Главная » Oila va Nigoh (Din mas'alalari) » Оилалар тинчлиги қандай омилларга bogliq
Оилалар тинчлиги қандай омилларга bogliq

Оилалар тинчлиги қандай омилларга bogliq

  • Категории: Oila va Nigoh (Din mas'alalari)
  • Название: Оилалар тинчлиги қандай омилларга bogliq
  • Дата релиза: 20-02-16, 22:24
Оилалар тинчлиги қандай омилларга bogliq
Оила жамият таянчидир. Жамиятнинг мустаҳкам ва барқарор бўлиши кўп жиҳатдан оилалар тинчлигига боғлиқ. Жумладан, эр ва хотин, қайнона ва келин ўртасидаги илиқ муносабатлар жамиятнинг кичик бўлаги саналган оилалар тинчлигини таъминлашди катта ўрин тутади. Муқаддас динимиз Исломда эркакларга ўз жуфти ҳалоллари билан яхши муомалада бўлиб, бахтли яшашга ҳаракат қилиш буюрилган. Жумладан, хотинга яхши муомала қилиш ва оилани ҳар тарафдан таъминлаш эрнинг зиммасида бўлса, хотин эрига итоат қилади ва фарзандлар тарбиясини билан машғул бўлади. Оилада ҳар кимнинг ўз вазифаси бор. Аммо эр ва хотин ўз вазифаларини унутиб қўйсалар ёки уни кўнгилдагидек бажармасалар, орада жанжал келиб чиқиб, оилалар тинчлиги бузилиши мумкин. Бу кўп ҳолларда оиланинг бузилишига сабаб бўлади. Муқаддас динимизда масаланинг бу жиҳати ҳам ислоҳ қилинган. Жумладан, икки киши орасини ислоҳ қилиш, аразлашган эр ва хотинни яраштириб қўйиш катта савобли ишлардан экани таъкидланган. Чунончи, ажралиш арафасида турган оилаларни асраб қолиш, уларга керакли кўрсатмаларни бериш авваламбор қайнона ва қайнота, қолаверса, маҳалла-кўй ва ёши улуғ кишиларнинг вазифасидир. Бунинг акси ўлароқ турли майда гаплар ва туҳмат-бўҳтонлар билан тинч оилалар ажралишига сабабчи бўлиш жуда катта гуноҳдир. Шу маънода қуйида оилалар мустаҳкамлиги қандай омилларга боғлиқ экани, нима сабабдан ажралишлар сони кўпаяётганини таҳлил қилиб кўрамиз. Нима сабабдан ажралишлар кўп кузатилмоқда? Афсуски, ҳозирда ёш оилалар ўртасида ажралишлар сони кўп кузатилмоқда. Бунинг сабаблари бисёр. Қуйида уларни келтириб, ечимини топишга ҳаракат қиламиз: Биринчидан, ёш йигит-қизларни турмушга тайёрлаш борасида камчиликлар кўзда ташланмоқда. Йигит оила бошлиғи қандай бўлиши кераклиги, турмуш ташвишларига сабр қилиши, бағрикенг ва ўз оиласини кўз қорачиғидек асраши лозимлиги каби муҳим нарсаларни ўргатиш унутилаётгандек, назаримизда. Қизларга бўлса, келинлик одоблари, она бўлишга тайёргарлик босқичлари, умуман ҳаёт дарси деярли ўтилмаяпти, десак хато қилмаган бўламиз. Бунинг ўрнига фарзандларга мол-дунё йиғиш, сепини олиш, ўғилга уй қуриш ташвиши билан яшамоқдамиз. Тўғри, бу ишлар ҳам керак. Аммо энг катта эътиборни фарзандларимиз тарбияси ва оила тутиш ҳақидаги сабоқларни беришга қаратиш керак. Ҳали турмуш ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлмаган йигит ота-онасининг қистови билан тўсатдан оила бошлиғи бўлиб қолиши ёки қизларнинг келинликка мослашолмаслик оқибатида кўплаб муаммолар юзага келади. Иккинчидан, фарзандларни ёш турмуш қуришга мажбурлаш. Оила қуриш учун йигит ҳам, қиз ҳам руҳий, моддий, тиббий, жисмоний тарафдан турмушга тайёр бўлиши керак. Акс ҳолда ҳали тўлиқ шаклланмаган ёшларни никоҳга мажбурлаш оилалар бузилишига сабаб бўлади. Бунда асосан қизларни ёш турмушга бериш ҳоллари кузатилмоқда. Баъзилар 16 ёшли, ҳатто ундан кичик қизларни ҳам турмушга бериб юборганлари ҳақида маълумотлар бор. Аслида бугунги кунда қизларнинг турмушга чиқиш ёши ўртача 20-22ни ташкил қилмоқда. Бундан олдин у оилани тебратиш, рўзғорни эвлаш ва она бўлишга тайёр бўлмайди (авваллари ёшлар оила қуришга эртароқ тайёр бўлишган). Учинчидан, ёшлар мол-дунёга қаттиқ ружуъ қўймоқда. Ҳали ҳаётнинг аччиқ- чучугини тормаган ёшлар десак, ҳатто уларнинг ота-оналари ҳам молпараслик иллатига дучор бўлмоқдалар. Куёв тараф ўз ғурурига тескари бориб, келин тарафга катта солиқлар солмоқда. Агар солиқ тўланмаса, оила асоси дарз кетмоқда. Ана энди ўзимизга савол берайлик: бахту саодат мол-дунё ёки таому кийим-кечак билан ўлчанадими?! Оила қуришдан мақсад моддий фаровонликка эришиш эмас, балки бахтли-саодатли бўлиш, фарзанд орттириб, ўзидан кейинги насл давомчиларини тарбиялашдир. Афсуски, белида белбоғи йўқ баъзи йигитлар бўлажак қайнотанинг молу давлатига ва мансаб-мартабасига ишониб, тўғрироғи кўз тикиб, қизлари ўзига мос келадими- йўқми, ўйламай-нетмай турмуш қурмоқдалар. Аслида бахтни бойлик билан топиб бўлмайди! Бошида уларнинг ҳаёти маромида кетаётгандек кўринса-да, бирон муаммога дуч келиб қолсалар, улар бир- бирига мос эмасликлари кундек равшан бўлади. Зеро, бойлик билан икки қалбни бир-бирига ошно қилиб бўлмайди. Агар бунинг имкони бўлганида ҳамма бой одамлар энг севимли инсонларга айланишарди. Тўртинчидан, носоғлом муҳитнинг мавжудлиги. Яъни, телевидение, радио ва интернет сайтларида турли бузуқ лавҳа ва намойишларнинг кўпайиши. “Эркак” бу тасвирларни кўриб, ўз аёлини камчиликларда айблайди, шу билан жанжалнинг кетидан жанжал чиқиб келаверади... Ҳозирги ёшлар телефонни жуда кўп мақсадларда ишлатмоқдалар. Ачинарлиси, айнан мана шу телефон, ундаги расм ва видео лавҳалар кўплаб оилалар ажаралишига сабаб бўлмоқда. Бундан ҳеч ким кўз юмолмайди. Телефон ва интернет туфайли оилалар бузилишига фақат эркаклар эмас, балки аёллар ҳам сабабчи бўлмоқдалар. Баъзи аёллар интернет орқали бегона эркаклар билан мулоқот қилмоқдалар. Бу нарсадан хабар топган эр жаҳл устида хотинига бирон азият етказиб қўйиши ёки уни бутунлай уйидан ҳайдаб чиқариши мумкин. Замонавий технологиялар ҳаётимизга жуда кўп қулайлик киритаётгани билан бир қаторда маънавиятимизнинг бузилиши, тинч оилаларнинг жанжал- тўполон маконига айланишига ҳам сабаб бўлмоқда. Демак, бу технологиялардан фойдаланишни тартибга солиш, уларни суиистеъмол қилмаслик лозим. Акс ҳолда уларнинг фойдасидан кўра зарари кўпроқ бўлади. Улардан келаётган қулайлик ҳаётимизга татимайди. Бешинчидан, тўйлардаги дабдабаю исрофгарчиликларнинг кўпайиб бориши ҳам оилаларнинг бахтига зомин бўлмоқда. Зеро, оила қуриш маросими дуойи хайрлар ила ўтса яхши. Никоҳ тўйи ҳаром-харишларсиз ўтиши керак. Аммо унда исрофгарчилик, ҳаром егулик ва ичимликлар қўйиш ҳоллари, бир сўз билан айтганда тўй қилиш билан кимўзарга ўйнаш каби ёмон иллатлар кўзга ташланса, бундай тўйларнинг фойдасидан зиёни кўпроқдир. Исроф қилинган нарсаларнинг касри, содир этилган ҳаром ишларнинг гуноҳи бирон нарсага уриши аниқ. Шундай экан, фарзандларимиз бахтли бўлиши учун тўй ва бошқа маросимларни ихчам ва режали тарзда, шариатга мувофиқ ҳолда ўтказиш, тўйга кетадиган маблағларни ёш оиланинг зарур эҳтиёжларига ишлатиш мақсадга мувофиқ бўлади. Унутмайликки, тўй бир кунда ўтади, кетади. Ҳали ҳаёт олдинда. Тўй учун жуда катта маблағ сарфланиб, тўйдан кейин қарздорлик ботқоғига ботиб қолиш ҳам оилалар саодатига раҳна солаётгани айни ҳақиқатдир. Хўш, оилалар бахтли-саодатли бўлиши учун нималарга эътибор бериш лозим? Бу ҳақида қуйидаги мулоҳаза юритамиз. Оилалар тинч-тотув бўлиши учун нима қилиш керак? Биз юқорида оилалар бузилишига сабаб бўлаётган энг асосий омилларни санаб ўтдик. Хўш, бу иллатни бартараф этиш, жамиятнинг таянчи бўлган оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш учун нима қилиш керак? Нима қилсак, оилалар бахтли-саодатли бўлади, фарзандларимиз кўзлари қувончдан порлайди? Бунинг учун қуйидагиларга амал қилиш талаб этилади: Биринчидан, оилалар тинчлиги асосида имон-эътиқод, миллий қадриятларимизга содиқлик, бир-бирини тушуниш каби хислатлар ётишини унутмаслик керак. Ота-болаларимиз борига шукр, йўғига сабр қилиб яшашган. Ҳозир даврдаги кўп ёшлар борига қониқмайди. Агар рўзғорда бироз етишмовчилик бўлиб қолса, дод-фарёд солиб, ҳаётдан нолийди. Аслида ота- боболаримиз биздек фаровон, қулай ва тўкин-сочин ҳаётга эга бўлмасалар-да, қаноатли бўлишган, бир-бирларини ҳурмат қилишган, арзимас моддий нарсаларни деб бир-бирларини ҳақорат қилишмаган, оила муқаддаслигини сақлаб қолишган. Яна бир жиҳатни эслатиб ўтиш лозим, баъзи ёшлар одоб-ахлоқ ва имон- эътиқодга нисбатан “эскилик сарқити” дея қараб, ўзларича Европа маданиятига тақлид қилмоқчи бўладилар. Эй ёшлар, унутманг, бу “маданият” пайдо бўлганига ҳали кўп бўлгани йўқ. Шундай бўлса-да, унинг миси чиқиб бўлди. Ҳозир Европанинг ақл-идрокли вакиллари бу “маданият”дан безор бўлиб, руҳий покликка ҳаракат қилишмоқда. Шундай бир пайтда бу чиркин одатларга имон-эътиқодли ота- боболар авлодларининг эргашиши жуда ачинарли. Бу “маданият” вакиллари ўзларини ўйлаб, ҳаётдан лаззат олишга ҳаракат қиладилар, фарзанд орттирмай, кўнгиллари хоҳлаган ишларни қилиш тарафдоридирлар. Эй ёшлар, ақлли инсон бундай ҳаёт тарзини қоралайди. Оқил инсон “оммавий маданият” деб аталмиш усти ялтироқ, ичи заҳар- заққум бўлган оғунинг яқинига ҳам йўламайди. Иккинчидан, ёшларни катта ҳаётга тайёрлаб бориш керак. Тўйдан анча аввалроқ бошлаш керак бу ишларни. Афсуски, ҳозирда кўпчилик ота-оналар латта-путта, мебел, гилам, парда каби майда ва ўткинчи нарсаларга бор эътиборларини қаратиб, асосий вазифани: қизни турмушга тайёрлаш, йигитни ҳақиқий эркак, мард ва жасур оила бошлиғи қилиб тарбиялаш каби ишларни унутиб қўймоқдалар. Оилаларнинг бузилишида мана шу жиҳат бош ўринда турибди, азизлар! Оила қураётган йигитга “талоқ нима”, “маҳр нима”, “хотиннинг ҳаққи нима”, “унга қандай муносабатда бўлиш керак” каби масалаларни пухта ўргатиш лозим. Оила қуриш арафасида турган йигит, айниқса, талоқ масаласини жуда яхши билиб олиши, беҳудага талоқ қилиш кўп муаммоларга сабаб бўлишини англаб етиши лозим. Акс ҳолда арзимас жанжал сабаб хотинини уч талоқ қилиб, боши берк кўчага кириб қолади... Турмушга чиқаётган қизга эса эрнинг ҳақ-ҳуқуқлари, унга ва ота-онасига қандай муомала қилишни, фарзандларни тарбиялаш, рўзғор тебратиш, уй юмушлари, овқат пишириш ва кир ювиш кабиларни пухта ўргатиш керак. Зеро, оила тинчлигида мана шу кичик кўринган нарсалар ҳам бош омиллар қаторидан ўрин олади. Учинчидан, ёшларни мол-дунё тўплашга ҳаракат қилиб яшашдан асраш керак. Уларга эзгу фикрларни сингдириб, ҳаётда юқори мақсадлар билан яшашни ўргатиш керак. Муҳими сабрли бўлишни, қаноат қилишни таълим бериш билан оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш мумкин. Тўртинчидан, оилалар тинчлигида қайнота ва қайноналарнинг ҳам ўрни катта. Улар ёшларга ўрнак бўлиб, ҳаёт сабоқларини ўргатиб боришлари лозим. Бирон хатога йўл қўйсалар, тузатиб, яхшиликча “болам-бўтам”, қилиб уларни йўлга солишлари лозим. Зинҳор ёшлар ўртасига тушиб, ғайрлик қилиш, ўғлини келинидан қизғаниш каби ишларга йўл қўймаслик талаб этилади. Афсуски, баъзи қайноналар келин тарафдан йўқлов келиб туришини хоҳлайдилар. Агар бирон нарса келмаса, келинга жаҳл қилиб, тўполон чиқарадилар... Албатта фарзандларимиз бахту камолу ҳар қандай моддий нарсалардан-да азиз ва қадрлидир. Шундай экан, азиз қайнота ва қайноналар, фарзандларимиз саодатли бўлиши бизга ҳам боғлиқ ва биз бунга масъулмиз. Бас, уларнинг бахту камоли ва саодати йўлида бор кучимиз билан ҳаракат қилайлик, йиқилса суяб, хато қилса, тузатиб, ёш оилалар секин-аста камол топишига ҳиссамизни қўшайлик! Аллоҳ таоло ҳаммамизга тавфиқ бериб, ўтмишда ўтган ота-боболаримиз каби илм, тақво ва одобда пешво бўлишни, дунёда ҳам, охиратда ҳам саодатга эришишни насиб этсин! Одилхон Юнусхон ўғли Манба: www.muxlis.uz

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: