺳَﺒِﻴﻞِ ﺍﻟﻠﻪِ ﻭَﺍﻟْﻤُﻜَﺎﺗَﺐُ ﺍﻟَّﺬِﻱ ﻳُﺮِﻳﺪُ ﺍﻷَﺩَﺍﺀَ ﻭَﺍﻟﻨَّﺎﻛِﺢُ ﺍﻟَّﺬِﻱ ﻳُﺮِﻳﺪُ ﺍﻟْﻌَﻔَﺎﻑَ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟﺘِّﺮْﻣِﺬِﻱُّ ﻭَﺍﻟﻨَّﺴَﺎﺋِﻲُّ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﻣَﺎﺟَﻪْ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﻟْﺤَﺎﻛِﻢُ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺣِﺒَّﺎﻥَ ﻭَﻗَﺎﻝَ ﺍﻟْﺤَﺎﻛِﻢُ: ﺻَﺤِﻴﺢٌ ﻋَﻠَﻰ ﺷَﺮْﻁِ ﻣُﺴْﻠِﻢٍ. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Уч (тоифа кишилар) га ёрдам бериш Аллоҳнинг зиммасидадир (. Булар): Аллоҳ йўлида жидду жаҳд қилувчи, (бўйнидаги вазифасини) адо қилишга ҳаракат қилаётган мукотаб ва пок юришни ният қилиб никоҳланувчи” (Термизий, Насоий, Ибн Можа, Аҳмад, Ҳоким, Ибн Ҳиббон ривоят қилган. Ҳоким: “Ҳадис санади Муслим шартига кўра саҳиҳ”, деган). Демак, Аллоҳ таоло уч тоифа кишиларга ёрдам беришни Ўз зиммасига олган. Мазкур тоифаларнинг биринчиси: “Аллоҳнинг йўлида жидду жаҳд қилувчи”. Яъни, Аллоҳ учун ҳаракат қилувчи, Аллоҳ розилиги учун шайтон ва нафс билан курашишга жаҳд қилувчи, илм талаб қилишга қаттиқ ҳаракат қилувчи, Ислом ва мусулмонлар душманларига қарши курашиб, уларни мағлуб этишга ҳаракат қилувчи кишилар Аллоҳнинг нусрати ва мададига эришар эканлар. Иккинчи тоифа кишилар: “(Бўйнидаги вазифасини) адо қилишга ҳаракат қилаётган мукотаб”. “Мукотаб” деб маълум миқдордаги пулни тўлаб озод бўлиш ҳақида ўз хожаси билан шартнома тузган қулга айтилади. Хўжайини билан мукотаба қилгач, ҳурликка эришиб, яхши ишлар қилишга, ўзи ва дини учун манфаат етказиш учун ҳаракат қилаётган қулга Аллоҳ таоло, албатта, ёрдам беради. Аллоҳнинг ёрдамига сазовор бўладиган учинчи тоифа: “Пок юришни ният қилиб никоҳланувчи”. Одатда, янги оила қураётганларнинг иқтисодий ҳолати унча яхши бўлавермайди. Шу сабаб кўпчилик йигит ва қизлар никоҳланишни ортга суриб юраверадилар. Аммо ушбу ҳадисда айтилишича, Аллоҳ Ўзининг розилигини истаб, зино ва фаҳш ишлардан сақланиш мақсадида никоҳланувчи бандаларга ёрдам беришни ваъда қилмоқда. Ушбу ҳадис ва юқоридаги ояти каримани (Нур сурасининг 32-ояти) ўқиб туриб, кишида: “Оила қурадиганларнинг ҳаммасида ҳам иқтисодий ҳолат яхши бўлиб кетавермайди-ку. Никоҳланишдан олдин камбағал бўлиб туриб, умрининг охиригача шу ҳолида ўтиб кетадиган қанчадан-қанча одамлар бор-ку”, деган ҳақли савол туғилиши мумкин. Бу саволга биз ўрганаётган ҳадис жавоб беради. Агар эътибор берган бўлсангиз, ҳадиси шарифда “пок юришни ният қилиб” жумласи келтирилмоқда. Демак, ким ҳаром ишлардан четда юришни ният қилиб, Аллоҳнинг амрига бўйсуниш мақсадида оила қурса, Аллоҳ ана шундай бандаларга, ёрдам беради. Уларни Ўз фазли билан бой ва беҳожат қилиб қўяди. ﻭَﻋَﻦْ ﺍﺑْﻦِ ﻋَﺒَّﺎﺱٍ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﺃَﻥَّ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲَّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ: ﺍﻟْﺘَﻤِﺴُﻮﺍ ﺍﻟﺮِّﺯْﻕَ ﺑِﺎﻟﻨِّﻜَﺎﺡِ . ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟﺪَّﻳْﻠَﻤِﻲُّ. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Никоҳланиш билан ризқ талаб қилинглар” (Дайламий ривояти). Ниятни холис қилиб, Аллоҳ розилиги учун никоҳланиш бандага ризқ эшикларини очади. Бундай хонадонга барака ва раҳмат ёғилади. ﻭَﻋَﻦْ ﻋَﺎﺋِﺸَﺔَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻬَﺎ ﻗَﺎﻟَﺖْ : ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﺃَﻧْﻜِﺤُﻮﺍ ﺍﻟﻨِّﺴَﺎﺀَ ﻓَﺈِﻧَّﻬُﻦَّ ﻳَﺄْﺗِﻴﻨَﻜُﻢْ ﺑِﺎﻟْﻤَﺎﻝِ . ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟﺪَّﺍﺭَﻗُﻄْﻨِﻲُّ ﻭَﺍﻟْﺤَﺎﻛِﻢُ ﻭَﺍﻟْﺒَﺰَّﺍﺭُ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﻣَﺮْﺩَﻭَﻳْﻪِ ﻭَﺍﻟﺪَّﻳْﻠَﻤِﻲُّ. Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аёлларни никоҳлаб олинглар! Зеро, улар сизга бойлик билан келадилар”, деганлар” (Дароқутний, Ҳоким, Баззор, Ибн Мардавайҳ ва Дайламий ривояти). Ушбу ривоятда мусулмон умматининг эркакларига: мўмина-муслима аёлларни никоҳлаб олинглар. Улар оилангизга бойлик ва ризқ-насибалари билан келиб, файз-баракага сабаб бўладилар, деб хитоб қилинмоқда. Ибн Ажлондан ривоят қилинишича, бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига камбағалликдан шикоят қилиб келганида, у зот унга қарата: “Сен никоҳлангин”, деганлар (Саълабий ривояти). Никоҳланиш билан банданинг ризқи кенг бўлишига бир неча сабаблар бор. Биринчидан, турмуш қуриб, оила бошлиғига айланган эркак энди ҳаётга бошқача нигоҳ билан қарайди, тирикчилик ва ҳаётий юмушларига жиддий суратда эътибор беради, ишларини мукаммал суратда бажаради. Чунки энди у бир ўзини эмас, балки оиласини зарур нарсалар билан таъминлаши, бўйнидаги эркаклик- оталик вазифасини бажариши лозим. Иккинчидан, аёл бирон хонадонга келин бўлиб тушса, у ерга ўз ризқи билан келади. Агар у солиҳа ва ибодатли бўлса, ўша хонадонга файз-барака олиб келади. Йиллар ўтиб фарзандли бўлганларида, уларнинг ризқи яна ҳам кўпаяди. Бу ҳаётда ўз тасдиғини топган ҳақиқатдир. Манба: www.muxlis.uz

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: