Главная » Oila va Nigoh (Din mas'alalari) » Севгини қалбдан чиқариш мумкинми?
Севгини қалбдан чиқариш мумкинми?

Севгини қалбдан чиқариш мумкинми?

  • Категории: Oila va Nigoh (Din mas'alalari)
  • Название: Севгини қалбдан чиқариш мумкинми?
  • Дата релиза: 20-02-16, 22:26
Севгини қалбдан чиқариш мумкинми?
Савол: ассалому алайкум. Жавоб учун раҳмат, устоз! Мен буни билмагандим. Менга бир дуо ўргатинг, севги-муҳаббат деган нарса хаёлимдан чиқиб кетсин! Безовта қилганим учун узр. Жавоб: ва алайкумус салом. Инсон қалбидан севгини чиқариб ташлайдиган дуо борлигини билмайман. Мен сизга севгининг ҳар қандай тури жоиз эмас, деганим йўқ. Балки номаҳрамларга ёмон назар билан тикилиш ва шариатга зид бўлган хоҳишларни билдириш мумкин эмаслигини айтгандим. Аммо сиз турмушга чиқмаган бўлсангиз, Аллоҳга дуо қилиб, солиҳ бир киши билан оила қуришни, оилангиз бахтли, фарзандларингиз саодатли бўлишини сўрашингиз жоиз. Лекин тўйдан олдин маълум бир кишиларга рағбат билдириб, уларга севги изҳор қилиш мумкин эмас. Агар қалбга шайтоний васвасалар келса, у ҳолда “аъвзу биллааҳи минаш- шайтонир-рожийм”дейиш, иблис васвасасидан паноҳ тилаш, шаҳватларни кесувчи ўлимни эслаш лозим бўлади. Бу ҳаёт ўткинчи, “ўлдим- куйдим”ли моддий севгидангина иборат эмас. Моддий севгини ҳаёт мазмунига айлантириб олганлар қаттиқ адашадилар. Улар “севги бу ҳаётдир”, “севгисиз ҳаёт йўқ”, деб барча нарсани севгига боғлаб қўядилар. Бу нотўғри тушунча. Тўғри, эр ва хотин ўртасидаги севги, муҳаббат ва бир-бирини ҳурмат қилиш ҳисси оила мустаҳкамлигида катта аҳамиятга эга. Аммо моддий севгига жуда эътибор бериб, бошқа муҳим ишларни кейинги ўринга қўйиш хато эканини эслатиб ўтмоқчимиз. Мана шу жиҳатларни англаб етсангиз ҳам ўткинчи, фақат чирой ва шаҳватларга асосланган вақтинчалик муҳаббат қалбингиздан чиқиб кетади. Агар Аллоҳ насиб қилса, оила қуриб, ўз жуфти ҳалолингизни яхши кўрсангиз, бунинг учун ҳам ажр оласиз. Зеро, шариат доирасида бўлган ҳар қандай мубоҳ иш яхши ният билан амалга оширилса, унга ажр берилади. Валлоҳу аълам!

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: