Главная » Oila va Nigoh (Din mas'alalari) » Узоқ айрилиқ сабаб талоқ тушадими?
Узоқ айрилиқ сабаб талоқ тушадими?

Узоқ айрилиқ сабаб талоқ тушадими?

  • Категории: Oila va Nigoh (Din mas'alalari)
  • Название: Узоқ айрилиқ сабаб талоқ тушадими?
  • Дата релиза: 20-02-16, 23:04
Узоқ айрилиқ сабаб талоқ тушадими?
Савол: ассалому алайкум. Мен бир йилдан буён Россияда ишлайман. Аёлим билан анчадан бери кўришмаганим учун орамизга талоқ тушиб қолмайдими?! Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Жавоб: ва алайкумус салом. “Талоқ” сўзи луғатда “озод қилиш”, “қўйиб юбориш” каби маъноларни англатади. Шаръий истилоҳда маълум-аниқ ёки кинояли (талоққа далолат қилувчи) сўз ё бўлмаса унинг ўрнини босувчи бирон ишора билан никоҳ шартномасини кўтаришга талоқ дейилади. Эр ва хотин ўртасига бирон сабабсиз талоқ тушмайди. Жумладан, уларнинг узоқ айрилиқлари ёки бирга яшасалар-да, анчадан бери жинсий алоқа қилмаётганлари талоққа сабаб бўлмайди. Эр хотинини “сен талоқсан”, деб талоқ қилмаса ёки талоққа далолат қилувчи бирон сўз айтмаса, улар орасига талоқ тушмайди. Ислом шариатида талоқ жуда масъулиятли ва нозик масаладир. Хотинни талоқ қилиш имкони фақат эрга берилган. Яна шу нарсаларни билиб олиш керакки, талоқ тушиши учун эр-хотин ўртасидаги никоҳ тўғри қийилган бўлиши керак. Кейин хотинни эридан бошқаси талоқ қила олмайди. Талоқ тушиши учун эр талоқни вожиб қилувчи сўзни айтишни ният қилган бўлиши керак. Фақиҳлар иттифоқига кўра, ҳазиллашиб талоқ қилган эрнинг талоғи тушади. Ҳанафий уламоларга кўра, эр узоқ сафарга кетиб, оиласига керакли миқдорда маблағ ташлаб кетса, аёл бу айрилиқ сабабидан қозига шикоят қилиб, ораларини ажратишни сўраш ҳуқуқига эга эмас. Демак, бунда ҳеч қандай талоқ ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Арзимас нарса сабабидан ҳам талоқ тушаверса, у ҳолда одамлар катта қийинчиликка тушиб қолган бўлардилар. Баъзилар “эр-хотин олти ой кўришмаса, ораларига талоқ тушиб қоларкан”, деган гапларни айтиб юришади. Бунга сабаб китобларда эр узоқ сафарга кетиб, олти ой ёки ундан узоқ муддат қолиб кетса, аёл қозига мурожаат қилиб, ораларини ажратишини сўраши жоиз, деб келтирилганидир (бу ҳукм ҳанбалийларга тегишли). Бу ҳали ораларига талоқ тушди, дегани эмас. Аёлнинг эридан шикоят қилиши бу бошқа нарса. Моликийлар наздида бу муддат бир йил ёки ундан кўпроқни ташкил қилади. Узоқ муддат айрилиқ сабаб аёл ўз жонига зарар етиши ёки зинога кетиб қолишидан қўрқса, орани ажратишни сўраш ҳуқуқига эга бўлади. Буни тўғри тушуниш керак. Бунда мумкинлик назарда тутилмоқда, лозимлик эмас. Эри йўқолган аёл ҳақида ҳанафий мазҳаби уламолари жуда дақиқ ҳолда ва эҳтиёткорлик билан фатво чиқаришган. Уларга кўра, тижорат ёки илм талабида кетиб, хабари йўқ, қаердалиги номаълум эркакнинг ўлгани ҳақида аниқ ҳужжат- далил собит бўлмагунича у тирик ҳукмидадир. Шундай экан бунда хотиннинг бошқа эрга тегиб кетиши мумкин эмас. Зеро, ҳар бир мусулмон кишининг обрўси, мол-мулки ва хотини ҳимоялангандир. Хулоса қиладиган бўлсак, узоқ айрилиқ ёки анчадан бери жинсий муомала қилинмагани сабабли эр ва хотин ўртасига талоқ тушмайди, никоҳ давом этаверади. Лекин мусулмон банда имкон қадар доим оиласи билан бирга бўлишга, узоқ муддатли сафарга чиқса, уларни ҳам олиб кетишга ҳаракат қилиши керак. Шунда эр ҳам, хотин ҳам ҳар тарафдан омонликда бўлади. Валлоҳу аълам!

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: