Главная » Oila va Nigoh (Din mas'alalari) » Никоҳнинг фойдалари
Никоҳнинг фойдалари

Никоҳнинг фойдалари

Никоҳнинг фойдалари
Шариат аҳкомларининг манбаи бўлмиш Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда никоҳга, оила қуришга тарғиб қилиниши никоҳда ҳикматлар ва манфаат кўп эканидан далолатдир. Никоҳда инсоннинг дини, дунёси ва охиратига етадиган бир қанча фойдалар бор. Инсон никоҳланиш билан ўз нафсини шайтоннинг иғво ва васвасасидан сақлайди, ўзига қўрғон қуради, гуноҳ ва исён қилишдан тийилади. Анас розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қачон банда никоҳланса, динининг ярмини мукаммал қилибди. Қолган ярмини мукаммал қилишда Аллоҳдан қўрқсин”, деганлар” (Имом Байҳақий ривояти). Ушбу ҳадиси шарифдан тушуниладики, инсонни кўпинча икки нарса: унинг фаржи ва қорни гуноҳу маъсият ишларга бошлайди. Никоҳланиш билан фаржнинг ёмонликларидан сақланади. Қоринни ҳаромдан ҳимоя қилиш, сабр билан ҳалол-пок нарсаларни еб-ичиш инсоннинг зиммасида катта вазифадир. Шунинг учун ҳам Абдуллоҳ ибн Масъуд розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Эй йигитлар! Сизлардан ким никоҳга ва унинг нафақасига қодир бўлса, никоҳлансин! Ким никоҳга қодир бўлмаса, рўза тутсин! Албатта рўза шаҳватни кесувчидир”. Хадиси шарифдан никоҳ ҳам, рўза ҳам инсон шаҳватини синдириши, натижада никоҳланган ва рўза тутган кишиларнинг кўзи ва фаржи ҳаромдан тўсилиши маълум бўлади. Инсон никоҳланиш билан жаннат лаззатларига нисбатан рағбати, хоҳиш-истаги зиёда бўлади. Дунё лаззатлари оҳират лаззатининг намуналаридир. Кўриниб турган нарса узоқдаги нарсанинг сифатига далолат қилади. Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида жаннатдаги ҳури ийнлар, покиза аёлларни кўп мақтаган. Жаннат неъматлари доимий, шунингдек ҳурлар ҳам доим бокиралиги ва жамоли сақланиб қолишини зикр қилади. Ўткинчи дунё лаззатлари ваъда қилинган охират неъматларига ҳеч қачон баробар бўлмайди. Қуръони каримда жаннат меваларининг кўриниши дунёдаги неъматларга ўхшашлиги, аммо таъми ва сифати ўзгача экани айтилган. Никоҳланишда ибодатдаги бардавомликдан ҳосил бўлган малолланишни кетказиш бор. Инсон ўз нафсига хилоф қилиш билан нафсини ибодатга мажбурласа, чарчайди. Қачонки вақти- вақти билан нафсини лаззатлар билан роҳатлантирса, инсон нафси жонланади ва фаолллашади. Бу инсон табиатига хосдир. Али розийаллоҳу анҳу айтади: “Қалбларни вақтида дам олдиринглар. Албатта қалб нафратланса, кўр бўлади”. Хабарларда айтилади: “Оқил киши вақтини уч қисмга бўлиши лозим. Бир қисмида Парвардигорига илтижо ва ибодатлар қилсин. Бир қисмида ўз нафсини ҳисоб- китоб қилсин ва яна бир қисмида таоми, ичимлиги ва шаҳвати учун ажратсин”. Малолланишни кетказадиган нарсалар оқар сув, боғу бўстон, чиройли манзаралар ва шу билан бирга никоҳидаги аёл ҳам бўлиши мумкин. Баъзи кишилар овқат қилиш, уйни супуриш, идишларни ювишга ўхшаш уй ишларини қилишга қийналадилар. Инсон никоҳланиш билан бундай уй ишларидан озод бўлади. Яхши хотин эрнинг охиратига уй ишларини қилиш билан ҳам ёрдам беради. Оила қуриш билан қариндош- уруғ кўпаяди. Дунёда инсоннинг азизлиги унга яхшиликларни хоҳлайдиган, ёмонликларни кетказадиган кишиларнинг кўп бўлиши билан бўлади. Кўмакчиси, яхшиликларни хоҳлаб турадиган кишилари йўқ инсонлар ғарибдир. Никоҳланган инсон аёлининг ҳуқуқларини бажариш билан, унинг баъзи азиятларини кўтариши ва нафақа қилиши билан риёзат чекиши бор. Оилада фарзандлар тарбияси ва уларга тўғри йўлни кўрсатиш бор. Бу ишларнинг ҳаммасида улуғ фазилат ва чиройли хислатлар мавжуд. “Сизларнинг ҳар бирингиз худди чўпон каби сақлаш талаб қилинган нарсани сақловчисиз. Сизларнинг ҳар бирингиз қиёмат кунида қўл остингиздаги кишилар ҳақида сўраласиз”, дейилади ҳадиси шарифда. Эр ўз оиласида бошлиқдир. Нафақа, кийим ва яхши муомала қилишда эркак киши қиёматда сўралади. Албатта сўраладиган ишларни бажаришда ажр ва савобларни кўпайтириш бор. Имом Бухорий ва Муслим Абдуллоҳ ибн Масъуд розийаллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Киши ўз аҳлига нима нафақа қилса, у садақадир”, деганлар”. Никоҳнинг манфаатларидан бири наслнинг давомчиси бўлган фарзанд кўришдир. Никоҳ инсон наслини ҳалол- пок ҳолатда давом эттириш учун асос солинган амалдир. Фарзанд инсоннинг мевасидир. Аллоҳ таолони ҳикматини ҳосил қилиш билан Аллоҳ таолони муҳаббатига етишиш бор. Аллоҳ таолони ҳикмати эса Одам ва Ҳаввони яратгандан бошлаб, қиёмат кунига қадар инсон наслини боқий қолдиришдир. Абу Яъло Абдуллоҳ ибн Масъуд розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Никоҳ менинг суннатим. Ким менинг феъл-атворимни яхши кўрса, бас суннатимга эргашсин!” деганлар”. Никоҳнинг фойдаларидан яна бири солиҳ фарзанднинг ота- она ҳаққига дуо қилиб туришидир. Имом Муслим Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Қачон инсон вафот этса, унинг амалларидан етадиган савобларнинг учта йўлидан бошқаси тўхтайди. Фақат учта йўл билан савоб бориб туради. Улардан бири дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанддир”. Агар фарзанд ота-онадан олдин вафот қилса, фарзанднинг шафоати ва баракотидан умид қилинади. Имом Муслим Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ансорлардан бир аёлга айтдилар: “Сизлардан бирларингизнинг уч нафар фарзанди вафот қилса ва савоб умид қилиб чиройли сабр қилса, жаннатга киради”. Шунда бир аёл: “Икки фарзанди вафот қилса-чи?” – деб сўради. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Иккита бўлса ҳам”, дедилар. Жалолиддин Холмўминов (“Кўҳи ота бузрук” жомеъ масжиди имом-хатиби)

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: