Главная » Oila va Nigoh (Din mas'alalari) » Совчилик ва қизни кўриш
Совчилик ва қизни кўриш

Совчилик ва қизни кўриш

Совчилик ва қизни кўриш
Совчилик одатда эр тарафидан бўлади. Совчилик эрнинг аёлни бирга яшашга таклиф этишидир. Никоҳдан олдин совчилик суннатдир. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларига ва бошқаларга совчилик қилганлар. Совчиликдан мақсад қизнинг хоҳишини, шунингдек, ота-онасининг фикрини, никоҳга розилиги ё норозилигини билишдир. Никоҳдан олдин қиз ва оила аъзоларининг розилиги лозим. Совчилик қиз ва унинг яқинлари фикрларини кўрсатади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларнинг ўзлари талаб қилинмаганида ё ижозат бермаганида, уларни никоҳлашдан қайтарганлар. Имом Бухорий ва Муслим Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан бундай ривоят қиладилар: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: “Бевани, у билан маслаҳатлашилмасдан никоҳ қилинмайди. Қизни розилиги олинмасдан никоҳ қилинмайди”. Саҳобалар сўрадилар: “Эй Расулуллоҳ! Қизнинг розилиги нима?” Расулуллоҳ: “Индамаслиги”, деб жавоб қилдилар. Беванинг сўзини олиш лозим. Беванинг яқинлари унинг никоҳга очиқ розилигини олишлари керак. Қиздан эса розилиги сўралади. У очиқ жавоб беришга мажбур қилинмайди. Унинг индамаслиги кифоя. Зеро, қиз очиқ жавоб беришдан тортинади. Оиша розийаллоҳу анҳо онамидан бундай ривоят қилинади: “Оиша онамиз: “Эй Расулуллоҳ, қиз уялади”, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Унинг индамаслиги розилигидир”, дедилар” (Бухорий ривояти). Аммо қизнинг индамаслиги инкор маъносида эмас, балки розилик маъносида экани аниқ бўлиши лозим. Бу ҳолни одатда қизнинг ота-онаси унинг ҳолати ва ҳаракатларидан билиб олади. Қизни кўриш Уйланмоқчи бўлган йигитнинг бўлажак қайлиғини (ва аксинча) совчилик нияти билан кўриши жоиз ва керак. Бу ҳақда ҳадислар кўп. Муслим “Саҳиҳ”да Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир аёлга уйланмоқчи бўлган кишидан сўрадилар: “Уни кўрдингми?” У: “Йўқ”, деди. “Бориб уни кўр”, дедилар Расулуллоҳ. Аҳмад, Абу Довуд ва Ҳоким Жобир ибн Абдуллоҳ розийаллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: “Агар сизлардан бирингиз бир аёлга совчи юбормоқчи бўлса, у аёлнинг никоҳига боис жойларини кўра олса, кўрсин”. Уйланмоқчи бўлган йигит уйланажак қизининг фақат юзи ва икки кафтини кўриши мумкин. Ундан бошқа жойларини кўриши мумкин эмас. Барча мужтаҳид уламоларнинг истинботи шу. Зеро, юз гўзалликни кўрсатса, икки кафт бадан салоҳиятини кўрсатади. Йигит қизнинг оғзи ва баданининг ҳидини, сочининг гўзаллигини билишни истаса, онаси ё синглисини юбориб, билиш имконига эга. Энг яхшиси, уйланмоқчи бўлган йигит қизни, унга совчи юбормасидан олдин кўрсин. Агар ёқмаса, қизга озор етмайди, совчи юбормайди. Қизни кўриш учун унинг розилиги ё билиши шарт эмас. Йигит қизга билдирмай ва у сезмаган ҳолда кўриши мумкин. Шу яхши. Аҳмад ва Табароний Абу Ҳумайд Содий розийаллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Агар сизлардан бирингиз аёлга совчи юборган бўлса, у аёл билмаса-да, уйланиш ниятида уни кўриши гуноҳ бўлмайди”. Совчилар бир битимга келишганларидан сўнг йигит ва қиз яқинларининг розиликларини билдиришлари учун фотиҳа бериш маросими маъқул маросим. Аммо фотиҳа бериш никоҳ ҳисобланмайди. Лекин, уйланажак йигитнинг бўлажак келин билан танҳо қолиши, у билан саёҳатга чиқиши, бир-бирига бориб- келиб туришлари, тунларни бирга бедор ўтказишлари каби ишлар ғарбнинг бузуқ заҳарли одатларидир. Бу одатлар мусулмонлар ўлкаларини эгаллаб олмоқда. Улар бахтли оила кўриш учун шу йўл билан йигит ва қиз бир- бирининг феъл-атворини ўрганади, танишади дейишади. Бу воқеълик ва асосга суянмаган бир хаёлдир. Чунки у пайтда йигит ҳам, қиз ҳам аслида ўзларида йўқ бўлган яхши феълларни бордай қилиб кўрсатишга тиришади. Ҳақиқат эса, жим-жима ва ҳийлалар кўтариладиган, улардаги ҳақиқий феъл- атвор бир-бирига ошкор бўладиган тўйдан кейин намоён бўлади ва тез орада уларнинг бир-биридан кўнгли совийди. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, оила қуриш босқичларида, яъни совчилик, тўй ва қўшилиш чоғларида йигит ва қизнинг шаръий йўл ва ҳукмларга риоя этишлари, Аллоҳ таолонинг тавфиқи ва розилиги билан, уларга бахтли оилавий ҳаётни кафолатлайди. Йигит ва қизда исталган сифатлар Ўсмир йигит ва қиз, уларда балоғат ва етуклик ғунчалари очилаётган пайтда хаёлан, бир кун келиб, ўзига жуфт бўлажак умр йўлдошининг сифатларини белгилай бошлайди. Инсонларнинг у сифатларга қарашлари тарбияларига кўра, турличадир. Кимдир шаклий сифатларни – бўй, ранг ва кўз шаклларини ўзининг шарти деб белгиласа, бошқаси мол ва бойликка эътибор беради. Яна бири бўлажак жуфтининг обрў-эътиборига, насабига диққат қилади. Ҳақиқатдан бу сифатларнинг барчаси матлуб ва марғуб. Буларга эга бўлган жуфтни излашга тўсиқ йўқ. Аммо бу сифатларнинг ҳаммасидан яхшироқ ва фойдалироқ бир сифат ҳам бор. У диёнат сифатидир. Имом Бухорий ва Муслим Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилишган: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Аёлга моли, обрўси, жамоли ва дини учун уйланилади. Диёнатли аёлга эриш, қўлинг тупроққа ёпишгур!” Агар қиз диёнатли бўлиб, устига мол, обрў ва гўзаллик соҳибаси ҳам бўлса, жуда яхши. Аммо мол, обрў ва гўзаллик эгаси бўлса-ю, диёнатсиз бўлса, фазилат бўлмайди. Қайд этилган ушбу сифат ва ҳоллар аёлгагина хос ва аёлдангина матлуб бўлмай, эркакларга ҳам тегишлидир. Зеро, қиз ҳам йигитнинг келишганлиги, бойлиги ё обрўси ва насабига алданиб қолмай, диёнатли йигитни танлаши керак. Диёнатли ва солиҳ йигит жуфт бўлиш учун энг муҳим сифатларга эга йигитдир. Диёнатли йигит хотинини ҳар томонлама асрайди ва ҳимоя қилади. У билан тотув яшайди, унинг инжиқликларини кўтаради. Энг муҳими, уни яхши кўрса, эъзозлайди, борди-ю, ёмон кўрса, унга зулм қилмайди. Агар аёл бирга турмушни истамаса, уни қийнаб ушлаб турмайди, йўлини очиб қўяди. Оилавий ҳаёт қийинчилик ва масъулиятларга тўладир. У ҳолатлар ўзгариши майдони. Оила бойлик асосига қурилган бўлса, бойлик кетгач, нима бўлади? Чирой ва обрўга асосланган оилаларда бу ҳолатлар ўзгарса-чи? Шубҳасиз оилавий ҳаётда жанжал бўлади., келишмовчилик бош кўтаради. Зеро, оила мустаҳкам асосга эмас, балки беқарор таянч ва шахсий истакларга таянган эди. Аммо диёнат сифати эътиборга олиниб, оила қурилса, кенгликда Аллоҳ таолога шукрли, қийинчиликда сабрли бўлади. Воқеликка имону сабр билан ёндашади, ўз жуфтига, умр йўлдошига тўла вафо ва фидокорлик билан ёрдам қилади. Муҳаммад Канъоннинг “Эр-хотинлик асослари” китобидан

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: