Главная » Oila va Nigoh (Din mas'alalari) » Ҳомила тушишига оид ҳукмлар
Ҳомила тушишига оид ҳукмлар

Ҳомила тушишига оид ҳукмлар

  • Категории: Oila va Nigoh (Din mas'alalari)
  • Название: Ҳомила тушишига оид ҳукмлар
  • Дата релиза: 20-02-16, 22:21
Ҳомила тушишига оид ҳукмлар
Савол: ассалому алайкум, қори ака. Саволим шуки, менинг икки нафар қиз фарзандим нобуд бўлган. Биринчи фарзандим аёлим соғлиғи ёмонлашгани туфайли ҳаётдан кўз юмган. Шифокорлар “агар олдирмаса, аёлинг бошқа фарзанд кўролмайди, ўзининг ҳаёти хавф остида қолади”, дейишгани сабабли 6.5 ойлик вақтида олдирилган. Иккинчиси ҳам худди шунга ўхшаш воқеа туфайли 5-6 ойлик вақтида нобуд бўлган. Иккала фарзандим ҳам туғилганида овоз чиқармаган, йиғламаган. Биринчи фарзандимни мозорга кўмганман. Иккинчисини шифокорлар беришмаган. Шу сабабли ўша фарзандларимга исм қўймаганман. Ўша фарзандимга исм қўйиш лозимми ёки йуқ? Аллоҳга шукр, ҳозир бир ўғлим бор, бир ярим ёшда. Шу саволимга жавоб берсангиз, илтимос сиздан! Жавоб: ва алайкумус салом. Агар бола туғилганида унда тириклик белгиси бўлган бўлса, унга ном қўйилади, ювиб жанозаси ўқилади. Агар болада тириклик аломати бўлмаса, ювиб, исм қўйиб кўмилади. Агар ҳомилада тўлиқ одам ҳолати бўлмаса, устидан сув қўйиб, латтага ўралади ва исм қўйиб кўмилади. Демак, туғилиб ёки туғилишда нобуд бўлган болада тириклик аломати бўлса, унга исм қўйилади, ювиб жанозаси ўқилади. Агар тириклик аломати бўлмаса, исм қўйиб, ювилади ва кўмилади, жаноза ўқилмайди. Агар малакали ва ишончли муслима табиба онанинг ҳомиласи нобуд бўлганини айтса, уни туширишда ҳеч қандай гуноҳ йўқ. Агар ҳомила тўрт ойлик бўлишидан олдин нобуд бўлса, унга исм қўйилмайди, унинг номидан қурбонлик қилинмайди, ювилмайди ва жаноза ўқилмайди. Уни Ернинг исталган жойига кўмиш мумкин. Сабаби тўрт ойлик бўлгунича унга жон кирмаган саналади. Баъзилар: “Бола камида етти кун яшасагина унга қурбонлик қилинади”, дейишган. Аммо саҳиҳ қавл шуки, тўрт ойликдан ўтган болага ақиқа қилинади. Сабаби у қиёмат куни тирилтирилади ва ота-онасига шафоатчи бўлади. Уламолар: “Ҳомила инсон шаклига кирганидан кейин тушса, ундан сўнг келган қон нифосдир. Бунда намоз ва рўза тарк қилинади, эри унга яқинлашмай туради. Агар ҳомила инсон шаклига келмаган ҳолида тушса, у нифос қони эмас. Бунда аёл намоз ва рўзани қолдирмайди”, дейишган. Демак, тўрт ойлик ва ундан ўтган бола нобуд бўлса, унга исм қўйиб, жаноза ўқилади ва мусулмонлар қабристонига дафн қилинади. Валлоҳу аълам!

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: