Главная » Oila va Nigoh (Din mas'alalari) » Рафиқа танлашда нималаргаэътибор бериш керак?
Рафиқа танлашда нималаргаэътибор бериш керак?

Рафиқа танлашда нималаргаэътибор бериш керак?

  • Категории: Oila va Nigoh (Din mas'alalari)
  • Название: Рафиқа танлашда нималаргаэътибор бериш керак?
  • Дата релиза: 20-02-16, 22:28
Рафиқа танлашда нималаргаэътибор бериш керак?
Савол: ассалому алайкум. Ўзига умр йўлдош излаётганда нималарга эътибор бериш керак? Номаҳрам қизга қараш зино бўлса, бунда қандай йўл тутилади? Жавоб: ва алайкумус салом. Уйланишдан олдин нималарга эътибор бериш борасида шариатимизда етарли кўрсатмалар бор. ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﻋَﻦْ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲِّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ: ﺗُﻨْﻜَﺢُ ﺍﻟْﻤَﺮْﺃَﺓُ ﻷَﺭْﺑَﻊٍ ﻟِﻤَﺎﻟِﻬَﺎ ﻭَﻟِﺤَﺴَﺒِﻬَﺎ ﻭَﺟَﻤَﺎﻟِﻬَﺎ ﻭَﻟِﺪِﻳﻨِﻬَﺎ ﻓَﺎﻇْﻔَﺮْ ﺑِﺬَﺍﺕِ ﺍﻟﺪِّﻳﻦِ ﺗَﺮِﺑَﺖْ ﻳَﺪَﺍﻙَ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ ﻭَﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺃَﺻْﺤَﺎﺏُ ﺍﻟﺴُّﻨَﻦِ ﻭَﺍﻟﺪَّﺍﺭِﻣِﻲُّ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺣِﺒَّﺎﻥَ ﻭَﺍﻟﺪَّﺍﺭَﻗُﻄْﻨِﻲُّ. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Аёл тўрт нарса учун никоҳланади: моли учун, ҳасаби учун, чиройи учун ва дини учун. Бас, сен диндорини танла, қўлинг қурисин!” (Бухорий, Муслим, Сунан соҳиблари, Доримий, Аҳмад, Ибн Ҳиббон ва Дорақутний ривояти). Бу ҳадиси шарифда эркаклар аёлларнинг асосан тўрт жиҳатига эътибор бериб уйланишлари маълум қилинмоқда. Биринчи ўринда унинг мол-мулки, давлати туради. Ҳақиқатан, жуда кўп эркаклар аёлнинг молига аҳамият бериб, бирон нарсага эга бўлиш учун уни никоҳларига оладилар. Аммо бу билан тўлиқ бахтга эришиш қийин. Яна бошқалар аёлнинг насл-насабига қараб уйланадилар. Ота-боболарининг номи улуғлиги, аждодларининг казо-казо одамлар бўлгани бунда биринчи ўринга чиқади. Фақат насабига қараб уйланиш ҳам кишига мукаммал бахт келтиролмайди. Бойлиги ёки насаби бўлмаса ҳам фақат аёл чиройли бўлса, шу жиҳатни устун билиб, унга уйланадиган эркаклар ҳам бор. Аммо аёлнинг дини, имони учун, одобли, хулқли экани учун уйланадиган эркаклар жуда кам, афсуски. Аслида бандага бахт келтирувчи энг асосий омил дин, имон-эътиқоддир. Шундай экан, уйланишда энг биринчи аёлнинг дин-диёнати, хулқи, ҳаёсига эътибор берилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Сабаби насл-насаб ота-боболар томонида қолади, чирой ҳам, бойлик ҳам ўткинчи. Аммо дин, ахлоқ ва илм-маърифат давомий хусусият бўлиб, банда ёши улғайса ҳам, бу фазилатлар уни тарк этмайди. Аммо аёл ҳам дин-диёнатли, ҳам чиройли ва насл-насабли бўлса, яна ўзига тўқ оиладан бўлса, яхши бўлади. Лекин қолган уч хусусият шарт эмас, балки фазилат саналиши мумкин. ﻋَﻦْ ﻣَﻌْﻘِﻞِ ﺑْﻦِ ﻳَﺴَﺎﺭٍ ﻗَﺎﻝَ: ﺟَﺎﺀَ ﺭَﺟُﻞٌ ﺇِﻟَﻰ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲِّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻓَﻘَﺎﻝَ : ﺇِﻧِّﻲ ﺃَﺻَﺒْﺖُ ﺍﻣْﺮَﺃَﺓً ﺫَﺍﺕَ ﺣَﺴَﺐٍ ﻭَﺟَﻤَﺎﻝٍ ﻭَﺇِﻧَّﻬَﺎ ﻻَ ﺗَﻠِﺪُ ﺃَﻓَﺄَﺗَﺰَﻭَّﺟُﻬَﺎ ﻗَﺎﻝَ: ﻻَ ﺛُﻢَّ ﺃَﺗَﺎﻩُ ﺍﻟﺜَّﺎﻧِﻴَﺔَ ﻓَﻨَﻬَﺎﻩُ ﺛُﻢَّ ﺃَﺗَﺎﻩُ ﺍﻟﺜَّﺎﻟِﺜَﺔَ ﻓَﻘَﺎﻝَ: ﺗَﺰَﻭَّﺟُﻮﺍ ﺍﻟْﻮَﺩُﻭﺩَ ﺍﻟْﻮَﻟُﻮﺩَ ﻓَﺈِﻧِّﻲ ﻣُﻜَﺎﺛِﺮٌ ﺑِﻜُﻢْ ﺍﻷُﻣَﻢَ . ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺃَﺑُﻮ ﺩَﺍﻭُﺩَ ﻭَﺍﻟﻨَّﺴَﺎﺋِﻲُّ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺣِﺒَّﺎﻥَ ﻭَﺍﻟﻄَّﺒَﺮَﺍﻧِﻲُّ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺻَﺤِﻴﺢٌ . Маъқил ибн Ясор розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига келиб, “мен насл-насабли ва чиройли бир аёл топдим. Аммо у туғмас экан. Унга уйланаверайми?” деб сўради. У зот: “Йўқ”, дедилар. У иккинчи сафар ҳам келди ва у зот уни бу ишдан қайтардилар. Учинчи сафар ҳам келганида, Набий алайҳис-салом: “Сизлар (эрини) яхши кўрадиган, туғадиган аёлларга уйланинг! Зеро, мен сизларнинг кўплигингиз билан бошқа умматлар олдида фахрланаман”, дедилар” (Абу Довуд, Насоий, Ибн Ҳиббон ва Табароний ривояти. Ривоят санади саҳиҳ). Бу ривоятдан мусулмон эркак имкон қадар соғлом, фарзанд кўришга лаёқатли аёлга уйланиши кераклиги маълум бўлади. ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﻗَﺎﻝَ: ﻗِﻴﻞَ ﻟِﺮَﺳُﻮﻝِ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﺃَﻱُّ ﺍﻟﻨِّﺴَﺎﺀِ ﺧَﻴْﺮٌ ﻗَﺎﻝَ: ﺍﻟَّﺘِﻲ ﺗَﺴُﺮُّﻩُ ﺇِﺫَﺍ ﻧَﻈَﺮَ ﻭَﺗُﻄِﻴﻌُﻪُ ﺇِﺫَﺍ ﺃَﻣَﺮَ ﻭَﻻَ ﺗُﺨَﺎﻟِﻔُﻪُ ﻓِﻲ ﻧَﻔْﺴِﻬَﺎ ﻭَﻣَﺎﻟِﻬَﺎ ﺑِﻤَﺎ ﻳَﻜْﺮَﻩُ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟﻨَّﺴَﺎﺋِﻲُّ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﻟْﺤَﺎﻛِﻢُ ﻭَﺍﻟْﺒَﻴْﻬَﻘِﻲُّ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺣَﺴَﻦٌ ﺻَﺤِﻴﺢٌ. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: “Аёлларнинг қайси бири яхшироқ?”дейилди. У зот: “ (Эри унга) қараганда уни хурсанд қилувчи, бирон ишга буюрганда итоат этувчи, ўз жони ва молида у ёқтирмайдиган нарсалар билан унга хилоф иш қилмайдиган аёл (яхшироқдир) ”, дедилар” (Насоий, Аҳмад, Ҳоким ва Байҳақий ривояти. Ривоят санади ҳасан-саҳиҳ). Демак, ташқи кўриши гўзал, ўзини тутиши ва либослари тартибли, ахлоқ- одобли, ўз эрига итоат этувчи, исён қилмайдиган аёл энг яхши ҳисобланар экан. Бу ҳам эркаклар, ҳам аёллар учун бирдек муҳим ривоятдир. Эркаклар уйланишда аёлнинг қандай жиҳатларига эътибор бериш кераклигини билиб олсалар, аёллар ўз эрларини қандай қилиб рози қилиш йўлини ўрганадилар. Ҳа, муқаддас динимиз таълимотлари орқали ҳаётдаги ҳар бир масала ўз ечимини топган, унда бирон нарсанинг ҳал бўлмай қолиши мумкин эмас. Зеро, дин бу ҳаёт демакдир. Сиз саволда “уйланишдан олдин қизларга қандай қаралади, ахир бу зино- ку”, деб айтяпсиз. Тўғри, номаҳрам аёлларга шаҳват билан қараш кўз зиноси ҳисобланади. Аммо уйланаётган йигит қизга назар солишига рухсат берилган, ҳатто тарғиб қилинган. ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﻗَﺎﻝَ : ﻛُﻨْﺖُ ﻋِﻨْﺪَ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲِّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻓَﺄَﺗَﺎﻩُ ﺭَﺟُﻞٌ ﻓَﺄَﺧْﺒَﺮَﻩُ ﺃَﻧَّﻪُ ﺗَﺰَﻭَّﺝَ ﺍﻣْﺮَﺃَﺓً ﻣِﻦْ ﺍﻷَﻧْﺼَﺎﺭِ ﻓَﻘَﺎﻝَ ﻟَﻪُ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﺃَﻧَﻈَﺮْﺕَ ﺇِﻟَﻴْﻬَﺎ ﻗَﺎﻝَ: ﻻَ ﻗَﺎﻝَ: ﻓَﺎﺫْﻫَﺐْ ﻓَﺎﻧْﻈُﺮْ ﺇِﻟَﻴْﻬَﺎ ﻓَﺈِﻥَّ ﻓِﻲ ﺃَﻋْﻴُﻦِ ﺍﻷَﻧْﺼَﺎﺭِ ﺷَﻴْﺌًﺎ . ﺭَﻭَﺍﻩُ ﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺍﻟﻨَّﺴَﺎﺋِﻲُّ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺣِﺒَّﺎﻥَ. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдилари эдим. Бир киши келиб ансорлардан бир аёлга уйланаётганини айтди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: “Ўша аёлга назар солдингми?” дедилар. У: “Йўқ”, деди. Шунда у зот: “Бор, унга назар сол. Зеро, ансорларнинг кўзларида бир нарса бор”, дедилар” (Муслим, Насоий, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривояти). Бу ривоятда уйланмоқчи бўлган йигит қизнинг юзига қараши жоиз экани маълум қилинмоқда. Жумҳур уламоларга кўра, уйланишдан олдин қизнинг юзига назар солиш мустаҳабдир. Лекин бир жиҳатга эътибор қаратиш керак. Бунда юзи ва икки кафтига қараш жоиз. Аёлнинг бу аъзолари аврат эмас. Яна ҳожат тушганда номаҳрам аёлнинг юзига қараш мумкин. Масалан, олди- сотди, гувоҳлик бериш ва бошқа ҳолатларда. Номаҳрамларга назар солиш кўз зиноси, деб бу ишдан мутлоқ сақланиш тўғри эмас. Баъзилар уйланишдан олдин ҳам қизнинг юзига назар солиш макруҳлигини айтишган экан. Аммо имом Нававий “Саҳиҳу муслим”га ёзган шарҳида бу гап Ислом умматининг машҳур ва жумҳур уламолари гапига хилоф эканини таъкидлаган. Никоҳдан олдин қиз ва йигит учрашувчи, албатта, гувоҳлар иштирокида бўлиши керак. Уйланишдан олдин қизга назар солишда ҳам кўп ҳикматлар бор. Бунда, аввало иккала тараф бир-бирига муносиб ё муносиб эмаслиги маълум бўлади. Кейин, агар бир-бирларини кўриб мойиллик билдирсалар, ораларида яқинлик, илиқлик пайдо бўлади. Юқорида келтирилганлардан хулоса қиладиган бўлсак, мусулмон йигитлар уйланишдан олдин ўзларига муносиб рафиқа танлашга жуда эътиборли бўлишлари керак. Сабаби рафиқа билан бутун умр бирга ҳаёт кечирилади. Яна фарзандларининг онаси айнан ўша аёл бўлади. Шунинг учун биринчи ўринда аёлнинг дин-диёнати, имони, илми, ахлоқ-одобига эътибор қаратилади. Кейинги ўринда чирой туради. Сабаби қараганда кўнгил хурсанд бўладиган хотин оила мустаҳкамлиги асосидир. Бундан кейинги ўринларда насл-насаб ва бойлик туради. Аммо булар деярли эътибор қаратилмайдиган жиҳатлардир. Сабаби инсоннинг бахтли-саодатли бўлишида бу иккиси қисман аҳамиятга эга, асосийси имон ва oдоб-ахлоқдир.

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: