Главная » Oila va Nigoh (Din mas'alalari) » Никоҳ тўйида узук тақишшартми?
Никоҳ тўйида узук тақишшартми?

Никоҳ тўйида узук тақишшартми?

  • Категории: Oila va Nigoh (Din mas'alalari)
  • Название: Никоҳ тўйида узук тақишшартми?
  • Дата релиза: 20-02-16, 22:18
Никоҳ тўйида узук тақишшартми?
1. Савол: ассалому алайкум! Эркак кишилар учун тилло буюм ишлатиш, тилло узук ва соат тақиб юриш ҳамда ипак мато ҳаромлиги биламиз. Аммо янги уйланган куёвлар бармоққа тилло узук тақиб юришлари керак, дейишади. Бу борада шариатда нима дейилган? 1. Жавоб: ва алайкумус салом. Эркак киши никоҳда узук тақиши шарт қилинмаган. Никоҳ тўйи ва узук тақиш бир-бирига боғлиқ эмас. Лекин келиннинг маҳрига тилло узук олиб бериш жоиз. Айтганингиздек, мусулмон эркак тилло буюмларни ишлатиши, ипак матодан фойдаланиши мумкин эмас. Бу қатъий суратда белгилаб қўйилган. Абу Мусо Ашъарий розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Умматимнинг аёлларига тилло ва ипак ҳалол қилинди. Умматим эркакларига бу нарса ҳаром қилинди” (Термизий, Насоий ва Абдураззоқ ривояти. Ҳадис санади саҳиҳ). Аммо куёв тўйда узук тақишни жуда хоҳласа, кумушдан узук ясаттириб тақиб юрса бўлади. Лекин тўйда узук тақиш шарт деб билиш керак эмас. Бухорий ва Муслим келтирган ривоятда айтилишича, Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам кумушдан узук ясаттириб олганлар. Ўша узук у зотнинг қўлларида эди. Кейин Абу Бакр розийаллоҳу анҳу қўлига ўтди, кейин Умар розийаллоҳу анҳу қўлига ўтди, кейин Усмон розийаллоҳу анҳу қўлига ўтди. Сўнгра Арийс қудуғига тушиб кетди. Унинг нақши “Муҳаммадур-росулуллоҳ” эди. Баъзи ҳанафийларга кўра, эркак киши узукни чап қўлининг жимжилоғига тақади. Бошқалар узук ўнг қўлга тақилиши жоизлигини айтишган. Ривоятларда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам узукни ўнг ва чап қўлларига таққанлари айтилган. 2. Савол: ассалому алайкум, домла! Эркак киши узук ёки соат тақмоқчи бўлса, қандай металдан фойдаланиши керак? Эркак киши учун қандай металлар ҳаром қилинган? 2. Жавоб: ва алайкумус салом. Эркаклар учун кумушдан ясалган узук тақиш жоиз. Узук ёки соат тоза тиллодан қилинган бўлса, уни тақиб юриш жоиз эмас. Аммо тилло суви юритилган соат тақиш жоиз деганлар ҳам бор. Бу ишга фатво берилган бўлса-да, ўзини билган мусулмон эркак бундай ишдан тийилгани маъқул. Китобларда эркак ва аёллар учун темир ва мисдан қилинган узук тақиш макруҳлиги айтилган. Бунга қуйидаги ривоят сабаб қилиб келтирилади. Абу Довуд, Термизий ва Насоий нақл қилган ривоятда айтилишича, бир киши Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келди. Унинг қўлида сариқ мисга ўхшаш узук бор эди. Шунда у зот: “Мен сенда бут-санамлар ҳидини туймоқдаман!” дедилар. Шунда у қўлидаги узукни ечиб ташлади. Бошқа сафар келганида унда темир узук бор эди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: “Мен сенда жаҳаннам аҳлининг безагини кўряпман!” дедилар. Шунда у қўлидаги узукни яна ечиб ташлади ва уни нимадан қилай, деб сўради. Шунда у зот: “Узукни кумушдан қил. Лекин бир мисқолдан оширма!” дедилар (Ибн Ҳиббон ушбу ривоят санадини саҳиҳ, деган). Тўрт мазҳаб уламолари темир ва мис каби металлардан узук тақиш жоиз эмаслигини таъкидлашган. Лекин баъзи уламолар никоҳланувчи кишига қарата: “Темирдан бўлса ҳам бир узук қара!” деб айтилган гапни далил қилиб, кумушдан бошқа металлардан узук тақиш жоизлигини айтишган. Ҳанбалий мазҳаби уламолари эркак ва аёл гавҳар, зумрад, забаржад, ёқут, феруза тоши билан зийнатланишлари мубоҳлигини айтишган. Валлоҳу аълам!

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: