Главная » Oila va Nigoh (Din mas'alalari) » Уйланишнинг шаръий ҳукми
Уйланишнинг шаръий ҳукми

Уйланишнинг шаръий ҳукми

  • Категории: Oila va Nigoh (Din mas'alalari)
  • Название: Уйланишнинг шаръий ҳукми
  • Дата релиза: 20-02-16, 21:08
Уйланишнинг шаръий ҳукми
Шариатда уйланишнинг ҳукми
киши жисмоний қуввати, оила
мустаҳкамлигини уддалаши
ва бошқа омилларга кўра беш
хил бўлади. Булар:
1. Фарз.
Уйланишга, оилани боқишга
имкони бор ва хотинга зулм
қилмайдиган, эркаклик
бурчини адо қила оладиган,
уйланмаса, зинога қўл уриши
аниқ бўлган, зинодан
сақланишнинг бошқа
йўлларини топа олмаган
кишининг уйланиши фарз.
Бундай кишилар уйланмай
юрсалар қаттиқ гуноҳкор
бўладилар.
2. Вожиб.
Уйланишга ва оиласини
боқишга лаёқатли, хотинга
зулм қилмайдиган, уйланмаса,
зинога қўл уриш хавфи бор
кишилар уйланиши вожиб.
Бундай кишилар ҳам
уйланмасалар гуноҳкор
бўладилар.
3. Суннат.
Уйланмаса ҳам ўзини зинодан
сақлай оладиган, уйланса,
оилани боқишга ва хотинига
зулм қилмасликка қодир
кишиларнинг уйланиши
суннат. Бундай кишилар
улансалар савобга
эришадилар.
4. Ҳаром.
Уйланса, хотинини боқа
олмайдиган, жинсий алоқага
лаёқатсиз, оилада адолат қила
олмайдиган кишиларнинг
уйланиши ҳаром. Сабаби бу
билан аёлларга зулм қилинган
бўлади.
Жинсий алоқага қодир, аммо
уйланишга маблағи йўқ
йигитларга қодир
бўлгунларига қадар рўза
тутиш тавсия этилади.
Агар бир кишида никоҳ
ҳукмининг фарз ва ҳаром
бўлиши жамланиб қолса,
яъни, унда бир тарафдан
жинсий лаёқат, зинога кетиш
хавфи, иккинчи тарафдан
оилани боқа олмаслик,
хотинига зулм қилиш, адолат
ўрната олмаслик каби
сифатлар қарама-қарши
келиб қолса, ҳаром устун
бўлади. Сабаби шариат
қоидасига кўра, ҳалол билан
ҳаром жамланиб қолса, ҳаром
устун келади.
5. Макруҳ.
Уйланса, хотинини боқа
олмаслик, эрлик бурчини адо
қила олмаслик, жинсий
алоқага ожизлик ёки хотинига
рағбат қилмаслик эҳтимоли
кўпроқ бўлган кишиларнинг
уйланиши макруҳ.

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: