Главная » Oila va Nigoh (Din mas'alalari) » Никоҳнинг ҳукми ва ундан кўзланганмақсад
Никоҳнинг ҳукми ва ундан кўзланганмақсад

Никоҳнинг ҳукми ва ундан кўзланганмақсад

  • Категории: Oila va Nigoh (Din mas'alalari)
  • Название: Никоҳнинг ҳукми ва ундан кўзланганмақсад
  • Дата релиза: 20-02-16, 22:20
Никоҳнинг ҳукми ва ундан кўзланганмақсад
“Никоҳ” сўзи “қўшиш”, “киришиш”, “боғланиш” маъноларини билдиргани учун, эр билан хотин ўртасини боғловчи битимга ном қилиб қўйилган. Шаръий маъноси эса қуйидагича: “Бирга турмуш қуришлари учун шаръий тўсиқ бўлмаган аёл билан эркакнинг бир- бирларидан лаззат олишларини ҳалол йўлга солувчи битим никоҳдир”. Никоҳ ақди (битими) битимларнинг энг яхшисидир. Зеро, у инсон зотига алоқадор бўлиб, икки шахс ўртасини меҳр-муҳаббат торлари билан боғлайди. У зурриёт қолдиришга биринчи қадамдир, жинсий аъзоларни бузуқликдан сақлаш йўлидир. Никоҳнинг ҳукми Никоҳ динимизда тарғиб қилинган амаллардан бўлиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидандир. Бу ҳақда Бухорий ва Муслим Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳудан бундай ривоят қиладилар: “Уч киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уйларига келиб, аёлларидан у зотнинг ибодатлари ҳақида сўрадилар. Бу ҳақда маълумот олганларидан сўнг: “Набий алайҳис- салом кўп ибодат қилишга эҳтиёжлари йўқ. Чунки у зотнинг олдин ўтган ва бўлғуси хатоларини Аллоҳ таоло кечирган. Биз пайғамбар даражасига етолмаймиз”, дейишди ва улардан бири: “Мен кечаларини бундан буён намоз ўқиб ўтказаман”, деди. Иккинчиси: “Умрим бўйи рўза тутаман”, деди. Учинчиси: “Мен аёллардан юз ўгираман, уйланмай ўтаман”, деди. Шу аснода Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам келиб қолдилар ва бундай дедилар: “Шу гапларни сизлар айтингизларми? Билиб қўйинглар, Аллоҳ таолога қасам, мен сизларнинг Аллоҳдан энг кўп қўрқувчингиз ва тақводорингизман. Лекин мен намоз ҳам ўқийман, кечалари ухлайман ҳам. Рўза ҳам тутаман. Оғзим очиқ ҳам бўлади. Аёлларга уйланаман. Ким менинг суннатимдан юз ўгирса, у мендан эмас”. “Ким менинг суннатимдан юз ўгирса”, деган сўзларининг маъноси: “Ким менинг йўлимдан четлашса ва мен қилган нарсага тескари иш қилса, мендан эмас”, яъни, тўғри йўлда бўлган Ислом аҳлидан эмасдир. Зеро, у буюрилмаган нарса билан ўзига машаққат орттирди, ўзига қийин қилди, демакдир. Бу ҳадис шарҳида: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мазкур сўзлари маъносидан кўзланган шахс Расулуллоҳнинг йўлларига айри иш тутган кишидир. Чунки у ўзининг ибодатларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ибодатларидан ортиқроқ деб ўйлайди. Бинобарин, “мендан эмас”, деган сўзларининг маъноси, миллатим, аҳлимдан эмас, демакдир. Зеро, ундай эътиқод куфрга олиб боради, деб ҳам айтилган. Никоҳ ҳукми борасида бу гаплар мўътадил мижозли, уйланмаса ҳам зинога бормайдиган, оила турмуши қийинчиликлари ва масъулиятларини кўтара оладиган кишига тегишли. Аммо уйланмаса, зинога борадиган ё уйланиш билангина зинодан қутуладиган кишилар учун уйланиш вожибдир. Фиқҳ китобларида бу борада муфассал баён қилинган. Бу ўринда уларни кенг ёритишнинг имкони йўқ. Никоҳдан мақсад Никоҳ шарафли ва муборак ақддир. Аллоҳ таоло уни бандаларининг фойда ва манфаатлари учун, эзгу мақсадларга ва шарафли ғояларга эришишлари учун жорий қилгандир. Никоҳдан кўзланган муҳим мақсад зурриёт қолдириш ва ҳаромдан сақланишдир. 1. Зурриёт қолдириш. Уйланишни истаган шахснинг биринчи мақсади Аллоҳ таолога ибодат қиладиган, ортидан ҳаққига дуо қиладиган, инсонлар ўртасида номини сақлайдиган солиҳ фарзанд кўриш бўлмоғи лозим. Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳу бундай дейди: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларни уйланишга буюриб, бўйдоқ ўтишдан қаттиқ қайтарар эдилар ва дердилар: “Кўп туғувчи суюкли аёлга уйланинг! Зеро, мен қиёмат куни сизларнинг кўплигингиз билан пайғамбарлар олдида фахрланаман”. Наҳл сурасининг 72-оятида ҳам бу улуғ мақсадга ишора қилинади: “Аллоҳ сизлар учун ўзларингиздан жуфтлар яратиб, жуфтларингиздан сизлар учун ўғиллар ва набиралар пайдо қилди...” Инсон, Яратувчи унга берган табиий туйғу билан зурриётни севади. Аллоҳ таоло инсонларни фарзандни яхши кўрадиган қилиб яратди. Инсон фарзандни яхши кўради. Чунки Парвардигор фарзандларни дунё ҳаётининг зийнати қилди: “Мол-мулк, фарзандлар дунё ҳаётининг зийнатларидир...” (Каҳф, 46). Инсон фарзандларини қаттиқ севганидан гоҳо ғалаёнга ҳам тушади. Ва улар сабабидан Аллоҳ таолога исён қилади. Бу тўғрида бундай марҳамат қилинади: “Сизларнинг мол-мулкларингиз ва фарзандларингиз фақат бир синовдир. Улуғ мукофот эса Аллоҳнинг ҳузуридадир” (Тағобун, 15). Агар инсонда фарзанд муҳаббати хуруж қилиб, уни ҳаром йўлларга бошласа ё зиммасидаги вожиб амалларни тарк этишга ундаса, бу ҳолда фарзандлар ғаним ўрнида бўлади. Уларга бунчалик меҳр қўйишдан ва боғланиб қолишдан сақланиш керак. Ушбу ояти карима ҳам шу маънони ифодалайди: “Эй мўминлар, албатта, хотинларингиз ва фарзандларингиздан сизлар учун душман (чиқадиганлари) ҳам бордир. Бас, улардан эҳтиёт бўлинглар!.. (Тағобун, 14). 2. Ҳаромдан сақланиш. Шубҳа йўқки, уйланишдан энг асосий мақсад майл ва шаҳватни қондиришгина бўлмай, зино ва бошқа бузуқликлардан сақланиш ҳамдир. Шаҳватни тўғри қондириш ҳаромдан сақланишнинг боисидир. Инсон бутун фикрини шаҳватни қондиришга қаратиб, такрор-такрор жимоъ қилишга берилса, мақсади ўзини зинодан сақлаш бўлмаса, унинг ҳайвонлардан қандай фарқи қолади?! Шундай экан, ўзаро жинсий ором олишда эрда ҳам, аёлда ҳам олийжиноб мақсад бўлиши керак. Бу мақсад ҳаромдан сақланиш учун шаҳватни ҳалол йўл билан қондиришдир. Пайғамбаримиз кўрсатган нарса айни шудир. Ибн Масъуд айтади: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга: “Эй ёшлар, сизлардан қайси бирингиз жинсий ҳаётга яраса, уйлансин. Уйланиш кўзни тўсади, жинсий аъзони сақлайди. Ким уйланишга қодир бўлмаса, рўза тутсин. Зеро, рўза унинг шаҳватини кесади”, дедилар” Бу ҳадиси шарифдан кўринадики, уйланиш билан икки нарсага – кўзни Аллоҳ ҳаром қилган аёлларга қарашдан тўсишга ҳамда зино ва бошқа бузуқликлардан жинсий аъзони сақлашга эришилар экан. Жобир розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган мана бу ҳадис ҳам шу маънодадир: “Агар сизлардан бирингизни бегона аёл ҳайратга солиб, қалбига ўтириб қолса, ўзининг хотинига борсин-да, у билан қўшилсин! Бу унинг қалбидагини кетказади”. Аммо уйланишдан мақсад фақат жинсий қўшилиш ҳаваси бўлган, бундан бошқа фикри бўлмаган одамлар учун уйланиш фақат шаҳватларни оширади. Улар ўзларининг ҳалол аёллари билан қаноатланмайдилар, балки ҳаромга ҳам оғиб кетадилар. Савол-жавоблар Савол. Мусулмон эркак таркидунё мақсадида уйланмаслиги мумкинми? Жавоб. Йўқ, мумкин эмас. Исломда таркидунё қилиш йўқ. Савол. Уйланиш учун керак бўлган имконият чегараси нима? Жавоб. Йигит учун даромади ва мавқеига яраша уйи ва етарли моли бўлиши кифоядир. Аммо маҳр ва тоқатдан ортиқча уй анжомларини кўпайтириш ҳамда қийнаб қўядиган нарсаларни ўзига юклаши маъқул эмас, бунда яхшилик йўқдир. Савол. Қизга уйланган яхшими ёки бевагами? Жавоб. Қизга уйланиш яхшидир, лекин бевага уйланишнинг ҳам зарари йўқ. Савол. Йигит ва қизга турмуш қуриш учун шошилмасликда ёрдам берадиган, ҳадиси шарифда зикр қилинганидек, рўза тутишдан бошқа ҳалол йўллар борми? Жавоб. Ҳа, бир қанча йўллар бор. Бегона аёлларга қарашдан сақланиш, бузуқ киноларни кўрмаслик, жинслар ҳақида китоб ва қиссаларни ўқимаслик шулар жумласидандир. Савол. Оилали бўла туриб зино қилувчилар бор. Уйланиш нега уларга фойда бермаган? Жавоб. Чунки уларнинг имони заифдир. Оила қуришдан биргина шаҳватдан бошқа мақсади бўлмаган эр ё аёлга ўзаро қўшилишлари етарли бўлмайди, балки уларнинг шаҳвати ҳаддан ташқари тўймас, суқликка айланади. Шу боис уларга уйланиш фойда бермайди, чунки улар жинсий аъзоларини ҳаромдан сақлаш учун уйланмаганлар. Савол. Жаннатда ҳурлар борлигини инкор этувчи муслима аёл ҳукми нима? Жавоб. Унинг бу инкори уни Исломдан чиқаради. Аллоҳ сақласин! У имонини янгилаши, тавба қилиши, жаннат неъматлари жумласидан эркаклар учун ҳурлар борлигига ишониши лозим. Қолаверса, эрининг жаннатда ҳурларга уйланиши унга нима зарар қилади. Агар ўзининг имони ва солиҳ амаллари билан жаннат аҳлидан бўлса, унга ҳам саноқсиз неъматлар бор. У жаннатда рози ва бошқалар ҳам ундан рози ҳолда бўлади. Аммо дўзах аҳлидан бўлса, у қандай ҳам ёмон аёлдир. Дўзах қандай ҳам ёмон жой. Бу мавзуни кейинги бобнинг рашк қисмида давом эттирамиз. Муҳаммад Аҳмад Канъоннинг “Эр- хотинлик асослари” китобидан

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: