Главная » Oila va Nigoh (Din mas'alalari) » Пуштни тушириш мумкинми?
Пуштни тушириш мумкинми?

Пуштни тушириш мумкинми?

  • Категории: Oila va Nigoh (Din mas'alalari)
  • Название: Пуштни тушириш мумкинми?
  • Дата релиза: 20-02-16, 23:03
Пуштни тушириш мумкинми?
Савол: Бир биродаримизнинг аёли ҳозирча туғишни истамай, пуштни тушириш (аборт) учун ҳаракат қиляпти. Бу борада шариатнинг ҳукми қандай? Агар туғиш она соғлигига хавф солса, ҳомилани тушириш жоизми? Жавоб: Бу масала фиқҳий китобларда батафсил ёритилган. Фуқаҳоларнинг бу ҳақдаги сўзлари ва хулосаларидан энг кучли ва эҳтиётлисини қуйидаги тартибда баён этиш мақсадга мувофиқ: Биринчидан, фуқаҳоларнинг ҳаммалари пуштни жон киргизилгандан сўнг заруратсиз тушириш (олдириш) ҳаром, деб айтганлар. Она ҳаёти хатарда қолиши каби ҳолат бўлганида пуштни тушириш мумкин. Ҳадиси шарифларда кўрсатилганидек, пушт яратилишининг аввалги тўрт ойидан сўнгги ўн кун ичида унга жон киргизилади. Иккинчидан, жуссасидан баъзи аъзолар: соч, бармоқ, оёқ кабилар кўринган ва билинган ҳомилани тушириш жиноятдир. Унинг тушишига сабабчи бўлган одамга, она ё бошқа бўлса-да, «ғурра» (пушт товони) бериш вожиб бўлади. Уламо ва фуқаҳоларнинг бу борадаги фикрлари бундай: бу босқичдаги пуштда жон бўлмайди, шундай бўлса-да, уни тушириш жиноятдир, заруратсиз тушириш ҳаромдир. Учинчидан, баъзи уламолар ҳомилани жуссаси кўринмасдан ва шаклланмасдан олдин тушириш мумкин, деганлар. Пушт яратилишининг аввалги қирқ кунида шу босқичда бўлади, демак, ҳануз сув (нутфа) ҳолида туради, нутфани ташлаш, хотиндан суғуриб, уруғни чиқариш каби жоиз, дейдилар. Аммо жуда кўп фуқаҳолар бу сўзни эътиборсиз ҳисоблаб, рад этганлар ва бундай қилган ё унга сабабчи бўлган одам гуноҳкор бўлади, деганлар. Қуйида машҳур икки фақиҳ Имом Ғаззолий ва Қозихоннинг «Иҳё» ва «Фатово»даги сўзларини келтирамиз. Имом Ғаззолий «суғуриб тўкиш» билан «тушириш» орасидаги фарқни ва «тушириш»нинг ҳукми «суғуриб тўкиш» ҳукмидек эмаслигини баён этиб, бундай тушунтирадилар: «Тушириш ҳосил бўлган пуштга нисбатан жиноятдир. Ҳомиланинг босқичлари бор. Унинг биринчи босқичи уруғ бачадонга тушиб, аёл тухуми билан қўшилиши ва жон қабул этишга тайёр бўлишидир. Бу ҳолни бузиш жиноятдир. Сув қуюқлашиб қонга айланган бўлса, жиноят оғирлашади. Агар унга жон киритилган ва жусса етилган бўлса, жиноят янада оғирлашади. Пушт тўла жонли ва жуссали бўлиб, ажралганида тушириш жиноятнинг энг оғиридир». Қозихон бу босқичда пуштни тушириш мумкин, деганларнинг сўзларини келтирганларидан сўнг дейдилар: «Мен тушириш мумкин, демайман. Зеро, ҳаж ёки умра учун эҳромга кирган киши ов қилинадиган бирор нарсанинг тухумини синдирса, тухум унинг асли бўлганидан қийматини тўлаши керак. Ҳомилани туширган онага бўладиган гуноҳ ҳам ундан кам эмас. Аммо бу она гуноҳи қотиллик гуноҳи даражасига етмайди. Бу узрсиз туширганлар ҳақидадир». «Тушириш» ҳақидаги сўзларни бундай хулосалаш мумкин: пуштни шаклланмасидан олдин тушириш ҳаромга яқин, макруҳдир. Шаклланган ҳомилани тушириш ҳаромдир. Жон киритилган пуштни тушириш жуда оғир ҳаромдир. Бу ҳукмлар зарурат бўлмаган ҳолдаги туширишга тегишлидир.

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: