Главная » Oila va Nigoh (Din mas'alalari) » Оилавий сир муҳофазаси – тинчликомили
Оилавий сир муҳофазаси – тинчликомили

Оилавий сир муҳофазаси – тинчликомили

  • Категории: Oila va Nigoh (Din mas'alalari)
  • Название: Оилавий сир муҳофазаси – тинчликомили
  • Дата релиза: 20-02-16, 22:24
Оилавий сир муҳофазаси – тинчликомили
Ҳар бир жамиятнинг асосини оила ташкил қилади. Оиланинг тинчлиги, бахт-саодати эркак ва аёлнинг бир- бирига ҳурмати, бир-бирини ўзаро тушуниши ва сир сақлаши билан чамбарчас боғлиқ. Шу маънода қуйида эркак ва аёл ўртасидаги сирни сақлай билмаслик, уни ошкор қилиш қандай оқибатларга олиб келиши ҳақида айтилган ҳадислар билан танишамиз. ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﺳَﻌِﻴﺪٍ ﺍﻟْﺨُﺪْﺭِﻱِّ ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﺇِﻥَّ ﻣِﻦْ ﺃَﺷَﺮِّ ﺍﻟﻨَّﺎﺱِ ﻋِﻨْﺪَ ﺍﻟﻠﻪِ ﻣَﻨْﺰِﻟَﺔً ﻳَﻮْﻡَ ﺍﻟْﻘِﻴَﺎﻣَﺔِ ﺍﻟﺮَّﺟُﻞَ ﻳُﻔْﻀِﻲ ﺇِﻟَﻰ ﺍﻣْﺮَﺃَﺗِﻪِ ﻭَﺗُﻔْﻀِﻲ ﺇِﻟَﻴْﻪِ ﺛُﻢَّ ﻳَﻨْﺸُﺮُ ﺳِﺮَّﻫَﺎ . ﺭَﻭَﺍﻩُ ﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺃَﺑِﻲ ﺷَﻴْﺒَﺔَ. Абу Саид Худрий розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Қиёмат куни Аллоҳ даргоҳида мартаба жиҳатидан одамларнинг энг ёмони аёлига яқинлик қилиб, сўнг унинг сирини ошкор қиладиган кимсадир” (Муслим ва Ибн Абу Шайба ривояти). Ушбу ҳадисда оила мустаҳкамлиги дарз кетишига, эр ва хотин ўртасидаги алоқалар ёмонлашишига сабаб бўладиган омил ҳақида сўз бормоқда. Зеро кўпгина оилалар айнан сир сақлай билмаслик, оғзи бўшлик оқибатида бузилиб, жамиятда хотинсиз эркаклар, бевалар ва тирик етимлар пайдо бўлади. Бу ерда эр ва хотин ўртасида бўладиган иш, гап ва шунга ўхшаш бировлар билмаслиги керак бўлган нарсаларни эр ёки хотиндан бири ўзгаларга гапириши, айниқса тўшакда бўладиган муомала ҳақида оғиз очиш қатъий ҳаром экани баён қилинмоқда. Тўшакда аёли билан нима қилгани ҳақида кўча-кўйда гапириб юриш, аёлини ўзгаларга “васф” (“реклама”) қилиш ҳақиқий эркакнинг иши эмас. Бу мурувватга, эркаклик номусига зиддир. Балки эркак аёлида бор камчиликларни- да ёпишга, унинг номи ва сифатини бегона эркаклар олдида зикр қилмасликка ҳаракат қилиши талаб этилади. Ҳадисда айтилаётган иш асосан эркаклар томонидан қилинади. Бироқ бу аёлларга ҳам тегишли. Аёл хотинлар орасида эрининг “фазилат” ёки камчиликларини айтмаслиги, тилини тийиши керак. Одатда аёллар бир жойга йиғилсалар, асосан кераксиз, фойдасиз мавзуларда суҳбатлашадилар. Албатта бу “мавзу” ҳам эътибордан четда қолмайди. ﻭَﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﺳَﻌِﻴﺪٍ ﺍﻟْﺨُﺪْﺭِﻯِّ ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﺇِﻥَّ ﻣِﻦْ ﺃَﻋْﻈَﻢِ ﺍﻷَﻣَﺎﻧَﺔِ ﻋِﻨْﺪَ ﺍﻟﻠﻪِ ﻳَﻮْﻡَ ﺍﻟْﻘِﻴَﺎﻣَﺔِ ﺍﻟﺮَّﺟُﻞَ ﻳُﻔْﻀِﻰ ﺇِﻟَﻰ ﺍﻣْﺮَﺃَﺗِﻪِ ﻭَﺗُﻔْﻀِﻰ ﺇِﻟَﻴْﻪِ ﺛُﻢَّ ﻳَﻨْﺸُﺮُ ﺳِﺮَّﻫَﺎ . ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺃَﺑُﻮ ﺩَﺍﻭُﺩَ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﻟْﺒَﻴْﻬَﻘِﻲُّ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺿَﻌِﻴﻒٌ. Абу Саид Худрий розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Қиёмат куни Аллоҳ наздидаги энг улуғ омонат (га хиёнат қилиш) бир киши аёлига яқинлик қилиб, сўнг унинг сирини ошкор қилишидир” (Абу Довуд, Аҳмад ва Байҳақий ривояти. Ривоят санади заиф). Демак, эр ва хотин ўртасидаги сирни очган кимса қиёматда энг тубан даражада бўлиши билан бирга у омонатга хиёнат қилган ҳисобланар экан. Омонатга хиёнат қилиш нифоқ аломатларидан экани ҳаммамизга маълум. Аҳнаф: “Мажлисларингизда аёлларингиз ва таомни зикр қилманглар. Киши фаржи ва қорни эҳтиёжи ҳақида сўз очиши унинг маломат қилинишига етарлидир”, деган. ﻭَﻋَﻦْ ﺷَﻬْﺮٍ ﻗَﺎﻝَ : ﺣَﺪَّﺛَﺘْﻨِﻲ ﺃَﺳْﻤَﺎﺀُ ﺑِﻨْﺖُ ﻳَﺰِﻳﺪَ ﺃَﻧَّﻬَﺎ ﻛَﺎﻧَﺖْ ﻋِﻨْﺪَ ﺭَﺳُﻮﻝِ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻭَﺍﻟﺮِّﺟَﺎﻝُ ﻭَﺍﻟﻨِّﺴَﺎﺀُ ﻗُﻌُﻮﺩٌ ﻋِﻨْﺪَﻩُ ﻓَﻘَﺎﻝَ : ﻟَﻌَﻞَّ ﺭَﺟُﻼً ﻳَﻘُﻮﻝُ ﻣَﺎ ﻳَﻔْﻌَﻞُ ﺑِﺄَﻫْﻠِﻪِ ﻭَﻟَﻌَﻞَّ ﺍﻣْﺮَﺃَﺓً ﺗُﺨْﺒِﺮُ ﺑِﻤَﺎ ﻓَﻌَﻠَﺖْ ﻣَﻊَ ﺯَﻭْﺟِﻬَﺎ ﻓَﺄَﺭَﻡَّ ﺍﻟْﻘَﻮْﻡُ ﻓَﻘُﻠْﺖُ : ﺇِﻱ ﻭَﺍﻟﻠﻪِ ﻳَﺎ ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠﻪِ ﺇِﻧَّﻬُﻦَّ ﻟَﻴَﻘُﻠْﻦَ ﻭَﺇِﻧَّﻬُﻢْ ﻟَﻴَﻔْﻌَﻠُﻮﻥَ ﻗَﺎﻝَ : ﻓَﻼَ ﺗَﻔْﻌَﻠُﻮﺍ ﻓَﺈِﻧَّﻤَﺎ ﺫَﻟِﻚَ ﻣِﺜْﻞُ ﺍﻟﺸَّﻴْﻄَﺎﻥِ ﻟَﻘِﻲَ ﺷَﻴْﻄَﺎﻧَﺔً ﻓِﻲ ﻃَﺮِﻳﻖٍ ﻓَﻐَﺸِﻴَﻬَﺎ ﻭَﺍﻟﻨَّﺎﺱُ ﻳَﻨْﻈُﺮُﻭﻥَ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺿَﻌِﻴﻒٌ . Шаҳрдан ривоят қилинади: “Менга Асмоъ бинти Язид ривоят қилишича, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларидалигида эркак ва аёллар ҳам у зот олдиларида ўтирган эдилар. У зот: “Бир киши аёли билан қилган ишини айтиб қолиши ҳеч гап эмас. Бир аёл эри билан қилган ишини айтиб қолиши ҳеч гап эмас”, деганларида қавм жим бўлиб қолди. Шунда мен: “Ия, Аллоҳга қасамки, эй Расулуллоҳ, у аёллар буни гапиришади. У эркаклар ҳам шундай қилишади”, дедим. У зот: Бундай қилманглар! Бу шайтон(нинг иши) га ўхшайди. У (шайтон) йўлда урғочи шайтон билан қўшилади. Одамлар эса уларга қараб туради”, деб айтдилар” (Аҳмад ривояти. Ривоят санади заиф). Демак, оилавий сирни сақлай билмаслик, ётоқда бўладиган ишларни бировларга айтиш, уятсизлик, рашкнинг йўқлиги шайтонга хос иш экан. Истисно тариқасида шуни эслатиб ўтиш лозимки, тўшакда бўладиган муомалани эр ёки хотин зарурат юзасидан ҳозиқ табиб ёки адолатли қози ҳузурида зикр қилиши мумкин. Зеро ўша ишни баён қилиш, икки тарафдан бири ожиз эканини айтишга ҳожат тушганда бу ишнинг кароҳати бўлмайди. Аммо бу нарса заруратсиз қилинса, ўта ношаръий, ҳаром иш саналади. ﻭَﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﺳَﻌِﻴﺪٍ ﺃَﻥَّ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲَّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝ: ﺍﻟﺴِّﺒَﺎﻉُ ﺣَﺮَﺍﻡٌ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟْﺒَﻴْﻬَﻘِﻲُّ ﻓِﻲ ﺷُﻌَﺐِ ﺍﻹِﻳْﻤَﺎﻥِ. Абу Саид Худрий розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жимоъда кучли экани билан мақтаниш ҳаромдир”, деганлар (Байҳақий “Шуабул-иймон”да ривоят қилган). Белида белбоғи бор эркак аёли билан қиладиган ишини гапириб, ўзини мақтамайди. Аслида тўшакдаги иши билан кеккайиш шармандаликдан бошқа нарса эмас. Бу гапдан кейин одамлар уни ботир, паҳлавон, сифатида тан оладилар, деб ўйламасин. Балки у энди одамлар учун манфур, жирканч кимса сифатида тилга олинади, нодон кимсалар уни кулгу ва майна қиладилар. Юзида ҳаё пардаси бор аёл, уйим-жойим, дейдиган, оиласи тинч бўлишини истайдиган оқила муслима эри билан тўшакда қиладиган ишини дугоналарига айтиб юрмайди. У бу билан эрига итоатли ёки эрининг “зўр” эканини кўрсатиб қўймоқчи бўлмасин. Аслида эрга итоат қилиш бошқача бўлади. Эрини мақташ, унинг обрўъсини кўтариш учун оилавий сирларни кўча- кўйда гапириб юриш шарт эмас. Хуллас, оилам тинч, ҳаётим осуда бўлсин, деган эр ва хотин борки, бир-бирининг сирини, ўзгалар билмаслиги лозим бўлган нарсаларни ошкор қилмаслиги, тилини тийиши талаб этилади. Зеро бу иш оилалар мустаҳкамлиги гаровидир. Зиёвуддин Раҳим тайёрлади Манба: www.muxlis.uz

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: